Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

01-11-2018 18:10

Карлови Вари: қаерда нимани ва совғага харид қилиш мумкин?

1115

0

Блогимизда Карлови Варини тез-тез ёдга оламиз. Дарҳақиқат, ушбу курорт эътибор қаратишга арзийди! Бу ердаги энг замонавий тиббий жиҳозларга эга тиббиёт марказлари, юқори тоифали шифокорлар, шифобахш сув ва бошқа соғломлаштириш муолажалари, мусаффо ҳаво, гўзал табиат ва ажойиб иқлим миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб қилиб келмоқда! Бироқ бугун биз сизларга Карлови Варининг шифобахш сувлари ҳақида эмас, шопинг ҳақида сўзлаб бермоқчимиз. Демак, ушбу шаҳарда нималарни харид қилишингиз мумкинлиги ҳақидаги фойдали мақоламизни эътиборингизга ҳавола қиламиз!

Нималарни сотиб олиш мумкин?


Чинни идишлар


Биринчи навбатда, чинни идишларни сотиб олинг. Уларни албатта махсус дўконлардан олинг. Чез чинниси жуда ҳам нафис ва нозик. Ҳар бир буюм ўзига хослиги ва ёқимли суратлари билан ажралиб туради. Қаҳва финжонлари ва идиш-товоқларга эса гап йўқ!

Минерал сув учун сувенир финжонлари

 

Аслини олганда, бу бу курортдан олиб келинадиган энг машҳур буюмлардан биридир. Айтганча, сувни махсус идишдан ичиш лозим, боиси минераллар тиш эмалига зарарли таъсир кўрсатади, бироқ бундай узун бурунчали финжондан фойдалансангиз, сув тишингизга деярли тегмайди.
Финжонни кейин ҳам ишлатаверишингиз мумкин. Ушбу финжонларнинг дизайни ҳам чиройли. Шу сабабли улар сизнинг совғалар тўпламингиз қаторидан жой олиши мумкин!

Бехеровка


Бехеровка – ўт дамламаларидан тайёрланган суюқликни шифобахш ҳисоблашади. Ушбу ичимлик, чиндан ҳам, шифобахш хусусиятларга эга. У жуда ҳам ширин ва уни совға қилиш ҳам ажойиб фикр. Бехеровка қуйилган шишалар 300 граммдан тортиб 3 литргача бўлади. Унинг ярим литри 8 евро ёки 76 000 сўм туради.

Косметика


Карлови Варининг термал сувлари овқат хазм қилиш ва моддалар алмашинувида фойдали ҳисобланишига қарамай, ушбу табиий маҳсулотдан шифобахш кометикани ишлаб чиқаришда ҳам муваффақиятли фойдаланилади. У тери, соч, бадан ва тиш билан боғлиқ муаммоларда ишлатилади. Шунингдек, термал сув асосидаги тиш пастаси, шампунь, совунларни харид қилишингиз мумкин. «Chemek», «Dermacol», «Pure Czech», «RYOR», «Beer Spa» каби маркаларга эътибор қаратишни маслаҳат берамиз. Бироқ булар билан чегараланиб қолманг, сабаби у ердаги барча турдаги косметика шифобахш ҳисобланади!

Биллур


Чех биллури бутун дунёга машҳурдир! Шу сабабли Карлови Варига борганда уни албатта сотиб олинг. Бунинг устига, курорт минтақада арзон нархлардаги ва сифатли биллур ишлаб чиқарувчи «Moser» заводи бор. Бокал, графин, фужерларни қўрқмасдан олаверинг!

Пойабзал


Чех пойабзали ҳам жаҳонга машҳур. Маҳоратли усталар оёқ кийим тикиш борасидаги қадимий технологияларини авлоддан-авлодга узатиб келмоқда, жумладан қўлда тўқишни ҳам!

Заргарлик буюмлари


Кўплаб форумларда Карлови Варига борган сайёҳлар у ердан албатта заргарлик буюмларини харид қилишни таъкидлашади. Тилла ва кумуш билан юритилган анор шаклига эга тақинчоқлар айниқса чиройли!

Қачон сотиб олиш мумкин?


Карлови Варида шопинг учун энг яхши давр – 25 декабрдан 1 февралгача ва 1 июлдан 15 августгача. Айнан шу вақтда мавсумий оммавий сотишлар авж олади. Бу пайтда ўзингизга ёққан буюмни нақ 70% ли чегирма билан сотиб олишингиз мумкин.

Савдо марказлари


Карлови Варидаги энг машҳур савдо маркази – Varyada бўлиб. У ерда кийим-кечакдан тортиб косметика, атир-упа ва уй жиҳозларигача барчасини топасиз.

Яна бир йирик савдо маркази Globus эрталабки 8 дан кечки 9 гача ишлайди. Бу ерда ҳам маҳаллий брендлар, ҳам европа буюмлари сотилади. Шунингдек, бу ерда айланиб, супермаркетда нимадир харид қилишингиз ва кафеда дам олишингиз мумкин.

Яна бир ажойиб савдо маркази – Fontana да кийим-кечак, пойабзал, парфюм ва аксессуарлардан ташқари маиший жиҳозлар ҳам сотилади.

Кўриб турганингиздек, Карлови Вари даволаш курорти эканлигига қарамай, ўзингизга зарур буюмларни мақбул нархларда топишингиз мумкин! Айтганча, агар сиз Tatil.uz билан Чехияга даволаш турига йўл олсангиз, ҳали ҳам қишки чегирмаларга улгуришингиз мумкин! Барча саволларингизни +99871 200 55 44 рақамига орқали беринг, яна бизни Facebook, Instagram ва Telegram ижтимоий тармоқларида изланг.

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top