Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 13,696,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 7,300,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,798,400 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,008,000 дан
БАТАФСИЛ

22-10-2018 17:53

Прагада янги йил арафасида улгуриш лозим бўлган 7 та нарса

1997

0

2017 йилда US News Travel Америка порталининг янги йил рейтингида ушбу байрамни энг яхши ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринни Прага эгаллади. Дарҳақиқат, декабрда Чехия пойтахти сеҳрли эртакни ёдга сола бошлайди. Мабодо Прагага қишнинг биринчи ойида бориб қолсангиз, омадим чопди деяверинг, сабаби Рождествога 4 та якшанба қолганида бу ерда ҳақиқий мўъжизалар бошланади! Tatil.uz эса байрам ва мўъжиза муҳитини ҳис қилишингиз учун қилишингиз керак бўлган 7 та нарса ҳақида сўз юритади!

1. Шаҳарни эртакнамо безатилган ҳолатда кўриш


Прага йилнинг исталган фаслида ва исталган об-ҳавода ўз бетакрорлигини йўқотмайди. Бироқ янги йил арафасида у ниҳоятда гўзал либос кияди! 5 декабрда Чехияда Муқаддас Николай куни нишонланади ва бу янги йил кириб келаётганининг белгиларидан бири ҳисобланади.

 

Бу пайтда Прагада ҳаво ҳарорати 5 даражада илиқ бўлади, шу сабабли совқотиб қолмайсиз. Агар Прагани оппоқ қор қопласа, шаҳар янада гўзаллашади. Прагада минглаб миноралар бор бўлиб, ушбу гўзалликларни қор ёққанидан сўнг кўрган ҳар бир киши ажойиб манзара гувоҳи бўлиши шубҳасиз.

Сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли имкони борича Староместск майдонидаги диққатга сазовор обидаларни янги қиёфада кўриш учун шу ерга шошилишади. Деярли ҳар бир бино гирлянда, гулли тасмалар, неон ёруғликлар, арчалар билан безатилади.

Аҳолининг ўзи ҳам уйларини безай бошлайди. Анъанага кўра улар чиройли қилиб безатилган 4 та шамли арча шохларини уйларига ўрнатишади.

2. Прагадаги энг асосий арча ёнида суратга тушиш


Бу ердаги энг асосий арчанинг бўйи 23 дан 25 метргача, оғирлиги 7 тоннадан ортиқ бўлади. Арча гирляндасининг ўртача узунлиги 4 километрдан ошади. Унга 2 мингдан ортиқ шар ва кўплаб ўйинчоқлар осилади. У Староместск майдонида ўрнатилади ва йиғилганларга ажойиб кайфият улашади.

Одатда арчани декабрь бошларида ўрнатишади. Янги йил байрами учун ҳамма арчалар ҳам тўғри келавермайди: чехлар ҳатто энг яхши арча танловини ҳам ўтказишади. Бунда асосий шарт – арчани ўрмондан эмас, шахсий участкалардан чопиб олиб келишади ва ушбу ер бузилиши лозим бўлган ёки янги йўл ўтказиладиган жой бўлиши керак. Бош арчанинг ёнишини томоша қилиш учун минглаб одамлар келишади. Уларнинг орасида сиз ҳам бўлишингиз мумкин!

3. Ярмаркада совғалар харид қилиш
Европадаги энг яхши ярмаркалар

Прагада бўлиб ўтади. Буни Европада ўтказилувчи ярмаркаларда иштирок этганлар тасдиқлаши мумкин. Ушбу бозорлар шу қадар кенг ташкиллаштириладики, эртакнамо карнавални ёдга солади. Прагада ярмаркалар Прага Гради, Староместск, Вацлав, Тилов майдонларида, шунингдек, Республика, Тинчлик ва Иржи майдонларида ўтказилади.

Ярмаркада нафақат анъанавий чех совғалари – ўйинчоқлар, арча безаклари, ширинликлар, кийим-кечакларни сотиб олиш, балки унутилмас байрамнинг бевосита иштирокчисига айланиш мумкин. Мисол учун, болалар байрамга олиб келинувчи қўзичоқ, улоқча ва понилар билан суратга тушадилар. Шу ернинг ўзида Чехиянинг замонавий ва классик мусиқачилари, театр гуруҳлари чиқишлари бўлиб ўтади. Ярмарканинг энг қизиқарли жиҳати – от аравада Эски шаҳар бўйлаб уюштирилувчи экскурсиядир.

4. Анъанавий ширинликларни татиб кўриш


Прагада байрам арафаси ва байрам кунлари меҳмонларга жуда ҳам кўп ширинликлар таклиф этилади! Янги йилнинг тимсолларидан бири – майиз, ёнғоқ ва цукатлар солинувчи катта творогли кекс – штолен ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди!


Прагада янги йилни кокосли печенье, пряниклар ва ваниль рогаликларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Айтганча, ушбу ширинликларни юқорида тилга олиб ўтилган ярмаркалардан бирида харид қилишингиз мумкин.


5. Янги йил концертига бориш


Декабрда Прагада кўплаб мусиқий байрамлар ўтказилади. Янги йил арафасида Муқаддас Николай ибодатхонасида ва Муқаддас Георгий базиликида айниқса машҳур мусиқа танловлари бўлиб ўтади. Концертга кириш чипталари одатда бепул бўлади.

6. Қовурилган зоғорабалиқни татиб кўриш


Чехлар учун зоғорабалиқни тайёрлаш ҳақиқий маросим саналади. Одатга кўра уни байрамдан бир неча кун олдин сотиб олишади ва тирик ҳолда ваннада сақлашади, байрам кечаси эса ундан таом тайёрлашади!

Чехлар зоғорабалиқ тангасини столдаги ликопча тагига бекитиш керак, шунда уйингизга қут-барака келади деб ҳисоблашади.
Зоғорабалиқдан ташқари байрамона дастурхоннинг анъанавий таомлари қаторига картошкали салат (оливьега ўхшаш, бироқ гўшт ва колбасасиз тайёрланади) ва турли ширинликларни қўшиш мумкин.

7. Музда учиб ўзингизни бахтли боладек ҳис қилинг


Янги йил арафасида конькида учиш олам-олам завқ олиб келиши шубҳасиз! Прагада кўплаб музда учиш майдончалари мавжуд бўлиб, энг чиройлиси шаҳар марказида, қадимий уйчалар орасида жойлашган.

Шунингдек, Na Frantiscu муз майдонида, «Galerie Harfa» савдо маркази томида, Nikolajka ўйингоҳида ва Ice Arena Letnany муз саройида мириқиб учиш мумкин.

Бундай учиш пайтида ҳар бир катта ёшли киши вақтинча болаликка қайтиб, мўъжизаларга ва орзуси амалга ошишига ишона бошлайди!

Сизнинг ҳам барча орзуларингиз рўёбга чиқсин! Жумладан Прагага боришни ва эртакнамо байрамларнинг иштирокчисига айланишни хоҳласангиз Tatil.uz га мурожаат қилинг. Бизнинг «Европада Рождество» туримиз доирасида сиз нафақат Прагани, балки Вена, Дрезден ва Парижни ҳам томоша қилишга муваффақ бўласиз! +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг, Facebook имизга ёзинг ва Telegram дан сўнгги янгиликларимизни ўқиб боринг!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top