Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 12,415,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,494,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 6,685,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 6,675,450 дан
БАТАФСИЛ

24-05-2018 16:10

Испаниянинг энг қимматбаҳо 4 курорти

958

0

Испания ўзининг гўзал манзараси ва шаҳар гўзалликлари, ёрқин томоша ва карнаваллари, қайноқ аҳолиси билан исталган инсоннинг бошини айлантириб қўйиши мумкин. Шунингдек, Испания ноёб курортлари билан ҳам донг таратган. Ушбу мамлакатнинг энг қиммат ва энг мафтункор жойларини эътиборингизга ҳавола этамиз!

Коста-Брава


Ушбу минтақа мамлакатнинг шимолий қисмида жойлашган. Коста-Брава ўзининг сокин кўрфазлари ва қоялари туфайли дунёнинг энг манзарали жойлари қаторидан ўрин эгаллаган.

Шу сабабли бу ерга ҳам сокин ва тинч дам олишни хоҳловчилар, ҳам драйвни орзу қилувчилар келишади.

Коста-Брава – бу оппоқ қумли пляж ва тоза мовий денгизга эга кўрфаз. Кундузи шаҳарни айланиб, диққатга сазовор жойларни томоша қилиш, музейларга кириш, кечқурун эса бирон-бир тадбирда иштирок этиш мумкин.

Коста-дель-Соль


Бу оилавий дам олиш учун мўлжалланган курорт.

Испанларнинг ўзлари ва кўплаб сайёҳлар Нерха шаҳри яқинидаги Playa Burriana пляжига кўп боришади.

Бу ерда виндсёрфинг, парусли спорт, дайвинг ва пляж волейболи машҳур. Шу боис зерикиб қолмайсиз!

Балиқли деликатеслардан тайёрланган ҳар хил таомларни айтмайсизми?!

Бу ерда йилига 300 кун мобайнида қуёш чарақлаб туради!
Бироқ ҳақиқий ҳашаматни фақатгина энг қиммат машиналар, яхта ва ресторанларни кўришингиз мумкин бўлган Марбелья шаҳридан топасиз!

Ибица


Бу орол бир неча йиллардан буён бежизга эртакнамо ҳисобланиб келмаяпти. Доимий байрам ва фиеста, ақл бовар қилмас пляжлар ва шовқинли кечалар – буларнинг бари Ибица! Орол ёшларнинг севимли масканига айланиб улгурган.

Шу ернинг ўзида кўплаб машҳур шахслар истиқомат қилишади, шу сабабли бордию уларни кўча-кўйда учратиб қолсангиз, асло ажабланманг.


Сан-Себастьян


Бу шаҳарни бежизга «Кантабрия соҳилининг марвариди» деб таърифлашмайди.

Испаниянинг энг бежирим ва серҳашам курорти Европанинг норасмий пазандачилик пойтахти деб ҳам эътироф этилади.

Ҳатто Испания қироллик оиласи ҳам бу ерда ўзининг ёзга қароргоҳига эга!

Ла-Конча пляжи ва қирғоғи, ҳашаматли вилла ва меҳмонхоналар – буларнинг бари шаҳарга ўзгача қиёфа бағишлайди.

Испанияга боришни хоҳлайсизми? Биз Сизга бу борада ёрдам беришга тайёрмиз! Бизда кўплаб қизиқарли таклифлар бор! Бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ва биз Сиз учун мукаммал вариантни танлаб берамиз!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top