Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,286,000 дан
БАТАФСИЛ

ГЕРМАНИЯ

Европада Рождество
UZS 4,845,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркияга Мега тур
UZS 9,500,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Бетакрор Италия
UZS 5,890,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 9,623,500 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,372,000 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 9,025,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Италия ва Францияда Янги йил
UZS 9,310,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,460,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 5,016,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 8,806,500 дан
БАТАФСИЛ

11-02-2018 12:55

Истанбулда самовар ёнидаги самимий кеча

995

0

Туркия гўзаллиги билан лол қолдиради. Дарҳол, биринчи кўришдаёқ ўзига севдириб олади. Турфа хилда кўриниб, энг асосийсини охиригача бекитиб, сен Шарқ ва Ғарбнинг руҳиятига, маданият ва тил, турли ранглар оғушига ғарқ бўлганингдан сўнггина кўрсатади.

Қачонлардир, эҳтимол менинг юрагим Истанбул яшаётган ҳаёт тарзи ва суръатини жуда соғинар. Ҳозирча уни озроқ кашф қилдим, у мени сершовқин марказига етаклаб, чой ва ширинликлар билан унутилмас кеча ҳадя этди.
«Александра хоним, яхши учиб келдингизми?», – мурожаат этди ҳамкоримиз, Leisure business travel компанияси раҳбари Илимдор Ризо. – «Бугун Сизни туркча кечки овқат кутмоқда!»
...Бутун дунёдан келган сершовқин сайёҳлар гавжум бўлиб юрган жойлар эмас, ўз оқшомини сокин ва батартиб ўтказаётган шаҳар аҳли яшовчи жойларга бориш нақадар ёқимли. Шундай жойлардан бири – мен Leisure business travel компанияси ходимлари Зарина, Аслан ва Анварлар билан ташриф буюрган шинам Sarihan ресторанидир.
Турк таомлари – ўзига хос маданият. Бу ерда мазали таомлар пиширилади ва кўп истеъмол қилинади. Гўшт, сабзавотлар, пишириқлар, ҳар хил нон ва пишлоқлар, газаклар... Мен ўзимга истанбулликлар жуда ҳам севиб истеъмол қилувчи кёфтени буюртма қилдим. Бу таъми кабобни эслатувчи котлетлардир. Туркияда ҳар хил кёфтелар бўлади. Зарина, мисол учун, пишлоқли кашарли кёфте тановул қилди.

Мен эса оддий, гўштли қассоб кёфтени.

Ушбу таом қўй ёки мол гўштидан тайёрланади. У майдалаб тўғралади ёки гўштқиймалагичдан ўтказилади, пиёз, зираворлар ва бошқа масаллиқлар (мисол учун пишлоқ) қўшилади. Сўнг котлетчаларга шакл берилади ва манқал, това ва ҳаттоки кастрюлкада пиширилади.
Шунингдек, Туркияда ҳамма чой ичади. Чой – бу ўзига хос маданият. Бу ерда ҳаттоки «Чойсиз суҳбат – ойсиз осмон» деган нақл ҳам бор. Мен бу фикрга тўла-тўкис қўшиламан ва ўзим ҳам чойсиз бир кун яшолмайман!
Чой маросимини самоварсиз тасаввур этиб бўлмайди (ўша қориндор, ялтироқ, тутаётан самоварни кўз олдингизга келтиринг).

Турк чойининг энг асосий жиҳати унинг тайёрланишида. Бу ерда ҳеч қандай пакетчали чойлар ичилмайди! Фақатгина махсус чойнакка дамланган тўқ чойни тегишли улушда қайнатилган сувга қўшиб ичилади. Ва бир қошиқ шакар солишни унутманг – у чой таъмини сезиларли равишда ширинлаштиради!

...Атрофда истанбулликлар ўтирар эди. УЁшлар, оилалар, ота-оналар ва болакайлар. Биласизми, ушбу оқшом улар менинг қадрдонимдек туюлар ва вақтимни улар билан бирга ўтказганимдан бахтиёр эдим. Ва яна мен – Александра хоним, Тошкентга қайтгач, энди яқинларим менга шундай мурожаат қилишларини сўрасам керак.

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top