Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 13,696,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 7,300,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,798,400 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,008,000 дан
БАТАФСИЛ

18-12-2017 14:10

Ранг-баранг тўйлар: океан бўйида, Эйфель минораси ёки сув остида

2499

0

Ҳаётимиздаги энг унутилмас воқеалардан бири, бу шубҳасиз, тўй ва «асал ойи»дир. «Асал ойи»ни шундай ўтказишни истардикки, у бутун умрга ёдимизда қолсин ва кўплаб бахтли онларни тақдим этсин.

 

Саёҳатни севувчи баъзи бир кишилар барчасини ташлаб... тўй саёҳати ва унаштирув маросимини бирлаштирган ҳолда тўйини ўз юртидан олисда ўтказади. Қуйида ушбу маросимларни ўтказиш учун энг яхши мамлакатлар рўйхатини Сиз азизларнинг эътиборингизга тақдим этамиз!

Мальдив ороллари

Ушбу орол ҳақли равишда рўйхатимизнинг энг юқори поғонасини эгаллаган, боиси у ердаги барча нарса худди тўй маросимлари ва фотосессияларни уюштириш учун тузилгандек!

 

Европа услубидаги тўйни хоҳлайсизми? – Марҳамат!

 

Ёки мальдивча услубдами? – Муаммосиз!

 

Унаштирув маросимини бепоён океан фонидаги пляжда ўтказиш мумкин! Тропик боғларда бўлса, бу ҳам яхши!

Денгиз тубини севувчилар учун бу маросимни сув остида ўтказиш таклиф этилади.

 

Сейшель ороллари

Бу ерда тўй маросимини ўтказишни кўпчилик орзу қилади, чунки бу ер романтика ва гўзалликка тўла, бамисоли эртак!

 

Кипр

Бу ёш келин-куёвлар орасида энг машҳур йўналишлардан биридир. Бунга сабаб ушбу оролнинг нафақат гўзаллигида. Кипр афсоналарга бой мамлакат. Афсоналардан бирига кўра, севги маъбудаси Афродита айнан шу ерда туғилган.

 

Италия

Ахир бу Рим, Венеция ва Веронаку! Верона – бу энг гўзал севги қиссаси Ромео ва Жульеттанинг «ватани». Бу ердаги тўйлар чиройли, ёрқин ва унутилмас таассуротларга бой ўтади!

 

Франция

Бу ерда изоҳга ҳожат йўқ. Аниқки, Париж – севишганлар шаҳри! Эйфель минораси олдидаги тўй фотосессиясини бир тасаввур қилинг!

 

Чехия

Прага – қасрлар шаҳри! Ўзингизни ажойиб баллга тушиб қолган шаҳзода ва маликадек ҳис қилишингиз учун имконият!

 

Ҳа, юқоридагилардан бирини танлаш, шубҳасиз, осон эмас. Баъзилар «асал ойи»ни шу қадар «чўзиш»га интилишадики, бу бир ёки бир неча йил давом этади. Мисол учун, япониялик келин-куёв Каз ва Марико Ямагучи (Kaz, Mariko Yamaguchi)лар тўйдан сўнг қаерга боришни шунчалик узоқ ҳал қилишдики, нақд 48 та давлатга боришга улгуришди! Жуфтлик Эфиопия, Колумбия, Боливия, Хитой, Бразилия, Вьетнам, Малайзия каби давлатларга сафар қилди. Умумий ҳисобда уларнинг «асал ойи» «асал йили»га айланиб кетди, аниқроғи, 400 кун давом этди!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top