Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,286,000 дан
БАТАФСИЛ

ГЕРМАНИЯ

Европада Рождество
UZS 4,845,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркияга Мега тур
UZS 9,500,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Бетакрор Италия
UZS 5,890,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 10,440,500 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,334,000 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 9,025,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Италия ва Францияда Янги йил
UZS 9,310,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,460,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 5,016,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 8,806,500 дан
БАТАФСИЛ

07-02-2018 23:45

Mai Excellent Concierge Service раҳбари – мавсум янгиликлари, ноанъанавий дам олиш ва ишдаги ўзига хосликлар ҳақида

1241

0

Биз оддий сайёҳларга дам олишни ташкиллаштириш гоҳо оддий ишдек туюлади. Туроператор бошқа давлатдаги ҳамкасби билан қўнғироқлашади ва барчаси ҳал бўлди. Дам олишни ташкиллаштириш шу билан якунланди. Бироқ аслини олганда барчаси бу қадар оддий эмас. Айниқса, люкс классидаги дам олиш ҳақида гап кетса. Ушбу йўналишда бир неча йиллардан буён Туркияда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келаётган компания Mai Excellent Concierge Serviсe ҳисобланади. Иш жадвали зичлигига қарамай, компания раҳбари жаноб Бирхон Зафер саволларимизга жавоб беришга рози бўлди. Демак, фақат Tatul.uz ўқувчилари учун эксклюзив суҳбат!

 

- Жаноб Зафер, айтинг-чи, консьерж-хизмат нималарни ўз ичига олади?


- Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб юқори даражадаги дам олишни ташкиллаштирувчи кўплаб компаниялар бор. Бу сайёҳлик индустриясининг нафақат меҳмонхонани бронлаштиришга ёрдам берувчи субъектлари. Консьерж-хизматлар томонидан амалга оширилувчи буюртмалар сирасига ҳаттоки маълум бир костюмни тикиш ёки машҳур қўшиқчининг концертига олд ўриндиқдан чипта олиб бериш вазифалари ҳам кириши мумкин.

- Mai Excellent Concierge Service неча йилдан бери сайёҳлик бозорида фаолият кўрсатиб келмоқда?


- Фаолиятимизга етти йилдан ошди, биз бу йили 20 ёшга кирувчи Catt Tour компаниясининг бир бўлаги ҳисобланамиз. Англаганингиздек, маълум тажриба тўплаб улгурдик.


- Консьерж-хизматни тузиш фикри Сиздан чиққанми?


- Ҳа, мендан. Даставвал Туркиянинг нақадар чиройли эканлиги кўрсатиш ғояси келди. Ҳамкор ва мижозларимизга юртимизни бошқа тарафдан кўрсатиш, кўпчиликнинг хабари бўлмаган жойларни намойиш этиш фикри уйғонди. Тўлиқ мижозга боғлиқ бўлган шахсий режа тузишни мақсад қилган эдик.

 

Чунки, бордию меҳмонимизга тарих қизиқ бўлмаса, уни қадимий шаҳар харобаларига олиб боришдан фойда йўқ. Эҳтимол, унга яхтада учиш ёки сузиш қизиқарлироқдир.

Мақсадимиз – мижозимизнинг талаб ва истаклари доим юз фоизга амалга ошсин.


- Мижозлар томонидан сўралган энг ноанъанавий талабни эслай оласизми?


- Бир сафар Бодрумда меҳмонимизнинг буюртмасига кўра фейерверклар ёрдамида севги изҳорини чиздик. Каппадокияда ҳаво шарида парвоз қилиш пайтида тадбир уюштириб беришимизга буюртмалар бўлиб туради. Умуман олганда, бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин!
Меҳмонларни жойлаштириш учун қизиқарли жойларимиз бор. Мисол учун, муаллифлик ва бутик-меҳмонхоналар. Истанбулда – кутубхона концепцияси бўйича, Каппадокияда эса – қояларнинг ўзида.

Кемерада – фақатгина ёзувчилар учун. Меҳмонларга бундай муаллифлик таклифларини тақдим этиш – ишимизнинг муҳим бир бўлаги.


- Ўз нуфузингизни, номингизни доим юқори маромда ушлаб туриш ва барчасини «аъло» даражада (Excellent – аъло») бажариш қийин эмасми?


- Албатта, осон эмас. Бу ерда катта масъулият талаб этилади. Доим сифат назорати, текширувлар ўтказиб турилади. Коллектив муҳим аҳамиятга эга, боиси сен ишонишинг мумкин бўлган ўз ишининг билимдонларидан ташкил топган ходимлар – бу муваффақиятнинг энг асосий кафолати.

Жамоамизда ушбу соҳада ўн йилдан ортиқ тажрибага эга ходимлар бор, шу сабабли уларнинг маҳорати юқори даражада.


- Айнан Сизнинг компаниянгизга ўз ҳордиғини ишониб топшириш мумкин бўлган иккита энг асосий сабабни айтинг.


- Биринчидан, биз доим креативликни юқори қўямиз, меҳмонларимиз учун қандайдир янгиликлар қилгимиз келади. Бунга аэропортда оқ соябон билан кутиб олишни мисол қилиб келтириш мумкин. Мижозларимиз билиши керакки, биз бошқалардек эмасмиз, ўз услубимизга эгамиз ва меҳмонларимизни ҳам ўзгача кутиб оламиз.

Иккинчидан, барқарорлик, чунки бу бизнинг ишимизда бирламчи аҳамиятга эга.


- Яқинда янги мавсум очилади. 2018 йилда Анталия ўзбекистонликларни нимаси билан хурсанд қилмоқчи?


- Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлиги сўнгги вақтларда янада мустаҳкамланмоқда. Ўйлашимча, бу икки мамлакат ўртасидаги сайёҳлар қатновини яхшилашга хизмат қилади. Бу йили меҳмонхоналаримиздаги сервис хизмати яна ҳам яхшиланиши кўзда тутилмоқда.

- Анталияда ўзбекистонликлар учун тавсия қилишингиз мумкин бўлган қизиқарли, экзотик жойлар борми?


- Испарта деган шаҳар борлигини ҳамма ҳам билавермаса керак. Бу атиргул навидан ажойиб мой олинувчи ер юзидаги ягона жой. Бу мой шу ердан дунёнинг турли бурчакларига жўнатилади. Испартага саёҳатлар май-июнь ойларида ташкиллаштирилади.

Тарихга қизиқувчилар учун Термессос – Александр Македонскийга бўйсунмаган шаҳар ҳақиқий кашфиёт бўлиши мумкин.

Кемер шаҳри яқинида Порто-Генуэз номли ниҳоятда гўзал кўрфаз бор.

Шунингдек, Каппадокия ва унинг ҳаво шарлари ҳам қизиқиш уйғотиши мумкин.

- Ўзбекистонда бўлганмисиз?


- Ҳа, Тошкентга йилда бир ёки икки марта бораман. Шунингдек, Самарқандда ҳам бўлганман. Яқин орада бошқа шаҳарларингизни ҳам бориб кўрмоқчиман. Очиқ осмон остидаги шаҳар – Хива ҳақида кўп эшитганман. Айтишларича, хоразм шеваси туркчага яқин экан. Бунга шахсан амин бўлишни хоҳлар эдим. Айниқса, мазали ўзбек таомларини ёқтираман.
- Энг ёқтирган таомингиз...
- Албатта, палов. Сомса ҳам!
- Нима деб ҳисоблайсиз, Туркия ва Ўзбекистондаги инсонлар бир-бирига яқинми?
- Ҳа, фикримча, биз менталитет нуқтаи назаридан яқинмиз. Меҳмондўст, очиқкўнгил, меҳрибон, куйинчак...

- Суҳбатимиз сўнгида Tatil.uz ўқувчиларига тилакларингиз.


- Кўплаб саёҳатларни тилайман. Доим тўғри сайёҳлик агентликларини танланг. Туркияга ташриф буюринг, ахир бу цивилизациялар кесишган макон, турли-туман кўнгилочар хизматларнинг улкан танлови. Ўзингиз учун янги йўналишларни кашф этинг! Қолган барча икир-чикирлар ҳақида эса биз бош қотирамиз!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top