Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

07-11-2018 14:50

Парижда Рождество: у ерга боришнинг афзалликлари

1168

0

Дўстлар, сиз қорни яхши кўрасизми? Денгиз суви томчиларидек курткаларимизга томиб оёқларимиз остида эрийдигани эмас, ҳақиқий – оппоқ, майин ва момиқ қорни... Менга, масалан, қор жуда ҳам ёқади! Яна чиройли безатилган уйлар, гирляндалар осилган арча милтиллаб турадиган деразалар, «Мустақиллик» майдони ва шаҳарнинг бошқа жойларидаги арчаларни ҳам, уйимдаги ям-яшил майин арчани ҳам! Ҳали ҳам мўъжизаларга ишонаман! Эҳ, Янги йилгача яна 7 ҳафта бор, бироқ кўнглим эртакка мойил! Шу сабабли бугун мен қишки Париж ҳақида сўзлаб бермоқчиман!

Европа мамлакатларида Янги йилни эмас, Рождествони кенг нишонлаш анъанага кирган. Байрамдан бир ой олдин ҳаммаёқда арчаларга гирляндалар осила бошлайди, ярмаркалар очилади... Демак, Париж...

Рождество – французлар учун узоқ кутилган ва энг севимли байрамлардан бири. Байрамдан бир ярим ой аввал бутун мамлакат ва жумладан ҳар бир хонадон байрамона либос «кия бошлайди».

Ҳамма рождество ярмаркаларидан совғалар харид қилади, ўз яқинларига совға улашиш мақсадида дўконларни айланади.

Ҳамма ерда арчалар безатилади. Ишонмаслигингиз мумкин, бироқ айнан Францияда (байрамда арчани безатиш анъанаси Германияда пайдо бўлганлигига қарамай) арча ўйинчоқларини ўйлаб топишган. Бу шундай рўй берган. Даставвал, бошқа ерларда бўлганидек, байрам дарахтини мевалар, хусусан, олма гирляндалари ва конфетлар билан безатишган. Ҳосилдорлик кам бўлганлиги ва бир йил ичидаёқ қишга бориб аҳолининг ҳеч қандай озиқ-овқат захираси қолмаганлиги сабабли арчани безатишга мевалар тугаб қолади. Шунда шиша пуфловчи Мозель исмли шахс арчага ранг-баранг шиша шарларни осишни таклиф қилади. Кейинчалик бу анъана бошқа давлатларга ҳам тарқалади.

Парижда Рождествонинг яна бир тимсоли омела (дарахтларга ёпишиб ўсадиган доим яшил бута) ҳисобланади. Ундан ясалган гулчамбарлар уйни безаб туради.

Айтишларича, бу байрамда икки севишган ёш бундай бута тагида бир-бирига севги изҳор қилишса, уларнинг албатта кейинги йили тўйлари бўлиб ўтар экан.

Рождество – бу католикларнинг энг асосий байрамларидан бири, шу сабабли байрамдан бир кун аввал, 24 декабрда барча черковларда байрам концерт дастурлари ўтказилади. Албатта, байрамларнинг энг каттаси Париждаги Биби Марям черковида бўлиб ўтади.

Шундан сўнг парижликлар байрам дастурхонини безаш учун уйларига ошиқишади. Урф-одатга кўра дастурхонда албатта рождество ғўласи – дарахт поясини эслатувчи шоколадли рулет бўлиши керак. У уйни барча бало-қазолардан асрайди, деб ишонишади. Шунингдек, столга ичига кичкина чинни фигура солинган варақи хамир ва кремдан тайёрланган «қироллар пироги» қўйилади. У кимга тушса, ўша дастурхон қироли ҳисобланади.

Рождество оилавий байрам эканлигига қарамай, сайёҳларга бу кунлар Парижда жуда ҳам ёқади. Парижга Рождество арафасида бориб қолсангиз, ресторанлардан бирига қўрқмасдан бораверинг. У ерда сизга ҳамма асосий анъанавий ноз-неъматлар таклиф қилинади ва эҳтимол, ёқимли совға беришади! Шунингдек, барча анъанавий таомларни ҳам албатта татиб кўрасиз.

Умуман олганда, байрамни нишонлаш фақат 24-дан 25-декабрга ўтар кечаси билан чекланиб қолмайди. 6 декабрдан 6 январгача давом этадиган Муқаддас Николас ёки Эпифания кунидан бошлаб байрамона муҳит шаҳарнинг ҳамма бурчагида ва кўчасида сезила бошлайди.

Байрамнинг «қоқ юраги» – бу ноябрь охиридан бошлаб иллюминациялар ёқилувчи Елисей майдонларидир. Одатда, бу байрамда қайсидир машҳур шахс иштирок этади. Мисол учун, ўтган йили байрамга машҳур актёр Жонни Деппнинг қизи Лили Роуз-Деппни таклиф қилишди.

Шу ернинг ўзида рождество ярмаркасини уюштиришиб, унда оригинал совғалар харид қилиш, мазали блинчиклар ва глинтвейнни татиб кўриш мумкин. Ушбу бозорда 200 га яқин киоск очилади. Агар омадингиз чопса, француз Қорбобосини учратасиз. Уни бу ерда Пер Ноэль деб чақиришади. Агар фарзандларингиз билан борсангиз, уларга қизиқарли каруселларда учиш ва ширинликлар ейиш ёқиши аниқ.

Бутун шаҳарни кузатиш чархпалагидан албатта томоша қилиш лозим: бу таърифлаб бўлмас таассуротдир!

Кундузи муз майдонига бориш мумкин (бу ҳам парижликларнинг байрам анъанаси), уларнинг энг машҳури – Париж ҳокимияти ёнидаги майдончада. У ердан Эйфель минорасига ажойиб манзара очилади.

Рождество арчаси ҳаммаёққа ўрнатилади, энг асосийси – Биби Марям черкови ёнида.

Париж савдо марказлари, Прентам ва Лафайет галереялари – бу алоҳида мавзу. Айтганча, улар Европадаги энг катталаридан бири ҳисобланади. Жонли витриналар сизни эртак ва мўъжиза муҳитига олиб кетади. Булар шунчаки суратлар эмас, нозик дизайнерлик ишидир, уни ҳаммага ҳам ишониб топширишавермайди!

Байрам кунлари қўлингизда қайноқ қаҳва билан шаҳарни айланиш ва уйларнинг оригинал безатилишини, бир-бири билан беллашаётгандек таассурот уйғотувчи безатилган арчаларни томоша қилиш мумкин!

Хўш, сиз ҳам ушбу гўзалликларни тасаввур қилдингизми? Агар Парижга боришни хоҳласангиз, Tatil.uz дан «Европада Рождество» тури билан танишиб, ўзингиз ва яқинларингизга ажойиб совға тайёрланг! Барча маълумотларни +99871 200 55 44 рақами орқали олишингиз мумкин. Қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг. Биз яна Instagram ва Telegram да ҳам бормиз.

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top