Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 13,696,800 дан
БАТАФСИЛ

14-11-2018 18:07

Нега Borjomi Likani дам олиш ва даволаниш учун энг мукаммал вариант?

965

0

Ноз-неъматларга бой Грузия ўзининг бетакрор табиати, меҳмондўстлиги, миллий таомлари, архитектура ёдгорликлари ва ... шифобахш минерал булоқлари билан машҳур. Ҳар бир одам бу ерга маълум мақсадда келади: кимдир тарихий иморатларни томоша қилиш учун, бошқалар – машҳур вино ва хачапуриларни татиб кўриш, учинчилар эса – машҳур Боржоми курортида даволаниш мақсадида келишади.

 

Ўзининг минерал булоқлари ва мусаффо тоғ иқлими билан довруғ қозонган ушбу бальнеологик ва иқлимий курорт ҳамманинг кўнглидан бирдек жой олади. Бунга унинг Кура, Боржомула ва Гужорати дарёси соҳилида жойлашганлиги ва атроф-муҳити асосий сабабдир. Игнабаргли ўсимликлардан таралувчи, фитонцидларга бой ҳаво нафас олиш, юрак-қон томир ва асаб тизими касалликлари билан оғрувчи беморларга ёрдам беради. Энг муҳими, бугунги кунда Боржоми ривожланган сайёҳлик инфратузилмаси ва юқори сифатли меҳмонхоналарга эга. Уларнинг энг яхшиларидан бири бугун биз сўз юритмоқчи бўлган Borjomi Likani (собиқ Rixos Borjomi) меҳмонхонасидир!

 

Меҳмонхона маъмурияти ўз ишида меҳмонлар дам олиш ва даволанишларни қулай шарт-шароитларда олиб бориши мумкин бўлган яхши жойларни яратиш тамойилига асосланади.

 Дарҳақиқат, қулайлик бу ерда ҳар бир икир-чикирда сезилади. Меҳмонхонадаги барча 151 та хона тоза, ёруғ, кенг ва шинам. У ерда дам олиш учун барча шароит яратилган. Эрта тонгда бундай хонада уйғониш, бир финжон қаҳва ёки «Боржоми» сувини ичиб бепоён қиш кенгликларини томоша қилиш – бу ҳақиқий гўзаллик!

 

Borjomi Likani меҳмонхонаси ресторани ошпазлари ўз меҳмонларига дунёнинг турли мамлакатлари таомларининг энг сара намуналарини таклиф этади. Нонушта, тушлик ва кечки овқатлар сиз учун нафақат таом қабул қилиш, балки ҳақиқий пазандачилик саёҳатига айланади! Бу ерда грузин хинкалиси, француз киши, итальян спагеттиси ва бошқа кўплаб таомларни тайёрлашади.

 

Ҳақиқий грузин меҳмоннавозлигини ҳис қилишни истайсизми? У ҳолда энг сифатли вино ва миллий таомларни татиб кўришингиз мумкин бўлган «Багратиони» меҳмонхонаси хизматингизда.

 

Турли ичимликлар, газакларни таклиф этиладиган ва ёқимли мусиқа садолари янграб турадиган лобби-барда вақтингизни ёқимли ўтказиш имконияти бор.

 

Меҳмонхонанинг энг асосий афзаллиги юқори малакали мутахассислар ишловчи соғломлаштириш маркази ҳисобланади. У реабилитацион ва ташхис маркази бўлиб, барча зарур асбоб-ускуналарга эга. Ҳар бир меҳмон учун шифокорлар индивидуал дастур ва соғломлаштириш муолажалари графигини тузишади.

 

Албатта, даволаш муолажаларининг асосий қисми «Боржоми» сувидан фойдаланишни назарда тутади. Ундан нафақат ичиш учун, балки ванна, ингаляция, чайиш, душ ва бошқа муолажаларда фойдаланилади. Бу ошқозон-ичак тракти, нафас олиш йўллари, яллиғланиш жараёнида ёрдам беради. Бўғимлардаги оғриқда сув ости уқалаши ажойиб воситадир.

 

 

 Шунингдек, меҳмонларга минерал, игнабаргли, лавандали, скипидарли, виноли ва сутли ванналар таклиф этилади.

 

Айни вақтда Borjomi Likani да таянч-ҳаракат аппарати, семириш ва қандли диабет, ошқозон-ичак ва аёллар касаллигини даволаш, шунингдек, антицеллюлит озиш дастурлари ташкил этилган.

 Меҳмонларни SPA-марказ ҳам кутмоқда. Марказ сузиш бассейни, жакузи, гўзаллик салони, фитнес-зал, рус, фин ва турк ҳаммомини ўз ичига олади. Албатта, SPA-марказга ташриф буюрувчилар турли уқалаш турлари ва фойдали ўрашлардан катта завқ олишади.

 

Бўш вақтда стол тенниси ва бильярд ўйнаш, жонли мусиқа тинглаш ёки тематик тадбирларда қатнашиш мумкин. Ўзингизни камондан ўқ отиш, волейбол ёки баскетболда синаб кўришни хоҳлайсизми? От минишни-чи? У ҳолда меҳмонхонага марҳамат!

 

Яна Borjomi Likani ҳаммани Янги йил байрамига таклиф этади!

 

У ер сизга ёқиши аниқ! Меҳмонлар учун мастер-класслар, кечки гала-таомлар базми ўтказилади, совғалар улашишади ва умуман олганда қизиқарли дастур кутмоқда! У ерга боришни хоҳлайсизми? Ундай бўлса «Боржомида соғлик учун фойдали Янги йил байрами» тури билан танишиб чиқинг ва офисимизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг.

 

 

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top