Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,286,000 дан
БАТАФСИЛ

ГЕРМАНИЯ

Европада Рождество
UZS 4,845,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркияга Мега тур
UZS 9,500,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Бетакрор Италия
UZS 5,890,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 10,440,500 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,334,000 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 9,025,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Италия ва Францияда Янги йил
UZS 9,310,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,460,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 5,016,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 8,806,500 дан
БАТАФСИЛ

26-02-2018 18:30

Нега Дубайга оилангиз билан учишингиз кераклиги ҳақида

1069

0

Яқинда менга бир дугонам қўнғироқ қилиб қолди. У оилали бўлиб, турмуш ўртоғи ниҳоятда банд одам. Икки нафар фарзанди: 6 ёшли ўғли ва 3 ёшли қизи бор. Дугонам уй ишлари билан ҳаддан ташқари ўралашиб қолганлигидан шикоят қилди. «Бошқа чидолмайман. Муҳитни ўзгартириш керак. Зудлик билан. Бироқ баҳор бошида, яна болаларим билан қаерга ҳам борар эдим?» – деди у.

Англаганингиздек, мартда уни таътил кутмоқда ва уни фойдали ўтказиши керак. Эрига ҳам ишидан маълум муддатга жавоб бериб туришлари мумкин.
Болаларнинг ҳам соғлиғини тиклаб олиш ва бутун оила учун оптимал, унинг устига денгизли маскан – бу Дубай эканлигини тушунган бўлсангиз керак. Нега дейсизми? Келинг, биргаликда ушбу саволга жавоб топамиз.

Даставвал об-ҳаво ҳақида


Умуман, Дубайда асосий сайёҳлар оқими октябрь-апрель ойларига тўғри келади. Бу нимадан дарак беради? Бу дам олиш учун энг қулай фурсат дегани! Мартда бу ернинг иқлими илиқ ва нам, ҳарорат ўртача 30 даража иссиқ. Бир ойда кўпи билан бир-икки марта илиқ ёмғир ёғиши мумкин. Шу сабабли бемалол чўмилиш ва офтобда тоблансангиз бўлади!

Болакайлар учун


Фарзандларимиз – бахтимиз. Улар учун сайёҳатни алоҳида режалаштиришимиз зарур. Бу борада Дубайда барча имкониятлар муҳайё. Бу ерда аквапарклар, аттракционлар боғи, ширинликлар, ўйинчоқлар дўкони, ўйин майдончалари хизматга шай.


Dubai Parks and Resorts га боринг


Dubai Parks and Resorts га болаларингизни бир марта бўлса ҳам олиб боринг. Бу ерда маълум бир мавзуга бағишланган бешта боғ фаолият кўрсатади. Тасаввур қилинг, бешта!

Форум ва TripAdvisor даги фикрлар бу ернинг болалар учун нақадар мос келишидан дарак беради.

Айтганча, ҳозирда биз ушбу боғ ҳақида батафсиз сўз юритилган мақола тайёрламоқдамиз.


Пингвинларни томоша қилиш


Болаларингизга Ski Dubai тоғ-чанғи комплексига бориш имкониятини тақдим этсангиз, уларга олам-олам таассуротларни кафолатлаган бўласиз.
Вақтингизни мароқли ўтказган ҳолда қор қияликлардан чанада учиб тушиш ёки пингвинларни томоша қилиш мумкин бўлади. Ишонинг, чўл ўртасида бундай мўъжизани кўриб болаларингиз ҳайратга тушишади!

FLY Dubai да учинг


Бу ерда ҳақиқий вазнсизлик нима эканлигини ҳис қилиш имконияти мавжуд!
Қадрли ота-оналар, ўзингиз ва фарзандингизни бундай имкониятдан бебаҳра қолдирмайсиз, деган умиддамиз.

Mirdif City Centre да вертикаль аэродинамик қувурда уч метр баландликда учиш мумкин.


Aquaventure да сузинг


Бунинг учун энг яхши жой – Atlantis the Palm даги Aquaventure. У Яқин Шарқдаги энг йирик ва World Travel Awards талқинига кўра энг яхши сув парки ҳисобланади.
Горкалар, тўлқинлар, кўрфазчалар, тушишлар, арқон йўли ва яна бир қанча унутилмас таассуротлар.

Эркаклар учун


Аввало буюк ишлар учун илҳом олинг! Дубай бу борада ажойиб шаҳар. Кўпчилик сайёҳларимиз Дубайдан Тошкентга қайтгач, ўз шахсий бизнесларини очишга қарор қилишган. Нимага дейсизми? Чунки у ердан илҳомланиб келишган! Демак, Tatil.uz нинг сайёҳлик бўйича менежерлари мана бундай қилиб илҳомланишни таклиф этишади.


Қишлоқдан – мегаполисгача


Дубай кичкина араб қишлоғидан дунёнинг ультразамонавий мегаполисига қандай қилиб айлангани ҳақида билиб олинг. Аёлингиз ва болаларингиз пингвинларни томоша қилишаётган бир вақтда Сиз экскурсия пайтида замонамизнинг иқтисодий мўъжизаси, юқори сифатли инфратузилма ва ривожланган жамоат транспорти ҳақида маълумотларга эга бўласиз.

Фойдали анжуман ёки конференцияга боринг


Аслини олганда, Дубайда анжуманлар саройи кўп. Агар олдиндан шундай конференциялардан бирида рўйхатдан ўтиб қўйсангиз, Сизда турли мамлакатлардан келган мутахассислар билан суҳбатлашиш имконияти пайдо бўлади.
Албатта, Дубай халқаро кўргазма ва конференц-маркази (DICEC)га ташриф буюринг. У 100 000 квадрат метр майдонни қамраб олган!

Ғоя ва билимлар билан ўзаро алмашинг


Дубайда кўплаб университет ва илмий-тадқиқот марказлари жойлашган. Энг асосийси эса, бу ерда билим ва ғоялар билан алмашиш учун махсус марказлар фаолият юритади. Булар Dubai Media City, Dubai Internet City ва Dubai Healthcare City.

Дам олинг


Ва албатта, энг яхши дам олиш – бу оилавий ҳордиқ чиқариш эканлигини унутманг! Мисол учун, кечки пайт оилангиз билан Бурж Халифага бориб лазер шоусини томоша қилинг!

Оналар учун


Оналаримиз учун ҳам Дубайда кўплаб қизиқарли масканлар мавжуд. Меҳмонхоналарда ўз фарзандларингизни қолдириш учун болалар клублари бор. Ўзингиз эса бу пайтда..


SPA-марказга

Ҳаммомга

Марокаш ҳаммомига йўл олишингиз мумкин.

Харидлар қилиш


Қадрли аёллар, сафарингизнинг ҳеч бўлмаса бир кунини шопингга бағишланг. Чунки Дубайда арзон нархларда аъло сифатли кийим-кечакларни сотиб олишингиз мумкин.

Улкан аквариум қаърида


Дубай аквариуми ва сувости ҳайвонот боғи Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган. Бу ерда Сиз кўплаб қизиқарли жонзотларни учратасиз!

Пляжда кўплаб суратлар қилинг


Шунингдек, Jumeirah Beach Residence да дам олинг ва қуёш нурларидан ўзингизга етарли захира тўплаб олинг.

Кўриб турганингиздек, дугонамни баҳорда Дубайда дам олишга кўндирдим. Бу борада Сизнинг фикрингиз қандай? Агар хоҳласангиз, биз БАА борасида энг яхши таклифларни Сиз ва яқинларингиз учун саралаб оламиз. +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top