Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

04-06-2019 16:28

Galata Nergis Balik Restaurant да шинам истанбул кечаси

1164

0

Истанбулдаги шинам бурчакларнинг бирида, Галата кўприги остида, Эминеню районида сокин Galata Nergis Balik Restaurant жойлашган.

 

Босфорга ажойиб манзара, мулойим ва очиқ юзли ходимлар, мазали таомлар – булар меҳмонларнинг ушбу ресторанни бир умрга ёқтириб қолишларининг асосий сабабидир.

 

Ресторанга ташриф буюрувчилар фақатгина сайёҳлардан иборат эмаслиги эътиборли ҳолат. Бу истанбулликларнинг севимли жойларидан бири. Маълумки, бундай «халқона», маҳаллий аҳолининг севимли жойлари – ҳар бир сайёҳлик шаҳридаги энг яхшиларидан ҳисобланади. Сайёҳ учун бундай жойни учратиш – ҳақиқий топилма!

 

Одамлар бу ерга бепоён Босфорни томоша қилиш ҳамда вақтларини чоғ ўтказиш мақсадида келишади.

Буюк Босфорнинг Мармар денгизига уланишини кўриш – бебаҳо!

 

Ҳар кеча бу ерда жонли мусиқа янграйди, шу боис тўлқинларнинг ёқимли товуши ва ажойиб манзара орзулар сари етаклайди. Ушбу орзу баъзан қувноқ, баъзан ғамгин бўлиши мумкин, бироқ у доим ҳаёл суришга, олға интилишга чорлайди.

 

Моҳир ошпазлар мазали таомларни тайёрлаш устида тинмай меҳнат қилишади ва изланишади, уларнинг ҳар бир таоми – ҳақиқий санъат асари. Бу ерда балиқ ва денгиз маҳсулотлари – кальмарлар, майда қисқичбақалар, мидия ва бошқалар тайёрланади. Шунингдек, меҳмонларга гўштли таомлар, гарнирлар, салатлар, газаклар ва ичимликлар таклиф қилинади.

 

Меҳмонларни нафақат мазали таомлар, балки уларнинг оригинал равишда тортиқ қилиниши ҳайрон қолдиради. Бу чиндан ҳам ўзгача!

 

Nergis Balik Restaurant га ташриф дарҳақиқат энг ёқимли таассуротларни ҳадя этади. Ушбу ресторандан чиқиб кетаётганингизда ҳаёлингизга бу ерга албатта қайтиш фикри келади. Кўришгунча, Nergis Balik!

 

Мақолани тайёрлашда Tatil.uz бизнинг туркиялик ҳамкорларимиз Leisure Business Travel компаниясига миннатдорчилик билдиради.

Мақола муаллифи: Самандар Мирахмедов

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top