Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 13,696,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 7,300,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,798,400 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,008,000 дан
БАТАФСИЛ

25-12-2018 17:23

Европа Рождество байрамини нишонламоқда

1371

0

Европа давлатлари 24 дан 25 декабрга ўтар кечаси Рождество байрамини қарши олди. Ушбу байрамдан анча олдин шаҳарларда байрамона арчалар безатилди, совғалар, сувенир ва ширинликлар сотилувчи ярмаркалар очилади. Келинг, ушбу байрамнинг турли мамлакатларда қандай қарши олинишини кўриб чиқамиз

 

Германияда Рождество арафасида дарахтлар мевага киради, кўлдаги сувлар винога айланади, жониворлар одамлар билан гаплаша олади ва умуман олганда, бутун олам ўзгаради, деган ривоят бор. Энг асосийси эса – ушбу мўъжизани кўра олиш ва унга ишониш. Рождество оилавий байрам ҳисобланади, шу сабабли байрам арафасида уйда қариндош-уруғ ва яқинлар тўпланишади. Улар бир-бирларига совғалар улашишади, Рождество арчаси ҳам албатта бўлиши керак. Айтганча, арчани турли ўйинчоқлар билан безатиш анъанаси айнан Германияда пайдо бўлган.

 

Агар Германияда байрамни анъанавий тарзда қарши олсалар, баъзи давлатлар байрамни ноанъанавий усулда нишонлайдилар. Жумладан, Норвегияда байрам арафасида супургини беркитиб қўйишади. Йўқ, бу норвегияликлар уйни супуришни хоҳламаганликлари учун эмас. Шунчаки улар Рождестводан олдин ялмоғиз ва жодугарлар фаоллашади ва уларнинг анъанавий «транспорт воситаси» – супургидан фойдаланишига йўл қўймаслик керак, деб ҳисоблашади.

 

Каталонияда эса болаларга Рождествода байрам ғўласи – Тио де Недални совға қилишади. Ушбу ғўла чиройли бўлиб, унга ҳатто каталон миллий бош кийими – барретина кийдиришади. Рождествода болажонлар кўп совғаларга эга бўлиши учун ғўлани деярли бир ой боқиш керак бўлади!

 

Итальянларда: «Рождествони оиланг билан нишонла, Янги йилни эса – хоҳлаган киши билан» деган нақл бор, шу боис байрам арафасида дўст ва яқинлар бир катта дастурхон атрофида йиғилишади ва мириқиб суҳбатлашишади. Қизиғи, Италияда Рождествога гўшт ейишмайди: балиқни афзал билишади. Қовурилган треска, олабуға, денгиз маҳсулотлари аралаштирилган паста кўп истеъмол қилинади. Римда капитоле – қовурилган ёки тоблаб пиширилган икрали илонбалиқ машҳур ҳисобланади.

 

Чехияда рождество столи остига саримсоқпиёз солинган косани қўйиш қадимий анъанасига риоя қилишади. Шунда бутун оила ёмон руҳлардан ҳимояланади, деб ҳисоблашади. Оилавий байрам овқатини эса оила бошлиғи ота бошлаб беради. У нонни синдириб, асалга ботиради ва у билан йиғилганларни меҳмон қилади.

 

Эстонияда Роджество куни уйларни декоратив шамдонларга солинган шамлар билан безатиш ва болаларни қуш шаклидаги булочкалар билан меҳмон қилиш анъанаси бор.

 

Польшада эса одатга кўра рождество дастурхони атрофида «бўш» жой қолдирилади. Айтишларича, бу «кутилмаган меҳмон» учун экан.

 

Урф-одат, анъана ва байрамлар қандай бўлмасин, асосийси – байрам яхшилик ва ижобий кайфият олиб келади. Эртакларга ишонинг ва шунда орзуингиз албатта амалга ошади!

 

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top