Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

02-04-2018 15:50

Машҳур ва бадавлат инсонларни жамлаган Dubai World Cup

1492

0

Дубай нафақат бутун дунё сайёҳларини, балки от пойгаси ихлосмандларини ҳам ўз бағрига чорлаб келмоқда. Ҳар йили март ойининг сўнгги шанбасида бу ерда Dubai World Cup – зотли пойгачи отларнинг дунёдаги энг қимматбаҳо ва машҳур мусобақаси ўтказилади.

Бу ер нимаси билан диққатни тортади? Дунёдаги энг катта мукофот жамғармаси, ҳашаматли от пойгалари комплекси ва энг тезкор пойгачи отлар. Яқиндагина, 31 мартда бўлиб ўтган сўнгги пойгаларнинг мукофот жамғармаси нақд 30 миллион АҚШ долларини ташкил этди! Dubai World Cup-2018 пойгаларининг энг асосий мукофотига 4 ёшли, зотдор наслли Тандер Сноу номли айғир от лойиқ кўрилди.

БААда қайси ишга қўл урилмасин, барчаси юксак савияда ўтишини айтмаса ҳам бўлади. Ушбу мусобақалар ҳам бунинг яққол исботидир. 1980-йиллари Дубайда от спорти ҳали тараққий этмаган вақтларда мусобақалар чангга ботган туя пойгалари йўлакчасида ўтказилар эди. Орадан бироз вақт ўтиб Dubai Racing Club тузилди. 1993 йили биринчи Dubai World Cup мусобақалари ўтказилди. Бугунги кунга келиб ушбу энг нуфузли от пойгалари мусобақаси Meydan Racecourse номли замонавий отчопарда ўтказилади. У 60 мингга яқин кишини ўз бағрига сиғдира олади.

Отчопар ёнида 280 ўринли, гольф майдони, ресторан ва музейни ўз ичига олган беш юлдузли The Meydan Hotel меҳмонхонаси бунёд этилган.

Бугунги кунда Dubai World Cup – бу бадавлат ва машҳур инсонлар учун мўлжалланган, мавсумнинг энг нуфузли воқеаларидан бири.
Қуйида ушбу мусобақалардан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин (суратлар – russianemirates.com)!

Бу ерда от пойгаларини севувчи минглаб кишилар – бой ва машҳур шахслар тўпланишади.

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top