Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

01-11-2018 15:56

Германиядаги аквапарк, панда ва чегирмалар Илҳом Абдуллаев нигоҳида

888

0

Бугунги мақоламизнинг муаллифи – тошкентлик Илҳом Абдуллаев. Блогимизни кузатиб бораётган мухлисларимиз уни Латвия ҳақидаги ҳикояси орқали эслаб қолишган. Бугун у Германияга қилган сафаридан олган таассуротлари билан ўртоқлашмоқчи!

 

Ҳаммаси июль охирида бўлди. Узоқ кутилган Шенген визасини олгач, оиламиз билан аэропортга йўл олдик.


Франкфурт – Германия марказида, Майн дарёси соҳилида жойлашган шаҳар. Биз у ерга эсон-омон етиб олдик. Аэропортдан чиқиб, автотураргоҳ ҳудудига бордик. У ерда бизни акам ва келинойим кутиб олишди. Биз Лейпцигга боришимиз керак эди, шу сабабли Франкфуртда бир неча соатгина бўлдик ва фақат битта савдо марказига киришга улгурдик.

Лейпцигга йўл одатда машинада икки соат вақтни олади. Бироқ омадимиз чопмади: сафаримиз ярмида йўлни 2-3 соатга бекитиб қўйишди, шу боис кўп километрли тирбандлик ҳосил бўлди.

Йўл ёпиқ, биронта ҳам машина на олдинга, на орқага юра олар эди. Шу туфайли ҳамма вақтини ўзи истаганча ўтказарди: кимдир қўшиқ куйлаб, рақсга тушса, ҳайдовчилар мусиқани ёқишар, баъзилар эса каравотчаларини олиб... йўл юзида қуёшда тоблана бошлашди. Немис халқининг маданияти ва бардошига қойил қоламан: ҳеч ким сигнал чалмасди, жанжаллашмасди, олдинга ўтиб кетишга ёки белгиланмаган жойдан юришга интилмасди – ҳамма йўл очилишини сабр билан кутарди.

Лейпцигга биз оқшомда чарчаган ҳолда етиб бордик ва акамнинг уйида тунаб қолдик.
Эртаси куни бизга шаҳар бўйлаб экскурсия уюштирилди, боиси дам олиш куни эди. Германияга борганлар бу ерда якшанба кунлари ҳеч қаер ишламаслигини яхши билишади.


Яна бир кун ўтиб биз Бад-Лаузик шаҳридаги «Kur-und Freizeitbad RIFF» аквапаркига бордик.

Ажойиб аквапарк! У ерда очиқ ва ёпиқ бассейнлар, сувда уқалаш, тузли ва чучук сувли алоҳида бассейн, ғаройиб горкалар, ҳамманинг ҳам сакрашга журъати етмайдиган трамплин бор эди.

У ердаги нархлар анча қизиқ эди: 1,5 соатга 9 евро, 4 соатга – 10 евро.
Кейинги кун тонгда биз Берлинга йўл олдик ва у ерда 3 кун бўлдик.


Биринчи кунимизни шопингга бағишладик. Ҳаммаёқда оммавий сотишлар бўлаётгани сабабли бир кун бизга камлик қилди. Нарсалар кўп, сифати юқори ва нархлари ҳамёнбоп. Мен ниҳоят ҳақиқий чегирмалар нима эканлигини билиб олдим! Ишонинг, бу бизнинг савдо марказларимиздаги оммавий сотишлар вақтидагидек эмас, ҳақиқатан ҳам сезиларли чегирмалар эди!
Иккинчи куни машҳур Берлин ҳайвонот боғига боришга қарор қилдик. Унинг ҳудуди 35 гектарга тенг ва у ерда 1500 турдаги жонзотлар ҳаёт кечиришади. Бу ерда мен кўп нарсани билиб олдим, илгари нафақат ҳаётда, балки телевизорда ҳам кўрмаган ҳайвонларни учратдим.

Мен учун энг ҳаяжонли онлардан бири ёшлигимдан бери орзу қилиб келган пандалар билан учрашиш бўлди.

 

Учинчи куни биз Берлиннинг диққатга сазовор жойларини томоша қилдик: Бранденбург дарвозалари, Берлин девори, Рейхстаг, Потсдам майдони ва ҳ.к.

Тўртинчи куни эса биз юкларимизни йиғиштириб самолётга ўтирдик ва Латвияга учиб кетдик. У ҳақда ўтган йили Tatil.uz блогига ёзган эдим, ушбу мақолаларимни бу ердан ва мана бу ердан топишингиз мумкин.


Сиз ҳам Илҳом Абдуллаевга ўхшаб ўз сафарингиз таассуротлари билан ўртоқлашишни хоҳласангиз, сизни блогимизга чорлаб қоламиз! Бизга editor@tatil.uz ёки Facebook га ёзинг! Биз уларни жон деб ўқиб чиқамиз.

Мақола муаллифи: Илҳом Абдуллаев

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top