Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 13,696,800 дан
БАТАФСИЛ

17-01-2019 16:39

Дубайда романтик учрашувни қандай уюштириш мумкин?

865

0

Биз кимнидир севиб, ким учундир хавотирланиб ва уни асрар эканмиз, ундан меҳримизни аямай, ғамхўрлик қиларканмиз, демак, биз бахтлимиз! Шу сабабли имкониятимиз бўлиши биланоқ суюклиларимизни хурсанд қилишим керак. Севишганлар кунига оз вақт қолганлиги сабабли севикли ёримизга Дубайда қандай оригинал совға тайёрлаш мумкинлиги ҳақида сўз юритишга қарор қилдик!

 

Бахтдан еттинчи осмонда

Юлдузларга қўл чўзса етадиган даражада кўкка кўтарилиш фикрига нима дейсиз? Дубайда, дунёдаги энг баланд бино бўлмиш Бурж-Халифа билан буни амалга оширишингиз мумкин! Унинг баландлиги – 828 метр! Бундай баландликдан мегаполисни, бепоён саҳрони ва Пальма-Жумайра оролини кузатиш ёқимли бўлса керак?!

 

Ёқимли машғулотни фойдалиси билан бирлаштириш ва 122-қаватда жойлашган дунёдаги энг баланд ресторанда кечки овқатни биргаликда тановул қилиш мумкин! Ушбу ресторан At.mosphere дея номланади.

 

Яқин инсонингиз билан 555 метр баландликдаги At the Top Sky кузатиш майдончасига чиқиб шаҳарнинг барча диққатга сазовор жойларини кузатиш имконияти бор.

 

Сув мусиқасига рақсга тушиш

Бурж-Халифанинг шундоққина этагида ҳар ярим соатда ғаройиб, романтикага тўла намойишларни томоша қилиш мумкин. Ёруғлик безаги ҳамроҳлигида мусиқа садолари остида бир-бирини вальсга таклиф этувчи мусиқали фавворалар жонли таассурот қолдиради. Яқин инсонингизни рақсга таклиф этишни хоҳламайсизми?

 

Ҳаво шарида учиш

Ёрқин ҳаво шарида севган инсонингиз билан осмонга кўтарилиш ҳақиқий орзу бўлса керак! Бунинг нақадар романтикага бой эканлигини тасаввур қиляпсизми: қўл ушлашиб Арабистон яриморолидаги кун ботишини томоша қилиш! Хоҳишингизга кўра ҳаво шарида парвоз саҳродаги нонушта ва қизиқарли сафари билан тўлдирилиши мумкин!

 

Вертолётда ҳам учинг

Дарҳақиқат, агар сиз экстримни ёқтирсангиз ва романтика сиз учун – бу довюрак ҳаракатлар бўлса, вертолётда романтик парвозни танланг! Шунда сиз Дубай манзарасини, Крик кўрфазининг эски қисмини, муҳташам Бурж ал-Араб меҳмонхонасини, Бурж-Халифани, Дубай Марина ва мегаполиснинг бошқа кўплаб қизиқарли жойларини кўришингиз мумкин.

 

Кечқурун эса – театрга!

Кўпчилик учун биргаликда театрга тушиш ўзгача байрам ҳисобланади! Бунинг утига, Дубайда ажойиб Dubai Opera театри бор. Бу ерда доимий равишда классик спектакллар – театр ва опера қўйилади, ажойиб мюзикллар намойиш этилади, улардан энг эътиборга молиги – «Вестсайд тарихи» замонавий Ромео ва Жульеттанинг севги қиссасини ҳикоя қилади!

 

Сувда саёҳат қиламизми?

Кечки денгиз саёҳати – вақтни биргаликда мароқли ўтказиш учун яна бир имконият. Сузувчи ресторанлар эртакнамо муҳитга тушишга ва кечки Дубай манзараларидан баҳра олишга таклиф этади! Қизил йўлакчадаги анъанавий табрик, учта палуба, ёқимли ва мазали таомлар, жонли мусиқа – буларнинг барчаси айнан сизни кутмоқда!

 

Пляжда кечки сайр

Бир қарашда денгиз қирғоғидаги учрашувда ноодатий нарсанинг ўзи йўқдек... Бироқ сиз учун икки кишилик кичкина стол тайёрланган чиройли пляжга қирғоққа уриладиган товушлар садоси остида келаётганингизни тасаввур қилиб кўринг. Олдингизда – бепоён денгиз кенгликлари. Сиз олисга назар ташлайсиз ва ушбу манзара умрбод ёдингизда муҳрланиб қолади!

 

Дубайдаги романтикани мана шундай тасаввур қилиш мумкин! Февралда у ерга боришга нима дейсиз?

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top