Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 13,696,800 дан
БАТАФСИЛ

01-11-2017 18:30

Париж Диснейленди: 25 ёшга тўлган болалар эртаги!

1703

0

Яқинда Италияда ҳакамлар томонидан ҳар йили энг яхши кўнгилочар парк номлари эълон қилинувчи Parksmania Awards 2017 16-халқаро фестивали бўлиб ўтди.

 

Бу сафар «Европада йилнинг энг яхши аттракциони» номинациясида ғолибликни Париждан 30 км узоқликда жойлашган «Футуроскоп» кўнгилочар боғидаги «Ғайриоддий саёҳат» минораси қўлга киритди.

 

Ушбу аттракцион қизиқарли ва ғайриоддий учиш аппарати ичида ўтириб ўзингизни худди қушдай ҳис қилган ҳолда турли жойларга парвоз қилиш имконини беради. «Европанинг янги аттракциони» номинациясида ғолиблик Германиянинг Europa park ида жойлашган Voletarium га насиб этди.

 

Махсус мукофотни эса Париж Диснейленди 25 йилликка бағишланган шоуси учун қўлга киритди.

 

Йиллар ўтмоқда, бироқ Париж Диснейленди ҳамон болаларнинг энг севимли маскани бўлиб қолмоқда. Шунингдек, ўз эркатойларининг орзусини амалга ошириш учун ҳамма нарсага шай ота-оналар учун ҳам!

 

Диснейленд Париж яқинидаги Марн-ля-Вале шаҳарчасида барпо этилган. У 1992 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда унинг ҳудудида икки тематик боғ – Disneyland Park ва Walt Disney Studios Park, Disney Village бутик-қишлоқчаси, Golf Disneyland гольф майдони, шунингдек, меҳмонхоналар, иш ва турар-жой кварталлари жойлашган.

 

Disneyland Park паркнинг энг эски қисми ҳисобланади. У бешта тематик боғни ўз ичига олади: Adventureland, Frontierland, Main Street USA, Discoveryland ва Fantasyland. Уларнинг барчаси Уйқудаги малика қасри атрофида жамланган.

 

Паркда унинг барча қисмларини ўзаро боғлаб турувчи мини-поезд айланиб юради. У атрофдаги гўзалликларни яхшилаб кўриб олишингиз учун жуда секин ҳаракатланади!

 

Adventureland ёки Ўйин-кулги мамлакати – бу денгиз қароқчилари кемаси (Pirates of the Caribbean), лабиринтли саргузаштлар ороли (Adventure Isle), Робинзон бошпанаси (Swiss Family Robinson), Индиана Жонс тепалиги.

 

 Frontierland ёки Чегара олди мамлакати ташриф буюрувчиларга Dig Thunder Mountain америкача тепаликлари ёки Phantom Manor арвоҳлар уйи каби сайёҳлар орасида машҳур бўлган аттракционларни тақдим этади. Шу ернинг ўзида ковбой ва ҳиндуларни ҳам учратишингиз мумкин!

 

 Main Street USA ёки АҚШнинг Асосий йўли Американинг XIX аср охири – XX аср бошлари услубида қурилган. Бу ерда кўплаб ресторан ва дўконлар мавжуд, сўнгги нуқта эса Уйқудаги малика қасридир. Шу ернинг ўзида микки-маус ва плутолар иштирокидаги асосий Disney Parade, FANTILLUSION! тунги ёруғлик намойиши, Wishes фейерверклари уюштирилади.

 

Discoveryland – Кашфиётлар мамлакати. Бу ерда Space Mountain номли яна бир америкача тепалик, «Қирол Шер афсонаси» шоуси ва бошқа кўплаб қизиқарли аттракционлар бор.

 

Fantasyland ёки Фантазиялар мамлакати – бу кичкинтойлар учун ҳақиқий эртак!

 

Каттароқ ёшдаги болаларга (яшириб нима қилдик, бизларга ҳам) машҳур мультфильмларнинг махсус эффектлари сирларини билиб олишингиз ва ажойиб шоунинг гувоҳи бўлишингиз мумкин бўлган Walt Disney Studios Park ёқиши аниқ!

 

Янги йил байрам кунлари Париж Диснейленди ўз меҳмонларига янада кўпроқ томоша ва шоулар, совғалар, янги йил парадлари ва яна бошқа янгиликларни тақдим этади!

 

Айни пайтда ноябрь, бироқ ҳозирданоқ Янги йил эртагига тушиб қолишни хоҳлайман.

 

Шунингдек Диснейлендга боришни. Парижга ҳам!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top