Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

07-12-2018 17:21

Ҳиндистондаги Гоа ҳақида 7 та янглиш фикр

948

0

Қиш келиши билан биз иссиқ ўлкалар ҳақида кўпроқ эслай бошлаймиз, ҳаммамиз совуқдан пана излашга тушамиз... Баъзилар Янги йилни Дубайда кутиб олиш учун аллақачон чипта сотиб олган бўлса, бошқалар Таиланд ёки Малайзияда январдаги таътилларини режалаштиришади. Бироқ биз Гоа ҳақида унутиб қўйдик! Ахир Гоа – Араб денгизи билан ювиладиган жаннатмакон бурчак, географик жиҳатдан Ҳиндистонга тегишли бўлса-да, мамлакатнинг бошқа штатларига умуман ўхшамайди. Шу сабабли у ҳақда турли хато фикрлар мавжуд. Бугун биз уларга барҳам берамиз!

Гоа – бу орол


Негадир кўпчилик (яширмайман, мен ҳам) Гоани орол деб ҳисоблаб келган. Бироқ қанчалик хоҳламайлик, Гоа – орол эмас.


Аслини олганда, Гоа – Ҳиндистон яриморолининг жануби-шарқий қисмида жойлашган энг кичик штат. Уни Ҳинд океанидаги Араб денгизи ўраб туради. Гоа 450 йил давомида Португалия мустамлакаси ва Ҳиндистон Португалияси пойтахти бўлган, шу сабабли бу ерда Европа таъсири жуда кучли.

Бундан буён Гоани орол деб ҳисоблашдан тўхтаймиз!


У ерда гигиена масаласи қандай?


Ҳиндистонга боришни хоҳловчи кўпчилик инсонлар у ердаги санитария шароитларидан хавотир олишади.


Ҳиндлар – озодаликда ҳар доим ҳам намуна бўла олмасликларини ҳамма билади, бироқ Европа стандартларига мос юқори дам олиш шароитларини ташкиллаштиришни бу ерда яхши билишади! Асосийси – тўғри меҳмонхона танлаш ва оддий шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш: қўлларни, мева ва сабзавотларни ювиш, шунингдек, жўмракдан сув ичмаслик керак. Айтганча, Гоанинг ёнгинасида денгиз бор, мевалар ҳам кўп ва шу сабабли улар доим янги!

Чўмилиш хавфли


Қўрқмасдан чўмилишингиз ва тобланишингиз мумкин, пляждаги сув топ-тоза! Тўлқинлар сузиш ва қуёшда тобланиш учун қулай шароит яратади!


Гоа қирғоқларида катта тўлқинлар бўлмайди, демак, цунами хавфи ҳақида ўйламаса ҳам бўлади: Гоа қирғоқларидаги Араб денгизи саёз сувли ва тўлқинларнинг кўтарилиши учун шароит йўқ. Денгиз туби қумли бўлиб, инсон учун хавфли йиртқичларни, маржон ва планктонларни учратмайсиз.

Гоа – кўнгилхушликларни ёқтирувчилар учун


Ҳа, баъзи сайт ва форумлар Гоани сершовқин ва барча сайёҳларни кўнгилочар оқшомлар билан ўзига жалб этувчи курорт сифатида кўрсатишади. Гап шундаки, Гоа курорт сифатида ўтган асрнинг 60-йилларида бу ерга кўнгилхушликларни излаб келган «хиппи»лар сабабли ривожлана бошлаган.


Бугунги кунда Гоа географик жиҳатдан икки қисмга – Шимолий ва Жанубий Гоага ажралган. Биринчиси ҳали ҳам ўтган асрда «хиппи»лар урфга олиб кирган муҳитни ушлаб турибди.

Жанубий Гоа эса ўзининг сокинлиги, хотиржам муҳити, шинам оилавий меҳмонхоналари билан қувонтиради.

Гоа – болалар учун эмас


Кўпчилик европалик оилалар нафақат Гоадан қўрқишмайди, балки қиш фаслини оилалари билан шу ерда ўтказишади! Кўпинча оналар жанубий штатдаги Мобор-Кавелоссим-Варка районини танлашади. Бу ерда сокин ва озода пляжлар, шинам меҳмонхоналар кўп. Кичкинтойлар учун овқат муаммо бўлмайди, боиси энг кичик ёшдагилар учун ҳам бу ерда егулик ва бўтқалар топиш мумкин.


Шунингдек, Гоада болалар учун кўнгилочар нарсалар кўп! Мисол учун, Ғарбий Гад этагидаги Бхагван Махавир қўриқхонасига бориш мумкин. У ерда олмахонлар, кийиклар, макакалар, филларни учратасиз ва бу билан болангизнинг дунёқарашини кенгайтирасиз.

Splashdown Goa аквапаркида мириқиб чўмилиш имконияти бор!

Зиплайн, батут ва сув аттракционларига эга Froggyland кўнгилочар парки болалар ва катталарнинг хизматида!

Гоада зерикарли


Агар сиз сокинликда ётиб дам олишни ёқтирмасангиз, экскурсияга йўл олишингиз мумкин!


Энг ёқимли кўнгилочар саёҳатлардан бири Мандови кўли бўйлаб теплоходда саёҳат ҳисобланади.

Бутун Ҳиндистонга ўзининг зираворлари билан донг таратган Савай плантациясига боришни тавсия қиламиз. У ерда сизга нафақат плантациялар, балки мактаблар, қишлоқларни кўрсатишади, мастер-класслар ўтказишади ва мазали тушлик билан меҳмон қилишади!

Гоада таомлар бемаза


Юқорида Гоа Португалия мустамлакаси бўлганини ёзган эдим. Ўша давр маҳаллий таомларда ҳам ўз изини қолдирган.


Гоа таомлари ранг-баранг бўлиб, денгиз маҳсулотларига бой. Жумладан, оқ гуручли машҳур карри балиғи, роти ва чапати, шунингдек, қисқичбақалар. Тушликка нима емоқчисиз? Оқ гуруч, янги сўйилган балиқ ва маринадланган соус, шунингдек кокос ёнғоғи билан тортиқ қилинувчи балиқли Гоа каррисини татиб кўринг. Хушбўй тандури жўжаси ҳам бор. Кечки овқатга эса енгилроқ таомларни танлашни маслаҳат берамиз. Мисол учун, Гоа рагуси ёки творогли панир. Гоада кўплаб Европа ресторанлари ва кафелари бор, шу сабабли ҳинд таомлари кўнглингизга ёқмаса, фаст-фудларни ейишингиз мумкин!

Гоа ҳақида кимдадир мавжуд бўлиб келган 7 та хато фикрга барҳам бердик, деб ўйлаймиз. Тажриба қилишдан қўрқманг, янги йўналишларни қидиринг ва кўпроқ саёҳат қилинг!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top