Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,286,000 дан
БАТАФСИЛ

ГЕРМАНИЯ

Европада Рождество
UZS 4,845,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркияга Мега тур
UZS 9,500,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Бетакрор Италия
UZS 5,890,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 10,925,000 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,372,000 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 9,025,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Италия ва Францияда Янги йил
UZS 9,310,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,460,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 5,016,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 8,806,500 дан
БАТАФСИЛ

09-11-2017 15:30

Нега одамлар энг яхши балиқли сэндвич – балиқ экмакни тановул қилиш учун Истанбулга, Emin Usta нинг олдига боришади?

1143

0

...Истанбулни севиб қолиш учун шунчаки у ерга бориш кифоя! Тарих, диққатга сазовор обидалар, кўнгилочар томошалар, харидлар ва албатта, таом!!! Турк ошхонаси шубҳасиз энг ширин ва ранг-баранг ошхоналардан биридир: гўштли, хамирли таомлар, ширинликлар, мевали десертлар, ичимликлар... Бугун биз Сизга Истанбул стрит-фуди афсонаси, ўз ишининг ҳақиқий устаси Emin Usta (Марио) – Амин уста ҳақида ҳикоя қиламиз.

 

Бу эса биз – Севара ва Даврон Emin Usta билан биргаликда!

Ушбу истараси иссиқ ва очиқкўнгил, мўйловли ва бироз тўлачадан келган амаки дунёдаги энг ширин балиқли бутербродлар – балиқ экмак тайёрлашнинг ҳақиқий устаси.

Истанбулда уни топиш унчалик қийин эмас. Устанинг «иш жойи» – Галата кўприги ёнидаги сув бўйида. Эминёню қирғоғида балиқчилар ва сайр қилишга мўлжалланган кемалар ёнидан ушбу кўприкдан ўтасиз ва кўрфазнинг нариги томонида тушасиз. Кўприкнинг чап тарафида Сиз ҳар доим янги денгиз маҳсулотларини топишингиз мумкин бўлган Қоракуй балиқ бозорини кўрасиз. Соҳил бўйлаб балиқ сэндвичи усталарининг манқалларига кўзингиз тушмагунича кетаверинг. Emin Usta ни айнан шу ердан топасиз.

«Нега айнан Emin Usta?» – деб сўрарсиз. Дарҳақиқат, балиқли сэндвични арзон нархга кўприкда ҳам, кўприк тагида ҳам ва юз метр радиусдаги исталган сотувчида ҳам харид қилишингиз мумкин. Бироқ уларнинг ҳеч қайсисида бундай мазали сэндвич чиқмаса керак. Айтишларича, Амин соусга қандайдир сирли нарса қўшар, балиқ ва булғор қалампирини бошқача усулда қовурар, помидорларни ўзгача шаклда тўғрар эмиш! Натижада оддий сэндвич балиқ экмакка айланади ва ўзгача таъмга эга бўлади!

Миш-мишларга қараганда, таомга бетакрор таъмни берувчи нарса – оддий қизилмия ўсимлиги экан.

Emin Usta бу фикрни тасдиқламайди ва инкор этмайди ҳам. Шунчаки жилмайиб қўяди. Чунки бунинг асл сабабини ҳеч ким билмайди, барча тахминлар эса – шунчаки тахминлар!

Амин уста энди пайдо бўлган вақтларда унинг рақобатчилари: Нега у балиқ ва сабзавотларни лавашга ўраяпти? – деб унинг устидан кулишган ҳам эмиш. Бироқ мана 15 йилдирки, улар устанинг рецептини такрорлаш илинжида, аммо барчаси бесамар. Бошқа ҳеч ким бундай сэндвич ҳали ҳануз тайёрлай олмаяпти. Амин уста бўлса эндиликда Истанбулнинг ошпазлик ҳақидаги фильмларининг ҳақиқий юлдузи ва гастрономик сайёҳликни ёқтирувчиларнинг эркатойи. Уни «Орёл и решка. Перезагрузка. Стамбул» ва яна бошқа қатор кўрсатувларда намойиш қилишган.

Одатда, Амин устага катта навбатга турилади. Бироқ бу ҳеч кимни хавотирга солмайди. Биз унинг ёнига келганимизда, бахтимизга, одамлар унчалик ҳам кўп эмас эди. Шундай бўлса-да, чамаси 20 дақиқа навбатда туришимизга тўғри келди.
Бир дона балиқ 12 лира, яъни тахминан $ 4 туради.

Ҳа, айтганча!!! Бордию Сиз аччиқни ёқтирмасангиз, «Not spicy» дейишни унутманг!
Emin Usta нинг иши осон эмас. «Лекин, – дейди у, – асосийси, очиқ ҳавода ва одамлар билан биргаликда». У кўринишидан нимаси биландир матросни ҳам ёдга солади. Уста кўп ҳазиллашади, одамлар билан гаплашади ва ўз қилаётган ишини ниҳоятда севади. «Стрит-фуд арбоби», Истанбул юзи ва рамзи Emin Usta мана шундай инсон. У билан танишиб гаплашгач, Сиз албатта Туркияга қайтишни хоҳлаб қоласиз!

Ушбу очиқкўнгил, ўз ишининг илғори билан яна учрашиш, ундан ижобий қувват олиш ва албатта, дунёдаги энг яхши балиқ экмакни татиб кўриш учун Истанбулга боришнинг ўзи кифоя!

Мақола муаллифи: Севара Алламбергенова и Даврон Халимов

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

Тел: (+998 98) 300-55-44

E-mail: info@tatil.uz

Top