Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,286,000 дан
БАТАФСИЛ

ГЕРМАНИЯ

Европада Рождество
UZS 4,845,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркияга Мега тур
UZS 9,500,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Бетакрор Италия
UZS 5,890,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 10,440,500 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,334,000 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 9,025,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Италия ва Францияда Янги йил
UZS 9,310,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,460,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 5,016,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 8,806,500 дан
БАТАФСИЛ

23-01-2018 17:00

Нега бизга Барселона бу қадар керак?!

1600

0

24 майдан эътиборан янгидан очилаётган «Тошкент – Барселона – Тошкент» йўналиши орқали Каталония пойтахтига «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси самолётларида учиш имкони пайдо бўлади.

Бу янгилик ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Биз ҳам, ўз навбатида, Каталония биз учун нима ва Барселона нимаси билан эътиборимизни тортди, деган саволга жавоб изладик.

Гауди меъморчилигини томоша қилиш
Барселона акс этган суратларни кўрсангиз, барчаси фотошоп деган хулосага ҳам боришингиз мумкин: барчаси шу қадар эртакнамоки, уйчалар – ҳақиқий эмасдек, қасрлар эса – китобдан кўчирилгандек. Бироқ бундай эмас, Барселона – ҳақиқий!

Барселонанинг бундай эртакмонанд кўринишида бутун дунёга машҳур архитектор Антонио Гаудининг хизматлари беқиёс. У дунёга айнан ўша каталон модернини намойиш қилди ва замонавий Барселона қиёфасини аниқлаб берди. Архитектор Испанияда барчаси бўлиб 18 та иморат барпо қилган бўлса, шулардан 12 таси – Барселонада. Гауди уйларни қуриш эмас, ўстириш керак, оригиналлик эса – аслиятга қайтиш деб ҳисоблаган. Демак, келинг Гаудининг машҳур Барселонасига бир назар ташласак!


Висенс уйи

Вилла Эль-Каприччо

Гуэль саройи

Гуэль боғи

Бальо уйи

Мила уйи

Муқаддас Оила ибодатхонаси

Рамбла хиёбони бўйлаб сайр


Айтишларича, айнан шу ерда меъёрида шовқинли, хушчақчақ, очиқкўнгил ва меҳрибон ҳақиқий каталон руҳиятини ҳис қилиш мумкин.

Рамбла хиёбонида гуллар, суратлар, сайровчи қушлар, турли-туман майда-чуйда буюмларни сотаётган савдогарларни учратасиз.

Шу ернинг ўзида Барселонадаги энг машҳур Бокерия бозори жойлашган.

Рамбла хиёбонидаги кўчанинг бошида Каналетас номли суви ичишга яроқли кичик фаввора бор. Айтишларича, ундан сув ичсангиз, Барселонага албатта қайтар экансиз.

 

Монжуик тепалигига кўтарилиш


Айнан шу ер Испаниядаги саёҳатингизнинг камида бир кунини сарфлашга арзийди. Чунки бу жой ниҳоятда томошабоп!


Испания майдони

Миллий сарой


Мўъжизали куйловчи фаввора

Анъанавий байрамда иштирок этиш


Каталонияликлар – меҳрибон, очиқкўнгил ва қувноқ халқ. Шу сабаб бу ерда байрамларни барча яхши кўради. Ҳаттоки 7 кунлаб давом этувчи байрамлар бор. Бунга Ла Мерсе байрамини мисол қилиб келтириш мумкин.

23 апрелда эса Китоб ва атиргул байрами нишонланади. Бу кунда каталонияликлар бир-бирига китоб ва атиргул совға қилишади. Ўйлашимча, бу йили, Испанияда бўлмаса ҳам, ушбу байрамни нишонлайман ва яқинларимга яхши китоб ва бир дона атиргулдан совға қилишни ният қилганман.

Пляжда тобланиш


Барселона – порт шаҳри бўлиб, юқори сифатли пляжлари кўп. У ер доим савдогар ва сайёҳлар билан гавжум.

Миллий каталон таомларини татиб кўриш
Барселонада таомлар сифатига алоҳида эътибор берилади. У ердаги барча таомлар янги маҳсулотлардан, зайтун ёғидан тайёрланади. Йилнинг ҳар бир фасли учун алоҳида таом тайёрланади ва буни «бозор ошхонаси» деб номлашади. Асосийси, доим мазали бўлсин!

Испания Каталонияси мана шундай! Ҳа, айтганча, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» рейси ҳақида бир оғиз сўз. Ушбу йўналиш Каталонияни севиб қолишимиз учун яна бир сабаб бўлса, ажаб эмас.

Ҳар бир инсон Барселонада ўзига яқин нарсани топади. Мақоламиз аввалида айтганимиздек, Барселона – бамисоли эртак-шаҳар. Барселонани мозаикага ўхшатаман. Уни ҳар бир инсон ўзи истаганидек йиғиши мумкин. Сиз ҳам эртакнамо шаҳарни ўзингиз истаганингиздек теришни хоҳласангиз, бизга +99871 200 55 44 рақамларига қўнғироқ қилинг, шунда биз Барселонага Сиз учун шундай тур тайёрлаймизки, бутун умрга ёдингизда қолади! Шунингдек, Facebook даги саҳифамизни ўқинг ва Telegram даги каналимизга обуна бўлинг! У ерда қизиқарли янгиликлар бисёр.

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top