Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 12,415,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,494,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 6,685,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 6,675,450 дан
БАТАФСИЛ

13-12-2018 16:54

Каппадокия қўшиғи: «афсона ва жумбоқлар мамлакати»га атаб ёзилган 9 бандли муҳаббат қўшиғи

957

0

Каппадокия – бу Туркиянинг шунчаки бир вилояти эмас, балки алоҳида, ўзгача мамлакат... Бу сервиқор қояларнинг нозик қирралари-ю мовий осмонда акс этган алоҳида дунё. Ушбу манзарадан абадий завқланиш мумкин. Миллион йиллар олдин яратилган табиат мўъжизаси –Каппадокия бошқа бир сайёрадек. Вулқонлар, кул ва лавалар – одамлар ғорларда яшаб, ҳар тонг осмонга кўтарилаётган ҳаво шарларига қараб завқланувчи Каппадокиянинг кўринишини янада гўзаллаштирган... Tatil.uz га ўзининг фотожамланмасини юборган Аслан Юнусоглунинг Каппадокияда олган ёрқин суратларини эътиборингизга тақдим этамиз!

Каппадокия – бу онанинг боласига айтаётган алласидай. Ушбу аллада ўз ватани учун курашаётган қўрқмас жангчилар ва ботир аскарлар ҳақида афсона жамланган. Ахир ушбу аскарлар эртакнамо Пашобаг водийсидан-ку...

Жасур аскарлар қаерда бўлса, уларнинг суюклилари ҳам ўша ерда. Уч гўзал...

«Олисга бир қара, саҳрода кемалар турибди...»

Каппадокия – эртаклар мамлакатидек. У ерга борувчи ҳар кимса унинг қаҳрамонига айланади ва бугунги кунда ҳам эртаклар борлигидан ҳайратга тушади.

Каппадокия – бир-бирига мос келмайдиган шаклларнинг ўзаро уйғунлашуви натижасида ҳосил бўлган бетакрор сурат.

Яна Каппадокия – бу бахт, қувонч ва омад руҳи аралашиб кетган эркинлик ҳавоси. Каппадокияда нафасини биринчи бор туйганингдан сўнг уйингга ўзгача ҳолда қайтасан! Боиси энди сен ҳам ҳамма нарсада мукаммалликка интиласан...

Каппадокия – бу фотоссессиялар учун энг яхши жой, сабаби дунёнинг биронта ҳам мамлакати бундай ландшафт дизайни, бундай ранглари билан мақтана олмайди!

Каппадокия – бу ўзларини ушбу жойларнинг тарихи акс эттирувчиси ҳисоблаб келаётган имиллаган туялар...

Бу ўзига хос суръатда яшаб келаётган бепоён ва бемакон осмон: булутсиз ва кўкимтир-мовий фалакни бир зумда булутлар қоплаши мумкин. Бу Каппадокияга ўзгача назар солишнинг имконини беради!

Каппадокия – бу турк дарвешларининг рақсидек оловли ва сеҳрли...

... ва бу ерга келганларга абадий омад ёр бўлишини тилаш..

 

Мақола муаллифи: Аслан Юнусоглу

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top