Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

16-04-2018 16:45

Европани икки кун ичида айланиб чиқиш ёки Карлови Варига саёҳатдан тежаб қолиш сирлари

1288

0

Бир дақиқага ўзимизни Чехияда, Карлови Вари курортида дам олаётгандек тасаввур қилайлик. Ҳафта давомида турли муолажаларга борамиз, тоза ҳавода сайр қиламиз ва фойдали егуликларни тановул қиламиз. Бироқ мана дам олиш куни келиб, бўш вақтимиз пайдо бўлди. Бу пайтда нималар билан машғул бўлиш мумкин?

 

Бугун биз Сизга дам олиш ёки бегим кунларида муолажалардан холи вақтингизни қандай қилиб самарали ўтказиш, бир ўқ билан икки ва ҳаттоки учта қуённи қандай қилиб ўлдириш мумкинлиги вариантларини таклиф қиламиз. Айнан Карлови Варидан кишилар яқин-атрофдаги Европа мамлакатларига экскурсияга йўл олишади!

Карлови Варидан энг машҳур икки кунлик экскурсия – Швейцарияга. Бу ерда табиатдан баҳра олиш ва Цюрих, Берн, Люцерн ва Интрелакен каби шаҳарларга ташриф буюриш мумкин. Бироқ саёҳатингизнинг асосий қисми автобусда ўтишига тайёр турмоғингиз лозим, йўл ҳам қисқа эмас. Рус тилида сўзлашувчи экскурия ҳодими хизматингизда бўлади.

 

 

Абадий романтика шаҳри Парижга боришни орзу қилаётганлар Францияга турни танлашлари мумкин. Одатда, ушбу саёҳат икки ёки уч кун давом этади ва автобусда боришингиз лозим бўлади. Лувр, Версаль ёки Диснейлендга бориш, Сена ва Монмарт бўйлаб сайр қилиш, истагингизга кўра Fragonard парфюмерия фабрикасига йўл олишингиз мумкин.

Ҳамма ҳам автобусдаги узоқ сафарларни кўнгилдагидек ўтказа олмайди. У ҳолда Сизга қисқа экскурсияларни таклиф қиламиз. Мисол учун, Прагада бир кун ўтказиб, Карлови Варини кўрмаслик асло ярамайди. Прага – бу Европа марказида жойлашган қадимий ва гўзал шаҳар. Бу ерда ҳамма нарса ҳаракатда. Сиз учун машҳур Карл кўприги орқали Старогород майдонидан Прага гради ва муқаддас Вит бўйлаб экскурсиялар уюштирилади.

Ўрта асрлар меъморчилик дурдонаси ҳисобланган Чехия Крумловига экскурсиялар айниқса машҳур. У Чехия жанубида жойлашган. Бу ерда ҳамма ўзини ўрта аср эртагига тушиб қолгандек ҳис қилади – тор кўчалар, ранг-баранг уйчалар ва албатта, машҳур Крумлов Қасри – у шаҳар тимсоли саналади. Шу ернинг ўзида – Плаш кўприги, муқаддас Вит Костели ва шаҳар Ратушаси қад ростлаган.

Карлови Варидан автобусда икки ярим соат йўл узоқлигида Германиянинг Дрезден шаҳри бор. Экскурсиячи ҳамроҳлигида Сиз Дрезден суръатлар галереяси, шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари – Фрауенкирхе собори, Япон саройи билан танишасиз, қаҳвахона ва ресторанлар бўйлаб сайр қиласиз, шунингдек, йирик савдо марказларини айланиб, мақбул нархларда харидларни амалга оширасиз.

Бироқ Карлови Варида дам олувчилар орасида Ғарбий Чехиянинг энг гўзал шаҳарлари – устунлар, фавворалар, булоқлар, бежирим меъморчилик намуналарига эга Мариански Лазне, Франтишкови Лазне ва қадимий қалъаси билан донг таратган Хеб шаҳарчасини ўз ичига олувчи «Курорт учбурчаги» шуҳрат қозонган.
Экскурсия оригинал интерьерга эга, ярмини табиатнинг ўзи яратган Чехиядаги энг машҳур ресторанлардан бири – «Скала» билан якунланади. Ресторан дарҳақиқат гранит қояда жойлашган. Бу ерга ташриф буюрган инсонлар ресторан таомларини анча вақтгача эслаб юришади.

Шу сабабли ушбу шаҳар ва диққатга сазовор масканларнинг барчасига ташриф буюришни истасангиз Tatil.uz дан Карлови Варида дам олишга буюртма беринг. Бу ҳақда ҳаволада батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин. Шунингдек, бизнинг туроператорларимизга исталган вақтда +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг, улар ушбу тур ҳақида барча керакли маълумотларни беришади. Шошилинг, кўпчилик курорт меҳмонхоналардаги жойлар ҳозирданоқ чегараланган! Унутманг: Карлови Вари Сиз учун Европа мамлакатлари эшикларини очади!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top