Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

05-11-2018 17:39

Нафталанда қуйидаги 7 та нарсани асло қила кўрманг!

1433

0

Доимий мухлисларимиз Озарбайжоннинг Нафталан курорти ҳақида кўп эшитишган. Яқинда бизнинг сайёҳлик бўйича менежеримиз Шерзод Алиев у ерда бўлиб қайтди ва нафталан нефтининг турли даволаш усулларини ўзида синаб кўрди. Бугун у агар Нафталанга даволаниш учун бормоқчи бўлсангиз нималар қилмаслигингиз кераклиги ҳақидаги мақоласини сиз азизларнинг эътиборига ҳавола этади.


Нафталан – бу собиқ Иттифоқ давридан буён машҳур бўлган Озарбайжоннинг курорт минтақаси. Албатта, илгари бу жойни соғломлаштириш сайёҳлиги нуқтаи назаридан у қадар юқори баҳолашмаган ва жиддий эътибор беришмаган. Энди эса барчаси ўзгарди ва Нафталан бугунги кунда ажойиб тиббий марказлар ва юқори малакали шифокорларни ўз ичига олувчи ажойиб меҳмонхона ва санаторийларга эга. Бу ерга Бакудан 350 км йўл юрилади. Нафталанга фақат даволаниш учун келишади, мен эса борди-ю сиз Озарбайжонга даволаниш учун бораётган бўлсангиз, умуман қилмаслигингиз лозим бўлган нарсалар ҳақида сўзлаб бермоқчиман.

2-3 кунга келиш


Биз блогимизда дам олиш кунлари бориш ва барча диққатга сазовор жойларни кўришга улгуриш мумкин бўлган шаҳарлар ҳақида кўп ёзамиз. Бироқ даволаниш – санаторийда камида 10-14 кун бўлиш кераклигини назарда тутади. Шу жумладан, Нафталанда ҳам. Бу ердаги нефть қанчалик мўъжизакор бўлмасин, сеҳр ҳам маълум вақтни талаб этади. Агар меҳмонхонага фақат дам олиш кунларига келаётганингизни айтсангиз, меҳмонхона маъмурияти сизга соғломлаштириш муолажаларини бошлашга рухсат бермаслиги эҳтимолга яқин.

Қаерингиз оғриётганлигини билмаслик


Имкон қадар, Нафталанга боришдан олдин, ўзимизда тиббий текширувдан ўтиб, даволаниш учун кўрсатмалар рўйхати билан танишиб қўйганингиз маъқул. Бунга қуйидагилар киради:


- Бўғим ва таянч-ҳаракат аппарати касалликлари (жумладан, ревматоид полиартрит, артрит, остеохондроз ва бошқ.)


- Жарроҳлик касалликлари ва периферик томир касалликлари (атеросклероз, томирларнинг варикоз кенгайиши, флебитлар ва трофик яралар)


- Периферик асаб тизими касалликлари (энг кенг тарқалганлари – радикулит ва радикулоневритлар)


- Тери касалликлари (жумладан, псориаз, экзема, дерматит, эшак еми ва ҳ.к.)


- Гинекологик ва урологик касалликлар


- Қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари.

Бироқ буларнинг бари ҳаммаси эмас. Нафталан нефти билан даволанишга қарши кўрсатмалар рўйхатида касаллигингиз йўқлигини ҳам билиш ниҳоятда зарур. Булар:


- Исталган локализациядаги зарарли ва зарарсиз шиш (ўсма)ларнинг мавжудлиги


- Пароксизмал тахикардия ва тебранма аритмиянинг мавжудлиги
- Марказий асаб тизими органик касалликлари


- Исталган аъзода туберкулёз зарарланишнинг мавжудлиги


- Анамнездаги миокард инфаркти.


Санаторийга боргач, сиз албатта тиббий кўрикдан ўтасиз ва унинг натижаларига кўра сизга нафталан ванналари ёки бошқа муолажалар буюрилади.

Болаларингиз билан бориш


Нафталан фарзандларингиз билан дам оладиган жой эмаслигини ёдда тутинг. Агар болангизда юқоридаги касалликлардан бири мавжуд бўлса ҳам, 11 ёшга киргунга қадар уни у ерга олиб бормаганингиз маъқул.


Ваннани қанчалик узоқ қабул қилсангиз, шунча яхши


Асло бундай хато фикрга борманг. Чунки нафталан ванналарини жуда ҳам эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак. Бу ерда нефть ҳарорати 37 градусдан ошади. Ваннада кўпи билан 8-10 дақиқа бўласиз. Ванна қабул қилиб бўлгач, зудлик билан хонангизга камида бир соат дам олиш учун шошилинг. Бир курс давомида камида 12 та ванна қабул қилиш керак бўлади.

Ўраб-чирмаш ёрдам бермайди деб ҳисоблаш


Текширувдан сўнг шифокорлар сизга нафталан ванналарини эмас, бошқа муолажаларни буюришлари мумкин. Мисол учун, нафталандан ўраш, суртиш, тампон ва ванначалар кўринишидаги махсус тозаланган нафталандан эса – милк, бурун, томоқнинг шиллиқ пардасига суртиш ва мойли ингаляцияларда фойдаланилади.

Аслини олганда, улар ванналардек ажойиб фойда келтиради. Асло хавотирланманг: нафталан исталган кўринишда ёрдам бераверади!

Соғлиқ учун зарарли таомлар ейиш


Даволанишнинг асосий шарти тўғри овқатланиш ҳисобланади. Шу сабабли Garabag Resort&Spa каби Нафталандаги меҳмонхоналар Озарбайжоннинг энг яхши анъаналарини ўз ичига олувчи уч маҳал овқатланишни тақдим этади. Ёғли ва зарарли эмас, фақатгина табиий ва жуда мазали! Асал ва шакар ўрнини босувчи асосидаги десертлар, кофеинсизлантирилган қаҳва, кўплаб мева ва сабзавотлар – буларнинг барчаси организмимиз талаб қилувчи энг муҳим озиқалар! Айтганча, меҳмонхонадаги барча таомлар ҳалол!

Бир зумда тузалиб кетишни кутиш


Ҳа, нафталан нефти мўъжизаларга қодир. Бироқ дарҳол эмас. Мисол учун, тери касалликларини даволашда натижа дарҳол сезилмайди, бироқ даволаниб бўлгандан сўнг қувонтиради! Псориазни даволовчилар орасида ушбу хасталик билан 20-30 ва ҳатто 40 йилдан буён оғриган беморлар ҳам бор. Бу ердаги даволаниш курсларидан сўнг уларнинг кўпчилиги сўнгги натижадан ҳайратга тушишди ва Нафталанга касалликни тўлиқ енгиш учун яна келишди! Шу боис агар касалликлар рўйхатидан ўзингизда мавжуд бўлган дардни кўриб қолсангиз, Нафталанга боришдан қўрқманг.

Tatil.uz компанияси эса сиз санаторийга фақат профилактика учун боришингизни ва доим соғ-саломат бўлишингизни тилайди! Бизнинг «Нафталанда эксклюзив дам олиш ва даволаниш» таклифимиз билан танишиб чиқинг, сўнг бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ва ўзингизни қизиқтирган саволларингизни йўлланг. Шунингдек, бизни Facebook, Instagram ва Telegram ижтимоий тармоқларида кузатиб боринг.

 

Мақола муаллифи: Шерзод Алиев

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top