Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,286,000 дан
БАТАФСИЛ

ГЕРМАНИЯ

Европада Рождество
UZS 4,845,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркияга Мега тур
UZS 9,500,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Бетакрор Италия
UZS 5,890,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 9,623,500 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,372,000 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 9,025,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Италия ва Францияда Янги йил
UZS 9,310,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,460,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 5,016,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 8,806,500 дан
БАТАФСИЛ

16-11-2017 17:00

Самандар Мирахмедов Бакунинг эски шаҳари жумбоғини ечмоқда

1109

0

Олис-олисда, Тошкентдан юзлаб километр узоқда, меҳмондўст Бакуда кафедаги официант қачонлардир мендай сайёҳ учун хушбўй чой келтирди. Бир йил аввал мени ушбу оловлар ва қадимийлик шаҳри ҳар бир кўчаси, ҳар бир маскани ва ўзининг ёрқин замонавийлиги билан ўзига ром этди.

Ичери-шеҳер – қадимий шаҳар менга айниқса ёқди. У, озарбайжонликларнинг айтишича, Баку Акрополи, унинг маркази ва қалби.

Озарбайжон халқининг тарихи Ичери-шеҳернинг қадимий иморатларида: Синиқ-қалъа ва Жума масжиди деворларида, Шервонхонлар саройи йўлакларида ва Чўрихона минорасида акс этган.

Ичери-шеҳерда қадимий карвон-сарой жойлашган бўлиб, Хон карвон-саройи деб аталади. Бу ерда бошқа карвон-саройлар ҳам мавжуд: Мўлтони, Бухоро ва Қосимбек.

Шервонхонлар саройи бетакрор иншоот ва бинолар уйғунлигини ўзида мужассамлаштирган.

Умуман олганда, Ичери-шеҳернинг ғарбий қисми бугунги кунда очиқ ҳаводаги кичик музейдир. Бу ерда масжид ва минора, даҳма, Сайид Яҳё Бақуви мақбараси, Девонхона жойлашган.

Ушбу биноларнинг кўпчилиги ҳозирда ҳам ўзининг сиру синоатига эга. Мисол учун, Девонхона, ривоятларга кўра, судлар жойи сифатида хизмат қилган, бошқа тахминларга кўра эса, у ерда подшоҳ хазинаси сақланган.


Айтишларича, Қосимбек ҳаммомида чўмилгач, ўзингизни ҳақиқий шоҳ деб ҳис қилишингиз мумкин экан. Ушбу ҳаммом бугунги кунда, янгиланиш ва таъмирлашдан сўнг ўзининг дастлабки вазифасини бажармоқда. Уни, айтганча, чўмилтириш маросимида ширинликлар тортилгани учун қадимда «ширин» деб аташган. У ерда бошқа ҳаммомлар ҳам мавжуд. Бироқ мен уларни унчалик ёқтирмайман, шу сабабли у ерга кирганларнинг тилидан ҳикоя қилиб беришим мумкин, холос.

Ичери-шеҳерда яна бир жой бўлиб, у сиру синоатга бой. У Муҳаммад масжиди ёки Синиқ-Қалъа деб аталади. Ўзининг иккинчи номини ушбу қалъа XVIII асрда у ерга рус эскадрасининг артиллерия аслаҳаси тушиб қолганидан сўнг олган. Ҳикоя қилишларича, ушбу аслаҳа масжидга етгач, душманлар зудликда чекинишни бошлаган эмиш. Озарбайжонликлар «Бу юқоридан келган аломат бўлса керак» дея ўйлашган. Шу туфайли унга иккинчи ном берилган.

Чўрихона – Қиз Қалъаси ҳақида ҳам кўплаб ривоятларни эшитиш мумкин. Сизга ушбу қалъадан денгизга сакраган малика ҳақида гўзал ҳикояни сўзлаб беришлари мумкин. Бошқа афсонага кўра, Қиз Қалъасининг номи унинг ҳеч қачон душманлар томонидан эгаллаб олинмаганлиги туфайли қўйилган, дея тахмин қилинади.

Музейларни яхши кўрганлигим сабабли мен албатта эски шаҳардаги музей экспонатлари билан танишдим. Сизларга ҳам шуни маслаҳат бераман.

Шунингдек, бу ерда машҳур «Бриллиант қўл» ва «Одам-амфибия» фильмлари суратга олинган.

Умуман олганда, менда Баку ва Ичери-шеҳер ҳавосидан тўйиб нафас олишга улгурмагандек таассурот қолди. Ҳамма сирларни оча олмадим, десам ҳам бўлади.

Шу сабабли мен у ерга албатта қайтаман. Сиз ҳам мен билан боришни хоҳлайсизми?

Мақола муаллифи: Самандар Мирахмедов

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top