Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

29-08-2019 11:55

Грузиянинг Саирме курорти ҳақида нималарни биласиз?

409

0

Грузия ўзининг ажойиб курорт минтақалари билан донг таратган. Биз Тбилиси, Кутаиси, Боржоми ва Батуми ҳақида кўп эшитганмиз. Бироқ бугун Tatil.uz сиз азиз обуначиларимизга Sairme Hotels & Resorts савдо ва маркетинг бўлими директори Нино Геладзе билан қизиқарли суҳбатни тайёрлаб қўйди!

 

Нино, Саирме курорти ҳақида кўпчилик ўзбекистонликлар эшитмаган. У қаерда жойлашган? Тбилисидан узоқдами? Саирмедан Тбилисига қандай қилиб борса бўлади ва бу қанча вақтни олади?

Курорт Грузиянинг қоқ марказида, Тбилиси ва Батумининг ўртасида, иккинчи пойтахт – Кутаисига яқин ерда жойлашган. Тбилисидан тахминан 3,5 соат юрилади, Кутаисидан эса – машинада 40 дақиқа.

 

Курорт жойлашган ер ҳақида сўзлаб берсангиз.

Бу ноёб жой! Курорт тоғларда, денгиз сатҳидан 950 метр баландликда жойлашган. Атрофда – гўзал табиат, инсон қўли тегмаган ўрмонзор ва мусаффо ҳаво, узоқдан Альп минтақаси кўринади.

 

Биздаги иқлим дам олиш учун қулай. Мисол учун, ёзда кундузи етарлича иссиқ, +25-28 градус, бу фойдали тоғ офтобида қорайиш имкониятини беради, кечқурун ҳаво анча илиқлашади. Қишда об-ҳаво майин, кучли совуқ бўлмайди, минимал ҳарорат минус 10-15 градус.

 

Курортда меҳмонхоналар кўпми?

Меҳмонхона ҳудудида иккита тўрт юлдузли меҳмонхона бор: Sairme (152 та хона) ва Best Western Sairme Resort (81 та хона).

 

Курорт анчадан буён фаолият юритадими? Бу ерда қачон тегишли курорт инфратузилмаси яратилган?

Курорт ҳуқуқини Саирме 1930-йилларда олган. У собиқ Иттифоқ даврида анча машҳур бўлган, ўша вақтда бу ерда нуфузли шахслар ҳордиқ чиқаришган. Илк янгиланиш меҳмонхонада 8 йил аввал ўтказилган. Ўтган йили меҳмонхоналарни тиклаш бўйича сўнгги ишлар ўтказилди, бўш вақтни ўтказиш учун янги локациялар қўшилди, SPA-марказ ҳам таъмирланди.

 

Sairme Hotels & Resorts меҳмонхонасида асосан кимлар дам олишади?

Бизга МДҲ, Европа, Исроил, Араб Амирликлари каби давлатлардан кўплаб сайёҳлар келишади.

 

Йилига ўртача қанча меҳмонларни кутиб оласиз?

100 000 дан ортиқ.

Sairme Hotels & Resorts га ўзбекистонликлар ҳам келишганми?

Ҳа, келишган. «Тошкент – Тбилиси» тўғридан-тўғри рейслари очилишидан аввал ҳам бу ерга Ўзбекистондан меҳмонлар ташриф буюришган, сўнгги ойда эса биз юртингиздан бир нечта бронлар қабул қилдик, 10-15 тача сайёҳ дам олиб кетди.

Бу ерга ҳар йили келадиганлар ҳам борми?

Ҳа, бизда доимий мижозларимиз кўп, улар ўз таътилларини шундай режалаштиришадики, бу ерга оз муддатга бўлса-да келиб, Саирменинг шифобахш ҳавосидан даво олиб кетишади.

 

Sairme Hotels & Resorts да йил бўйи дам олиш мумкинми ёки бу ерда мавсумга қараб дам олинадими?

Ҳар икки меҳмонхона йил бўйи ишлайди ва ҳар бир мавсумнинг ўзига яраша жозибаси бор.

 

Қачон Sairme Hotels & Resorts да дам олувчилар сони айниқса кўпаяди?

Энг юқори мавсум июндан октябргача, бироқ бошқа ойларда ҳам меҳмонхона етарлича тўлган бўлади.

Меҳмонхонада бирорта ҳам бўш ўринлар қолмаган вақтлар ҳам бўлганми?

Албатта, ишонсангиз, ҳозир меҳмонхонамиз меҳмонлар билан тўлган!

Нино, ўзбекистонликларнинг Sairme Hotels & Resorts да шу йили дам олишлари учун учта сабабни келтириб ўта оласизми?

Биринчидан, бу ернинг табиати бетакрор, у куч-қувватга тўлдириб, хотиржамлик бағишлайди.

Иккинчидан, соғлиқ учун кони фойда минерал сувлар бор.

Учинчидан эса, арзон нархлар, қулайлик, сервис ва бўш вақтни самарали ўтказиш имконияти мавжуд.

Аслини олганда, бу ерда дам олиш учун учта сабаб кам.

 

Энди даволаниш ҳақида гаплашсак. Юқорида таъкидланганидек, Саирме юртдошларимиз учун янги ва бироз нотаниш курорт. У нимаси билан машҳур?

Саирме курорти табиий даволаш манбалари, шунингдек, игнабаргли ўрмонлари ва кўплаб касалликларни даволашда қўлланилувчи шифобахш минерал булоқлари билан бошқа ерлардан ажралиб туради. Санаторийимизда 4 та ичишга мўлжалланган ва битта термал булоқ бор.

 

Бизнинг ичилувчи булоқ сувларимиз бир нечта турга бўлинади:

Биринчи рақамли булоқни сийдик-тош касалликларида тавсия қилишади (сурункали буйрак касаллиги, тузли диатез, шунингдек, профилактик мақсадда даволаниш). Иккинчи рақамли булоқ сафро-тош касалликлари учун мўлжалланган (сурункали холецистит, гепатитнинг ўткир бўлмаган сурункали шакли, шунингдек, профилактик мақсадда даволаниш). Учинчи рақамли булоқ – моддалар алмашинувининг бузилиши касалликлари учун ҳақиқий топилма (қандли диабет, тузли диатез, артрит, остеохондроз). Тўртинчиси эса – ошқозон-ичак йўллари касалликларида фойдали (яра касалликлари, юқори ёки паст кислоталилик, колит).

 

Термал булоқ асосан овқат ҳазм қилиш аъзоларини даволаш, тери ва ошқозон-ичак касалликларида қўлланилади.

Энг юқори самарага эришиш учун шифокорлар беморларнинг курортда неча кун мобайнида бўлишларини маслаҳат беришади?

Даволанишнинг давомийлиги меҳмонимизнинг касаллигига қараб 7 кундан 22 кунгача давом этиши мумкин.

Саирме бутун дунёга машҳур Боржоми курортидан нимаси билан фарқ қилади?

Саирмеда, Боржомидаги каби асосан ошқозон-ичак йўлларини даволаш учун фойдаланилувчи булоқ бор (2- ва 4-бюветлар). Бундан ташқари, бизга кўплаб касалликларни даволашга имкон берувчи минерал сув ва термал булоқларнинг тўртта макони бир жойда мужассамлашган.

Меҳмонхона ҳудудида клиника, поликлиника ёки реабилитацион марказ борми?

Курортда замонавий немис лаборатория-ташхис асбоб-ускуналари билан жиҳозланган реабилитацион марказ ва SPA-поликлиника ишлайди. Бизда тўлиқ текширув спектрига эга лаборатория, шунингдек, УЗИ, муолажа (шошилинч ҳолатлар учун), урологик, эндокринологик, кардиологик, терапевтик хоналар мавжуд. Поликлиникада кун бўйи ишлайдиган дорихона ҳам бор.

 

Реабилитацион марказда даволаш муолажаларининг деярли барча турлари мавжуд. Бунга сув ости ва қўлда уқалаш (даволаш, ором берувчи, целлюлитга қарши ва бошқалар), сокин ванналар, физиотерапия, галотерапия (туз хонаси), Шарко души, ёпиқ термал бассейн, қуруқ сауна, буғли ҳаммомни мисол қилиб келтириш мумкин.

 

У ерда қанча шифокор ишлайди?

Поликлиникада кун бўйи парваришлашга ихтисослашган 6 та юқори малакали шифокорлар фаолият кўрсатишади.

Клиникамизнинг реабилитацион марказида 14 та лицензияланган, ихтисослик асосидаги шифокорлар – оилавий шифокор, терапевт, эндокринолог, гинеколог, физиотерапевт, инфекционист, кардиолог, лаборатория шифокори, уқаловчи, УЗИ-шифокорлар ишлашади.

 

Мабодо ҳамюртларимиз у ерга даволаниш учун бормоқчи бўлсалар, Ўзбекистондан справка ва даволаниш учун йўлланма керак бўладими?

Зарур эмас, бироқ хоҳласангиз ўзингиз билан олишингиз ҳам мумкин.

Даволаниш учун қарши кўрсатмалар ёки ёш бўйича чекланишлар борми?

Даволаниш учун бир дона қарши кўрсатма бор, бу ҳам бўлса – гипертоник касаллик. Булоқлардан сув ичиш ва муолажалар учун ёш бўйича чегара эса – 12 ёшдан катталар.

Нино, агар, дейлик бирор кишининг ҳеч қаери оғримаётган бўлса, бу ерга шунчаки профилактика учун келса бўладими?

Албатта. Ягона шарти – терапевтдан бепул маслаҳат олиш керак бўлади, у профилактика мақсадида қайси сувни қанча миқдорда ичиш кераклиги борасида зарур кўрсатмалар беради.

 

Дам олиш кунлари ҳам даволаниш муолажалари ўтказиладими?

Курортда поликлиника ҳафтасига 7 кун кечаю-кундуз ишлайди. Реабилитацион марказ эса – ҳар куни 09:00 дан 18:00 гача, жумладан дам олиш кунлари ҳам.

Даволаниш борасида ҳаммаси тушунарли! Энди келинг, таомлар ҳақида ҳам гаплашсак. Sairme Hotels & Resorts меҳмонларига кунига неча марта овқатланиш таклиф қилинади?

Меҳмонлар уч маҳал овқатланишдан фойдаланишлари ёки нонушталар асосидаги хоналарни буюртма қилишлари мумкин.

 

Меҳмонхонада нечта ресторан бор?

Курорт ҳудудида учта ресторан бўлиб, уларнинг иккитаси бевосита меҳмонхоналарда, бир европа-грузин ресторани эса алоҳида бинода жойлашган.

 

Таомномада нималар бор?

«Шведча стол» менюси парҳезбоп овқатланишга асосланган, чунки кўпчилик бу ерга даволаниш учун келишади. Вегетарианлар ҳам ўзларига мос таомларни топишлари мумкин. Ресторанларда европача ва грузинча таомлар тортиқ қилинади.

Ҳалол овқатланиш концепцияси ҳам борми?

Бизга кўплаб мусулмонлар келишади, шундан келиб чиққан ҳолда биз ҳалол таомларни ҳам тақдим этамиз.

 

Нино, дам олувчилар кечки вақтларини мароқли ўтказишлари учун қандай шароитлар яратилган?

Ҳар ҳафта курортнинг асосий ресторанида машҳур грузин ва жаҳон юлдузларининг концерт кечалари ўтказилади. Шунингдек, меҳмонлар китоб ўқишлари, боғда айланишлари, ҳар кеча лобби-барда жонли мусиқа тинглашлари, 2018 йили Грузиянинг энг яхши бармени деб топилган бар-менежеримиз тайёрлаган ўзгача коктейлларни татиб кўришлари мумкин.

 

Даволанишдан бўш пайтларда яна нималар билан шуғулланиш мумкин?

Курорт ҳудудида кўплаб қизиқарли жойлар бор! Кунни йога билан шуғулланишдан бошлаш мумкин, мавсумда йога бўйича етакчи мутахассислардан бири Зура Казишвили шу ерда келиб жойлашиб, бепул дарслар ўтказади.

Шунингдек, Кавказ ортидаги энг учун (800 м) зиплайнда учиш мумкин. Тоғлар оша учишни ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

 

Меҳмонлар ликопчаларни нишонга олишлари, арқонли шаҳарда синовлардан ўтишлари, квадроциклда учишлари ёки шунчаки бассейн ёнида тобланишлари мумкин.

Тир ҳам ҳаваскорлар, ҳам мутахассис ўқ отувчилар учун британ ускунаси билан жиҳозланган.

 

Қаергадир экскурсияга чиқиш мумкинми?

Албатта, биз яқин-атрофдаги жойларга экскурсия уюштириб беришимиз мумкин, жумладан сталактит ва сталагмит ғорлари, Сатаплия қўриқхонаси, Мартвиль каньони, турли вино тайёрлаш ертўлалари ва бошқа қизиқарли жойларга.

Нино, ўйлашимча, суҳбатимиз қизиқарли ўтди. Tatil.uz ўқувчиларига тилакларингиз.

Грузия Ўзбекистон учун янги йўналиш ҳисобланади, бизгача етиб келиш осон ва қулайроқ бўлди, бу таътилни режалаштиришда муҳим омилдир. Мен ўзим икки ой аввал Тошкентда бўлдим ва сизнинг меҳмондўстлигингиз ҳамда шаҳрингизнинг гўзаллигига қойил қолдим. Шундан сўнг Грузия ва хусусан Саирме ўзбекистонлик дўстларимиз учун энг севимли йўналишлардан бирига айланишига иқрор бўлдим.

Саирме – бу фойдали ва ёқимли нарсаларни бирлаштириш имконияти! Юртимизда меҳмон бўлинг! Биз сизни кутиб қоламиз!

Суҳбатни ташкиллаштиришда ёрдам бергани учун Tatil.uz Leisure Business Travel – Грузия компаниясидаги ҳамкорларимиз Илимдар Риза ва Нино Геладзега миннатдорчилик билдиради.

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top