Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

26-04-2019 16:58

Муқаддас Рўзаи Рамазон ойида Амирликларга бориш сабаби

952

0

Муқаддас Рамазон ойининг бошланишига ҳам оз кунлар қолди. Бу нафақат жисмимизни, балки вужудимизни ҳам тозалаш, поклаш вақти келаётганлигини билдиради. Бу кунларда бир-бирига бўлган душманлик, гина-кудуратлар унутилади, муҳтожларга ёрдам берилади. Ушбу кунлар ҳамюртларимиз томонидан ҳам интиқлик билан кутилмоқда. Бироқ бугун гап юртимиз ҳақида эмас, Бирлашган Араб Амирликларида Рамазон ойи қандай ўтиши ҳақида боради.

 

БАА – мусулмон, лекин кўп миллатли мамлакат. Амирлик аҳолиси бир-бирига очиқкўнгиллик билан муомала қилишади, кўчада чекмасликка, махсус белгиланган жойлардагина овқатланишга интилишади.

 

Кўпчилик сайёҳлар Рўза пайти Амирлик қандайдир байрам арафасида турган эртакнамо мамлакатни ёдга солишини таъкидлашади. Бу туйғу муқаддас ой тугагунича сизни тарк этмайди...

 

Ҳозирги кунда БАА энг машҳур сайёҳлик йўналишларидан биридир. Шу боис бу ерда Рамазон нафақат диний, балки маданий ҳаётда ҳам эътиборли ҳодиса. Эҳтимол, айнан бу пайтда сайёҳларга ҳақиқий миллий маданият, урф-одат ва меҳмондўстликни кўриш имконияти тақдим этилар.

 

Бу пайтда ҳар бир амирлик Рамазон шукуҳи билан тўйинади. Шаҳар кўчалари, дўконлар, супермаркетлар, савдо марказлари Рамазонга хос безатилади.

 

Рамазон мавзусига бағишланган Европа ва араб рассомларининг кўргазмалари ўтказилади, мусулмон маданияти ва анъаналари ҳақида лекциялар уюштирилади.

 

Одатга кўра Дубайда Қуръон мусобақалари, исломни тарғиб қилиш ва диний бағрикенгликка бағишланган қизиқарли кўргазма ва учрашувлар ташкиллаштирилади.

 

БААда эътиборни тортувчи урф-одатлар ҳам бор. Мисол учун, 2018 йили Абу-Даби амирлигида, Шайх Зайид масжиди ёнида ифторлик вақти келганда отилувчи махсус замбарак ўрнатилган.

 

Энди Дубай муҳитига сафар қиламиз. Ҳар сафар масжиддан намозга чорловчи азон эшитилиши биланоқ чет эллик сайёҳлар ислом динига ҳурмат бажо келтирган ҳолда суҳбат ва сайрдан бир зумга тўхташади.

 

Шаҳарда масжидлар ёнида махсус жойлар ҳозирланади. Кечки намоздан сўнг бу ерда ифторлик қилиш мумкин. Бу ердаги мазали таомлар кун бўйи сарфлаган қувватингизни тиклаб олишга ёрдам беради. Биргаликдаги ифторлик ўзаро ҳурмат ва дўстоналик муҳитни яратишга ёрдам бериши билан қадрли.

 

Абу-Даби ва Дубайда фақатгина Рамазон ойида ишловчи тунгги бозорларга ташриф буюриш қизиқарли. Кечки соат саккиздан тунгги 2 гача бу ерда заргарлик буюмлари, кийим-кечак, электр жиҳозлари харид қилиш мумкин. Бундай бозорларнинг муҳим жиҳати – нақ 40% гача етувчи чегирмалар!

 

Кун ботгандан сўнг савдо марказларида ҳам махсус бозорлар очилади. Бу ерда қизиқарли акциялар, дастурлар ва кўнгилочар томошалар уюштирилади. Маҳсулотларга махсус таклифлар одатда Рамазон ойининг сўнггига қадар давом этади.

 

Ўз навбатида меҳмонхоналар ҳам муқаддас ойга жиддий ҳозирлик кўришади. Жумладан, ифторлик ва саҳарлик учун махсус меню тайёрланади.

 

Рамазон ойида Бирлашган Араб Амирликларида ҳордиқ чиқариш бир қатор афзалликларга эгалигини таъкидлаш жоиз. Рамазон ойи сайёҳлик соҳасида «паст» мавсум ҳисобланади, шу сабабли меҳмонхона раҳбарлари сайёҳларни жалб қилиш учун турли акциялар ўтказишади. Масалан, яшаш учун 50% гача чегирма ёки бепул тушлик ва кечки овқатлар тақдим этилади. Авиакомпаниялар ҳам чегирмалардан четда қолишмайди.

 

Амтирликларда сайёҳларга катта ҳурмат билан қарашади. Шу боис, бордию рўза тутмаётган бўлсангиз кундуз куни оч қолиб кетишдан қўрқманг, чунки меҳмонхона ҳудудидаги ресторан ва ошхоналар, дўконлар ва савдо марказлари одатдаги тартибда ишлайди. Шунингдек, бормоқчи бўлган жойларингизни ҳеч бир муаммосиз томоша қилишингиз мумкин, чунки бу пайтда сайёҳлар кам бўлади ва навбатда туриб қолмайсиз.

 

Айтганча, экскурсияларда тежаб қолиш имонияти бор, сабаби маҳаллий кўнгилли волонтёрлар Дубай ва Абу-Даби бўйлаб бепул пиёда сайрларни уюштиришади.

 

Хуллас, Дубайда муқаддас Рамазон ойи – бутун умрга татигулик унутилмас онларни ҳадя этади. Чин мусулмон давлатида ислом арконлари муҳитига саёҳат қилиш – таърифлаб бўлмас туйғу...

 

Мақола муаллифи: Tatil.uz

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top