Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,286,000 дан
БАТАФСИЛ

ГЕРМАНИЯ

Европада Рождество
UZS 4,845,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркияга Мега тур
UZS 9,500,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Бетакрор Италия
UZS 5,890,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 10,440,500 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,334,000 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 9,025,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Италия ва Францияда Янги йил
UZS 9,310,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,460,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 5,016,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 8,806,500 дан
БАТАФСИЛ

05-03-2018 16:30

Нега айнан шу йили Карлови Варига бориш керак?

1039

0

Эртакларда инсонлар гўзаллик ва узоқ умр кўриш сирини излашган ва ёшартирувчи олмаю шифобахш сув илинжида олис сафарларга отланишган. Бу мақсад аввалдан мавжуд бўлган ва бугун ҳам биз иложи борича яхши жисмоний ҳолатни узоқроқ вақт сақлашга интиламиз. Қандай қилиб соғломлаштириш муолажаларини ёқимли ўтказиш мумкин? Дам олишнинг қадрига етувчилар бунинг учун Карлови Варига йўл олиш керак деб жавоб беришлари аниқ! Айнан шу ерга ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб одамлар ташриф буюришади.

Айтишларича, ушбу мўъжизавий термал булоқларни минг йиллар олдин Карл IV ов пайтида итига қайноқ сувдан чиқишга ёрдам бераётган маҳал ўзини узоқ вақт давомида қийнаб келган касалликлардан фориғ бўлганидан сўнг аниқлаган. Ўша даврлардан буён бу ерда қаср бунёд этилди, бу ерга кўплаб зиёратчилар – ўз соғлиғини тиклаш илинжида бўлган аслзодалар, зодагонлар ташриф буюра бошлашди. Орадан кўп йиллар ўтди. Ҳозирда дунёнинг энг машҳур курортларидан бирига бориш учун юқори табақа вакили бўлиш асло шарт эмас.

Айни вақтда Карлови Вари илгаригидек дам олувчиларга организмнинг барча тизимига ижобий таъсир кўрсатувчи, овқат ҳазм бўлишига ёрдам берувчи турли термал булоқларни таклиф этади. Бу ерда, шунингдек, парҳез ва физиотерапия, даволовчи бадантарбия, бир маромдаги йўналишлар бўйлаб сайрлар ёрдамида ҳам даволашади.

Бироқ Карлови Вари – бу нафақат даволаниш, балки Европанинг энг гўзал масканларидан бирида унутилмас ҳордиқ чиқариш ва олам-олам таассурот олиш имконияти. Бу ерда исталган киши Ганс Христиан Андерсен эртагига тушиб қолгандек бўлади...

Айтганча, Карлови Вари аҳолиси бор-йўғи 50 минг кишини ташкил этишига қарамай, бу ерда маҳаллий халқ ва дам олувчилар орасида катта шуҳрат қозонган шаҳар театри бор.

Ушбу мўъжаз масканда кафедрал собор ҳам бор. У ерга кириш мутлақо бепул.
Карлови Варида турли дин вакилларига диний маросимларни адо этиш учун барча имкониятлар мужассам этилган. Мисол учун, бу ерга келган ҳамюртларимиз асло хавотир олмасалар ҳам бўлади: бу ерда масжид, ҳалол ресторан ва дўконлар мавжуд.
Ва албатта шопинг. Европадаги шопинг арзон машғулот эмас, деган фикрга зид равишда, Чехия ва хусусан Карлови Варида бунинг аксини кўриш мумкин. Бу ердаги йирик савдо марказларида кийим-кечакдан тортиб майда совға ва сувенирларни мақбул нархларда харид қилиш мумкин. Масалан, Вариада (Obchodni centrum Varyada) меҳмонларга турли брендларнинг анъанавий тўпламини арзон нархларда таклиф этади. Даволаш тадбирларидан холи дам олиш кунлари эса яқин-атрофда жойлашган Европа шаҳарлари, мисол учун, Дрезденга сафар айлашингиз мумкин.

Дўконларни айланиб бўлгандан сўнг қорнингиз оч қолиши табиий. Карлови Варида мазали таомлар тайёрланувчи кўплаб ресторан ва кафеларни топасиз. Уларда Сиз славян ошхонасидан тортиб ҳинд таомларигача бўлган турли овқатларни татиб кўрасиз. Ва албатта, машҳур чех пивосини ичиб кўринг!

Карлови Варидан энг асосий сувенир – бутун дунёга машҳур богема биллурисиз қайтиш мумкин эмас! Чехия азалдан ўзининг биллурлари билан донг таратган ва бугунги кунда уларнинг сифати асло ўзгармаган. Улар дерли ҳар қадамда сотилади, шу сабабли бундай имкониятни қўлдан бой берманг!

Tatil.uz ўз имконият ва истакларингиздан келиб чиқиб саёҳат буюртма қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтади. Ушбу тур ҳақида батафсил маълумотни бу ердан олишингиз мумкин. Шунингдек, бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг, туроператорларимиз Сизни Карлови Варида яна қандай қизиқарли нарсалар кутаётганлиги ҳақида маълумот беради.


Карлови Варига ушбу баҳорда ташриф буюринг. Бу ерда Сиз ажойиб эртакка тушиб қолгандек бўласиз. Абадий ёшлик, соғлик ва қувонч олами Сизни қарши олишга тайёр! Уйингизга совғалар, сувенирлар ва унутилмас таассуротлар билан қайтинг!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top