Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,286,000 дан
БАТАФСИЛ

ГЕРМАНИЯ

Европада Рождество
UZS 4,845,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркияга Мега тур
UZS 9,500,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Бетакрор Италия
UZS 5,890,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 9,623,500 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,372,000 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 9,025,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Италия ва Францияда Янги йил
UZS 9,310,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,460,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 5,016,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 8,806,500 дан
БАТАФСИЛ

14-11-2017 17:00

Пойтахтнинг Локомотив жамоасининг собиқ футболчиси – иши, саёҳатлар ва таассуротлар ҳақида

1045

0

Бугун Tatil.uz га қизиқарли суҳбатдош – Тошкентнинг Локомотив жамоасининг собиқ ҳужумчиси Николай Гурьянов ўзининг қизиқарли ҳикоялари билан ташриф буюрди. Қуйида унинг мақоласини Сизга тақдим этамиз.

Футбол туфайли мен дунёнинг турли бурчакларида бўлдим. «Локомотив»да ўйнаган пайтларимда жамоадошларим билан тўрт марта БААга борганман. Бошқа сафарларим эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида бўлган. Барча саёҳатларим унутилмас бўлган, шу туфайли ушба таассуротлар билан ўртоқлашмоқчиман.

Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос жиҳатлари бор. Бироқ барибир баъзи мамлакатлар кўпроқ ёдда қолади, бошқалари эса – камроқ. Менга, мисол учун, Гонконг жуда ҳам ёқди. Унинг гўзаллигини самолёт иллюминаторидан қараганингдаёқ кўра бошлайсан...

Гонконг аэропорти жуда катта ва чиройли.

Илк қадамданоқ юқори намлик ва иссиқ ҳавони сезасан. Бироқ 15 дақиқа ўтгач Гонконгда юз йилдан бери яшаётгандек янги об-ҳаво шароитига кўника бошлайсан.

Меҳмонхонага кетаётиб, йўл-йўлакай ям-яшил дарахтлар, равон йўллар ва тўғри йўлларни, кўплаб инсонларни томоша қиласан...

Атрофда дўконлар, супермаркетлар, умумий овқатланиш жойлари ниҳоятда кўп ва уларнинг ҳар бири «дунёдаги энг яхши пекинча ўрдакни» татиб кўришни таклиф қилади... Баъзи кўчалар улкан бир шарқона бозорни эслатади! Супермаркетларда инсон орзу қилиши мумкин бўлган ҳамма нарса бор!

Шаҳарда кўплаб осмонўпар бинолар қад кўтарган. Ушбу биноларда доим ниманидир тозалаётган, артаётган ишчиларни учратиш мумкин. Худди гонконглик спайдерменларни эслатади!
Шаҳар маркази жуда ҳам чиройли. Паст-баланд бинолар, автобуслар ва Wi-Fi и бор телефон будкалари, булар айниқса сайёҳлар учун анча қулай. Такси бу ерда арзон эмас, шундай бўлса-да у ерга боришни маслаҳат бераман.

Гонконг таомлари – ниҳоятда мазали! (Албатта, Туркияда бундан-да ширин, чунки у ерда «All inclusive»!) Турли мамлакатларнинг миллий таомларини топиш мумкин. Асосан, денгиз маҳсулотларини ўз ичига олувчи таомларда балиқ ва сушиларга кўпроқ эътибор берилган.

Мабодо сушини ёқтирмасангиз, кўнглингизга ёққан таомни топишингиз мумкин. Мисол учун, мен ҳақиқий шоколад фавворасини кўрдим. Шу сабабли ширинликка ўчларга ҳам бу ер ёқиши турган гап.

Энди эса бироз футбол ҳақида. У ернинг майдонларидаги майса менга қалинроқ ва силлиқроқдек туюлди. Шу сабабли ўйнаш бироз ноодатий бўлди. Стадион чиройли. У ердаги футболчилар ҳам яхши, бироқ уларни мағлуб этдик. Шу боисдан ғалабамизни Гонконгдаги барлардан бирида аъло кайфиятда нишонладик.
Гонконгдаги «Wan Chai» – «Кўнгилхушлик» номли кўча ёдимда сақланиб қолди. У ерда ёшлар учун кўплаб ресторанлар, караоке, клуб, бар ва паблар бор... Европалик сайёҳлар ҳам кўп.

Туркияга келсак, бу мамлакат нисбатан тинчроқ. Белекка сафаримни яхши эслайман. Бу айнан ўша «All inclusive», кўплаб озиқ-овқатлар, кўнгилочар томошалар, денгиз, қум ва анъанавий дам олиш ҳақидаги энг ёрқин хотиралар.

БААда ўн марталаб бўлганман. У ерда ўйинлар, ўқув машғулотлари ўтказганмиз. Дубай ва унинг атрофларида, Шаржада истиқомат қилганман.
Амирликлар – бу, албатта, тараққиёт, юқори тезлик, технологиялар... Дўкон ва улкан савдо марказлари кўп. «City Centre Deira»да бир неча бор бўлганман ва бир марта бўлса ҳам битта эшикдан кириб, айнан ўша эшикдан чиқа олмаганман, чунки бу савдо маркази ҳақиқатан ҳам улкан!

Айтганча, Дубайда Сиздан кўпроқ пул олиш илинжида атайин узоқроқ йўл билан олиб борувчи айёр таксичилар кўп. Уларга ишонаверманг ва ўзингиз олдиндан харитага қараб йўлингизни режалаштиринг.

Дубай пляжларию кўнгилочар масканлар ёдимда қолди... Кечки Дубайнинг Бурж-Халифадан туриб томоша қилинган манзараси бутун умрга ёдимда қолди, десам ҳам бўлади.

Ҳар хил меҳмонхоналарда яшаганим учун шуни айтишим мумкинки, у ердаги барча меҳмонхоналарнинг шароити юксак даражада.
Қатар пойтахти Доҳа нимаси биландир Дубайни эслатади. Бироқ у ер барибир Дубайчалик эмас. Ва албатта, БААдан сўнг Қатарда барчасида биринчи бўлиш истаги ва дабдабани сезмайсан.

Уммонда ҳам бўлганман. Ушбу мамлакатда бошқа, анъанавий араб ҳаёти ҳукмрон. Барча-барчасида – пляжлар бўйлаб кечки сайрларда ҳам, эски шаҳарда бўйлаб юришларда ҳам ўзгача жозиба сезилади.

Баҳрайнни бўлса Уммон ва Амирликларнинг ўзаро уйғунлиги деса ҳам бўлади. У ерда осмонўпар биноларни ҳам, оддий араб иморатларини ҳам топиш мумкин. Шу сабабли нафақат шаҳар марказини, балки шаҳар ташқарисини ҳам томоша қилишни маслаҳат бераман.

Мен бошқа давлатларда ҳам бўлганман ва вақти келса албатта бу ҳақда Сизга ҳикоя қилиб бераман. Бугун эса Сизларга маслаҳатим: саёҳат қилинг, дунёни томоша қилиш учун барча имкониятларни топинг! Шундагина умрбод ёдда қолувчи таассуротларга эга бўласиз!

Мақола муаллифи: Николай Гурьянов

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top