Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,286,000 дан
БАТАФСИЛ

ГЕРМАНИЯ

Европада Рождество
UZS 4,845,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркияга Мега тур
UZS 9,500,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Бетакрор Италия
UZS 5,890,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 9,623,500 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,372,000 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 9,025,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Италия ва Францияда Янги йил
UZS 9,310,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,460,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 5,016,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 8,806,500 дан
БАТАФСИЛ

19-10-2017 13:30

Римда албатта бориб кўришингиз лозим бўлган 10 та энг ажойиб маскан

1166

0

Тошкентдан Римгача тахминан етти соат парвоз этилади. Қўшимчасига бизнинг ва итальян аэропортида икки соат кутилади. Ва Сиз уч ҳарфдан иборат «РИМ» деб аталмиш ўзга дунёга тушиб қоласиз. Ушбу дунё китобдаги суратларга ўхшаш, у биринчи қарашдаёқ ўзига мафтун этиб қўяди. Рим – бу кўҳна тарих. Ушбу тарих барча ерда – эски кўчалар, уйлар, манзарали боғлар ва ҳаттоки ҳар бир тошда яшайди.

 

Tatil.uz сайёҳлари Римни жуда севишади, ушбу йўналишни танлашади ва ҳар бири ўзининг Италияда ўтказган таътилини мароқ билан ёдга олади! Бугун биз Абадий шаҳарнинг ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайдиган 10 та диққатга сазовор жойини эътиборингизга ҳавола этамиз!

 

Колизей. Ушбу йирик ва дунёдаги энг машҳур амфитеатр эрамизнинг 80 йилларида барпо этилган. Улкан иншоот ҳисобланмиш амфитеатр 50 000 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Уни кўриш учун бутун дунё сайёҳлари бу ерга ошиқишади!

 

Римга бориб энг асосий давлат ва ижтимоий масалалар ҳал қилинган жой, Қадимги Римнинг юраги – Рим форумини томоша қилмаслик мумкин эмас.

 

Рим ҳудудида жойлашган Европанинг энг митти давлати Ватиканга ҳам албатта бориш керак. У ер жуда гўзал ва ҳар бир бино гўё тарихдан сўзлаётгандек. Жумладан Муқаддас Пётр Черкови.

 

Сикстин капелласи Уйғониш даврининг муҳим ёдгорлиги ҳисобланади. Микеланжело томонидан 4 йил давомида чизилган девор ва шифтларни кўриш қанчалик завқли эканлигини биласизми?!

 

Туш вақтида ажойиб ҳодиса – ушлаб кўриш мумкин бўлган ёруғлик устунини яна қаерда кўришингиз мумкин? Фақатгина архитектура ечими бўйича ўзига хос бўлган Пантеон ибодатхонасида!

 

Италиянинг бирлашиш тарихини ҳозирги кунда икки музей қад ростлаган Витториано ҳайкали «сўзлаб беради». Бинода жуда ҳам кўп майда детал – устунлар, бўртма нақшлар, ҳайкалчалар мавжуд. Шу сабабли римликлар уни «ясама жағ» ва «тўй торти» деб аташади.

 

Пьяца Навона сергавжум майдони Сизни аъло кайфият ва қувонч оғушига олиб кетади.

 

Сокинлик ва хотиржамлик кайфиятини бугунги кунда музей ва ноёб архитектура биноси ҳисобланган Муқаддас Ангел қасрида ҳис қиласиз.

 

Улкан Вилла Боргезе боғига ҳам бир қараб қўйишни унутманг. Бу ерда романтик кайфиятни айниқса кузатув майдончасида сезишингиз аниқ.

 

Айтишларича, Треви фавворасига танга ташласангиз, орзуларингиз албатта ушалар экан! Шунинг учун танга ташланг ва Римга яна бир неча бор келишни тиланг!

 

Биз эса, ўз навбатида, Сизнинг Италияга албатта боришингизни ва ушбу Абадий шаҳарни қандай бўлса, шундайлигича бутун умрга севиб қолишингизни тилаймиз. Шундагина Сиз: «РИМ – МЕН СЕНИ СЕВАМАН!» дея оласиз!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top