Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

11-07-2018 18:00

Экстрим, роботлар, мушукчалар ва аниме: Токио сайёҳларни яна нимаси билан ўзига жалб этади?

1160

0

Менинг Японияни жуда ҳам яхши кўрувчи бир танишим бор. У ушбу мамлакат билан боғлиқ ҳамма нарсани ёқтиради: суши ва анимедан тортиб Харуки Мураками ва Хаяо Муязакигача. Яқинда у Японияга бориб келди ва у ердан олган таассуротларини узоқ вақт сўзлаб юрди. Мен ҳам, ўз навбатида, блогимизда Япония ҳақида маълумотлар камлигини эътиборга олиб, Токиодаги баъзи ўзига хосликлар ҳақида сўз юритмоқчиман.

Токио – кўп миллион аҳолига эга улкан шаҳар. Ушбу мегаполисда бизнес-кварталдаги осмонўпар замонавий бинолар ва боғ ёки парк яқинидаги кичик ёғоч ибодатхоналар ёнма-ён жойлашган. Префектурада 38 миллион аҳоли яшайди, 20 миллион киши эса ҳар куни иш юзасидан келади, 30 миллионга яқин киши сайёҳ сифатида ташриф буюради.

Токионинг ўзи районларга бўлинади, улар эса, ўз навбатида, маҳаллий бошқарувга эга мини-шаҳарчалар мақомини олади (ўйлашимча, юртимиздаги туман ҳокимликларига ўхшаб). Ҳар бир район ўзига хос бўлиб, бир-бирини такрорламайди.

Токиога кўплаб сайёҳлар ташриф буюради, шу сабабли айнан шу ерда бир-бирининг устида жойлашган ётоқхонага ўхшаш капсулали меҳмонхоналарни ўйлаб топишган. Бундай капсулалар вокзаллар яқинида ёки катта ва сершовқин районларда айниқса кўп. Муҳими, улар арзон ва ноанъанавий!

Токио метро тизими жуда ҳам мураккаб (японларнинг адашиб қолмасликларига қойил қоламан), чунки у 13 линия (бизда 3 та) ва 285 та бекатдан иборат!!!

Аммо деярли исталган жойингизга метрода етиб боришингиз мумкин. Шунингдек, ерусти поездлари ҳам бўлиб, бироқ улар секинроқ ҳаракатланишади. Токиода автобусларни унчалик ёқтиришмайди. Такси эса – ортиқча харажат: машинага ўтирганингизнинг ўзи учунгина 7 доллар тўлашингиз керак бўлади!

Токиоликларнинг энг севимли фастфуди такояки – майдалаб тўғралган балиқ сепилган ва махсус соус қўшилган, қовурилган саккизоёқ бўлаклари солинган хамирли шарикчалар

Ва окономияки – соус ва юпқа кесилган қуритилган тунец балиғи аралаштирилган тухум, карам, гўшт парчалари, лапша, денгиз маҳсулотлари ва пишлоқ аралаштирилган қовурилган кулча. Бундай денгиз стритфудига нима дейсиз?

Японлар ширинликларда ҳам ўзига хосликка урғу беришади. Мисол учун, тайяки – ичига таъбга кўра гўшт ёки пишлоқ солиш мумкин бўлган ширин хамирдан тайёрланган егулик.

Японияда кўчада овқатланиш одобдан эмас.


У ердаги қаҳвахона ва ресторанларнинг энг асосий ўзига хос жиҳати – бу... навбат. Олдиндан ёзилиб қўймадингизми – кутинг! Шунингдек, агар Сиз, мисол учун, бор-йўғи бир ликопча суши еб ёки бир финжон қаҳва ичиб бир соат гаплашиб ўтираверсангиз, бу ҳам яхшимас. Еб бўлдингизми, албатта, жойни бошқаларга бўшатинг!

Токионинг эски шаҳар қисмида кўплаб тарихий жойлар бор. Масалан, Sensoji Temple – эрамизнинг 645 йилида қурилган шаҳардаги энг қадимий ибодатхона.

Токиода ҳайвонларни, айниқса, мушукларни яхши кўришади. Бу ерда ҳаттоки мушукка бағишланган Gotokuji Temple ибодатхонаси бор.

Токиода мейн-кун ёнида ўтириб қаҳва ичиш мумкин бўлган кўплаб қаҳвахоналар бор. Мисол учун, Nyafe Melange, Hapi Neko, Cat Café Kyariko Shinjuku ва бошқ.

 

 

Японлар биринчилардан бўлиб мушук қаҳвахонасини ўйлаб топганликлари етмаганидек, шу йили Югавара қишлоқчасида биринчи мушук меҳмонхонаси ҳам очилди.
Замонавий Токио – ўзига хос. Odaiba районини олайлик. Бу сенда ҳозирги вақт ва келажак ўртасидаги чегарани босиб ўтганингдек таассурот уйғотувчи уйилган оролча. Йигирма метр баландликка эга Gundam роботи, Toyota компаниясининг кўргазмалар зали, Panasonic компаниясининг маркази, дунёдаги энг баланд кўрув айланаси – бундайини бошқа ҳеч қаерда кўрмайсиз.

Akihabara – аниме ороли. Ўйин автоматлари, суратга олувчи будкалар, турли техникалар сотилувчи дўкончалар ва, албатта, аниме...

Японлар ёрқин таассуротларни хуш кўришади ва аттракционлар паркига жон деб боришади. Мисол учун, экстримни ёқтирувчилар Fuji Q Highland га йўл олишади. У ердаги нақд учта аттракцион Гиннесснинг рекордлар китобига кирган.

Болали оилалар эса Disneyland ёки Disney Sea га боришади.

Токиода осмонўпар бинолар бисёр ва бу бутун шаҳарни кўришга халақит беради. Бироқ бу борада ҳам японлар абжир чиқишди: улар энг баланд биноларнинг тепасида кўриш майдончаларини яратишди. Мисол учун, Tokyo Sky Tree – Бурж-Халифадан сўнг дунёдаги энг баланд бино.

Оқшомда Токиода ҳаёт қайнайди.

Ва суперкарлар ҳам кўп!

Умуман олганда, Токио – бу бошқа ҳеч қаерда учрамайдиган тенгсиз энергетика!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top