Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 13,696,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 7,300,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,798,400 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,008,000 дан
БАТАФСИЛ

12-11-2018 17:50

Паттайяга янги ракурсда қараш ва уни ёқтириб қолиш учун 7 та сабаб

1099

0

Таиланд – бу ўзга олам ва бетакрор муҳит, эҳтимол, айнан шунинг учун у дунёнинг энг кўп сайёҳлар ташриф буюрувчи мамлакатлари қаторидан ўрин олиб келмоқда. Баъзилар романтик ва сокин Самуи оролига боришса, бошқалар Пхукет экзотикасини хоҳлашади, учинчилар эса ҳаммага маълум бўлган Паттайяни маъқул кўришади. Айнан Паттайяга нисбатан инсонлар турлича муносабатда бўладилар. Кимдир у ерга кўнгилочар томоша ва сершовқин клубларда ҳордиқ чиқариш мақсадида борса, яна кимдир у ерда ҳам сокин пляжларни топиш мумкин дейди.

Биз сизга Паттайяни бошқа қиёфада намойиш этишга қарор қилдик. Эътиборингизга тақдим этилаётган мақолада Паттайяни унинг бор ранг-баранглигида кўриш учун у ерда қилишингиз керак бўлган 7 та нарса ҳақида суҳбатлашамиз!

Ҳақиқат ибодатхонасини томоша қилиш


Тайликлар – буддавийлик фалсафасида тарбияланган ва оламни бўлиб ўтаётган воқеаларга ўзгача муносабат орқали қабул қилувчи халқ. Мамлакатда кўплаб будда ибодатхоналари ва ибодатхона комплекслари қад ростлаган. Агар сиз чиндан ҳам ностандарт архитектура мухлиси бўлсангиз, Ҳақиқат ибодатхонасига боринг. Уни 32 йилдан бери қуришмоқда ва 2025 йилга бориб якунига етказишни ваъда қилишмоқда.

Ибодатхона ҳар бир киши келиб ҳаёт ҳақида ҳаёл суриш, ўзи билан ўзи суҳбатлашиш ва барча саволларга жавоб бериш мумкин бўлган жой, деб ҳисоблашади.

Пратамнакда хотиржамлик топиш


Буюк табиат гўзаллигидан баҳра олиш мумкин бўлган яна бир тинч ва сокин жой – Пратамнак тепалигининг чўққиси. Бу ерда Паттайянинг энг асосий кузатиш майдончаси жойлашган бўлиб, у ердан Катта Будда ҳайкали ва шаҳарга бетакрор манзара очилади.

Нонгнуч ботаник боғининг кўламидан ҳайратланиш


Ушбу ноёб жой европа услубидаги бир нечта боғ ва парклар – инглиз, француз ва бошқаларни ўз ичига олади. Экзотик ўзимликлар, дарахтлар ва гулларга эга чиройли боғлардан ташқари, бу ерда Таиланддаги энг йирик орхидеялар коллекцияси, этнографик қишлоқни кўриш, ресторанлардан бирида тушлик қилиш мумкин.

«Гиббон парвози»ни амалга ошириш


Уч соат давом этувчи ва табиат билан янада уйғунлашишга имкон берувчи жуда ҳам машҳур экскурсия шундай номланади. Сиз Чомпу қўриқхонасининг ёмғирли ўрмонлари узра парвозни амалга оширасиз. Бунда махсус мослама ёрдамида осмонда парвоз қилиб, дарахтдан-дарахтга ўтасиз.

Жомтьен пляжида кун ботишини қарши олиш


Жомтьен Паттайи марказидан 2 километр жанубда жойлашган, шу сабабли бу ердаги пляжлар жуда ҳам озода, денгизи эса шаффоф. Бу ерда аҳоли кўп эмас, бу вақтингизни ўзингиз истаган тарзда ўтказишингизга имкон беради.

Саттахипда қуёш чиқишидан баҳра олиш


Агар сиз хилват жойда ҳақиқий ёлғизликни ҳис этишни хоҳласангиз, эрта тонгдан жанубий Саттахип шаҳарчасига боришингиз лозим. Бу ердаги пляжлар ҳарбий-денгиз базаси ҳудудида жойлашган, шу сабабли бу ерда кечки соат 6 дан сўнг қолиш мумкин эмас. Бироқ ниҳоятда гўзал пейзажлар ва сокин ҳордиқ сизга кафолатланади. Борди-ю янги кунни қарши олиш истагида келсангиз, юрагингиз катта завқдан тезроқ ура бошлайди.

Hilton меҳмонхонаси томида романтик муҳитда овқатланиш


Муҳташам беш юлдузли Hilton Pattaya меҳмонхонасининг 35-қаватида шаҳар ва денгизнинг бетакрор манзарасини намойиш қилувчи ажойиб айлана панорамали ресторан жойлашган. Бу ерда сизни муаллифлик коктейллари, мазали таомлар ва романтик муҳит кутмоқда.

Сизга Паттайяни тинч, шинам ва романтик ҳолда кўрсатишга қарор қилдик. Агар совуқ қишни тарк этиб у ерга боришни хоҳласангиз, бизнинг туримизни ўқиб чиқинг ва +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг. Биз, шунингдек, Facebook ва Instagram да доимий алоқадамиз. Сўнгги янгиликлар ва қайноқ таклифлар ҳақидаги маълумотлар – Telegram-каналимизда.

Тинчлик ва хотиржамлик хонадонингиздан асло аримасин!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top