Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

03-12-2018 15:07

Карбокситерапия: газли уколлар билан қайси касалликлар даволанади?

1409

0

Карбокситерапия нима эканлигини биласизми? Ушбу талаффуз қилиш бироз қийин бўлган сўз жуда ҳам фойдали муолажа – табиий карбонат ангидрит гази билан инъекция қилишни билдиради. У чех курортларида кўп қўлланилади ва айниқса, Карлови Варида кенг тарқалган. Бугун ушбу муолажа ҳақида батафсилроқ сўзлаб берамиз.

Тиббиётда карбонат ангидритдан кенг фойдаланилади. Карбокситерапия – нисбатан «ёш» усул бўлиб, 1932 йили пайдо бўлган. Ундан биринчи бўлиб Франциянинг Ройя курортида фойдаланилган. У ўтган асрнинг 50-йилларида Карлови Варида фаол ишлатила бошланган. Бугунги кунда «газли уколлар» – бу кўплаб касалликлардан ҳақиқий даво ва гўзаллик саноатидаги янги йўналишдир!

Нима мақсадда фойдаланилади?


Таянч-ҳаракат аппаратини даволашда газли инъекцияларнинг ўрни беқиёс. У қуйидаги касалликларни даволашга ёрдам беради:


• Артрит ва артрозлар;


• Пайлардаги яллиғланиш ва дистрофик ўзгаришлар;


• Ревматизм;


• Умуртқа ораси дискининг дегенератив емирилиши, жумладан, остеохондроз, протрузия ва чурралар;


• Вестибуляр бузилишлар;


• Бел ва бўғимлардаги доимий оғриқлар.

Бундан ташқари, газли инъекциялар неврологияда ҳам қўлланилади. Мисол учун, бош оғриғи, томирларнинг варикоз кенгайиши, ҳатто урологик ва гинекологик касалликларни даволашда.
Бунинг устига, гўзаллик саноатида газли уколларнинг самараси исботланган, жумладан целлюлитга қарши курашда, шунингдек, терини жарроҳликсиз тортиш ва унинг тонусини яхшилашда. Яъни карбокситерапия – бу ботокснинг ўрнини босувчи восита!


Карбонат ангидрит гази билан укол қилиш қон айланишини яхшилайди, тўқималарни тиклашга ёрдам беради ва организмдан токсин ва тошқолларни чиқаради, ёғларни парчалайди ва энг асосийси, мутлақо хавфсиз!

Қандай таъсир кўрсатади?


Ушбу саволга жавоб бериш учун карбонат ангидрит нима эканлиги ва нимаси билан фойдали бўлиши мумкинлигини аниқлаштириб оламиз. Демак, карбонат ангидрит биз, инсонлар учун жуда ҳам зарур. У бош мия қобиғи, нафас ва томир-ҳаракат марказларига таъсир кўрсатади, марказий асаб тизими, томирлар, бронхлар, моддалар алмашинуви, гормонлар секрецияси, қоннинг электролит таркиби ва тўқималар тонусини таъминлайди. Шу боис унинг асосидаги ниқоблар ҳам катта муваффақиятга эга.

Карбонат ангидритли уколни тери остига маълум чуқурликка киритилганда, лимфа ва қон айланишининг қўзғалиши рўй беради, бизнинг барча тўқималаримиз кислородга тўйинади, моддалар алмашинуви фаоллашади. Терида биологик фаол моддалар ва коллаген ҳосил бўлади, шунингдек, ёғ қатламлари парчаланади.


Агар карбокситерапия муолажаларини бўғим ва умуртқа касаллиги бор беморларга буюрилса, шифокор карбонат ангидритни пастки нуқталарга киритади, бунда қон айланиши яхшиланади, оғриқ синдроми эса камаяди. Биринчи муолажадан сўнг мижоз енгиллик сеза бошлайди!

Бироқ бундай муолажани қайтариб туриш лозимлигини ёдда тутиш керак, чунки унинг таъсири, афсуски, вақтинчалик.


Муолажани неча марта ўтказиш керак?


Муолажа самарасини бемор биринчи сеансдан кейиноқ сеза бошлашига қармай, муолажани маълум вақтдан сўнг қайтариш керак бўлади. Одатда уларни катта танаффус билан уч кундан ўн икки кунгача оралиқда қилинади. Рақамлар нисбий эканлигига ҳайрон бўлманг, сабаби ҳар бир бемор учун сеанслар сонини даволовчи шифокоргина белгилаб бериши мумкин. Уколлардан сўнг совқотишдан асраниш керак. Шунингдек, қизариш ва ноқулайликлар бўлмаслиги учун, укол қилинган жойни 6 соат давомида намликдан сақлаш лозим.

Қарши кўрсатмалар борми?


Ҳа, албатта, бошқа тиббий муолажаларда бўлгани каби, бу ерда ҳам қарши кўрсатмалар мавжуд. Жумладан, қуйидаги ҳолатларда:


• Тромбофлебитда;


• Организмдаги ўткир инфекцияларда;


• Тери муаммоларининг кучайишида;


• Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида;


• Юрак етишмовчилигининг исталган шаклларида;


• Тутқаноқда;


• Очиқ жароҳат ва қорасон (гангрена)да;


• Буйрак етишмовчилигида.

«Газли уколлар»ни олиш учун қаерга бориш керак?


Албатта, ушбу муолажани қўллашда катта тажриба тўпланган Карлови Варига! Шуниси диққатга сазоворки, Чехиянинг машҳур курортида дам олишга ташриф буюрувчиларнинг ҳар учинчиси айнан карбокситерапияни кўзлаб келади!

Агар сиз карбонат ангидритнинг шифобахш самарасини ўзингизда синаб кўришни истасангиз, Tatil.uz дан Карлови Варига тур билан танишиб чиқинг. Агар сизда карбокситерапия самараси ва даволаш билан боғлиқ саволлар туғилса, офисимизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин! Эслатиб ўтамиз, биз Facebook, Instagram ва Telegram да бормиз!


Доим соғ-саломат бўлинг!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top