Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

23-01-2020 16:58

Швейцариянинг уч шаҳри ҳақида Камола Расулеванинг қайдлари

402

0

Ўтган йили Tatil.uz нинг сайёҳлик бўйича менежери Камола Расулева Швейцарияда бўлиб қайтди. У ер унга жуда ёқди. У биз ҳам ўзимиз учун ушбу ноёб давлатни кашф қилишимизни хоҳлайди ва бугун кичик ҳикояси билан ўртоқлашади. Эҳтимол, келажакда сиз ҳам у ерга боришни ва «Европа» номли китобингизнинг янги саҳифасини очишни хоҳларсиз.

Одатда, «Швейцария» деган сўзни айтганингда, миянгда соат, шоколад ва ... қандайдир қиммат нарсалар ҳақида тасаввур пайдо бўлади. Бироқ бу давлатда ҳар ким ўзига ёққан дам олиш турини топиши мумкин. Баъзилар Альпни томоша қилиш учун боришса, бошқалар – қасрларни айланиш учун йўл олишади... Мен эса бир саёҳатнинг ўзида бир нечта шаҳарни бирлаштиришга ҳаракат қилдим!

Швейцариянинг расмий пойтахти йўқлигини биласизми? Бироқ Ааре дарёси водийсида жойлашган кичик, кўкаламзор, чиройли ва жуда ҳам шинам шаҳар Бернни норасмий пойтахт ҳисоблашади.

 

Тарихий ва маданий обидаларнинг асосий қисми Эски шаҳар қисмида жойлашган. Бунга, мисол учун, ноёб астрономик соатларга эга соат минораси – Цитглоттени мисол келтириш мумкин. Уни Берннинг тимсолларидан бири ҳисоблашади.

 

Минорага кириш учун Крамграссе кўчасидан ўтиш керак. У шаҳардаги энг чиройли ва асосий савдо кўчаси ҳисобланади. Бу ерда рухсатсиз автомобилда ҳаракатланиш мумкин эмас, фақат пиёда, велосипед ёки автобусда.

 

Бернда черковлар ниҳоятда кўп, уларнинг ҳаммаси санъат асарига ўхшайди. Бу Швейцариядаги энг йирик Берн кафедрал черкови.

 

Булар эса шаҳарнинг бошқа соборлари.

 

Бернда Ганс Гинг устахонаси ҳайкаллари билан безатилган кўплаб оригинал фавворалар бор.

 

Назаримда, энг қизиқарлиларидан бири – Болахўр.

 

Ва албатта, машҳур черепица томли уйлар.

 

Аркали кўприклар...

 

Умуман, шаҳарнинг хотиржам муҳити.

 

Ўрта Швейцария маркази дея номланувчи шаҳар – бу Люцерндир. У Фирвальдштет кўли ёнида, Пилатус тоғи этагида жойлашган. Шаҳар ўз меҳмонларини, биринчи навбатда, хушманзара жойлари билан ром этади.

 

Темир йўл вокзалида эса меҳмонларни мана бундай кутиб олади.

 

Шаҳар кўчаларини айланиб, бехосдан ака-ука Гримм эртакларига тушиб қолгандек ҳис қиласан.

 

Ва мана у – шаҳарнинг ташриф қоғози – ташқарисидан гуллар билан безатилган, ичида эса 111 та полотнода Швейцария тарихи акс этган Европадаги энг қадимий ёғоч кўприк.

 

Дунёнинг энг муҳим молиявий марказларидан бири, Европанинг энг гўзал шаҳарлари қаторига кирувчи Цюрих мени мана бундай қарши олди.

 

Қурилиши нақ IX асрда бошланган Гроссмюнстер соборига боришни маслаҳат бераман. Бугун бу ерда нафақат экскурсиялар уюштирилади, балки орган мусиқасининг ноёб концертларига таклиф қилишади.

 

Цюрихнинг Эски шаҳар қисми Альтштадтда шаҳарнинг яна бир тимсолларидан бири ва қадимий черков – Фраумюнстер жойлашган.

 

Ушбу суратларда ишбилармон ва маданий шаҳар муҳити айниқса сезилади.

 

Ўзига хос ва ранг-баранг Швейцария мана шундай, у ерга сизни ҳам таклиф этаман!

Мақола муаллифи: Камола Расулева

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top