Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,286,000 дан
БАТАФСИЛ

ГЕРМАНИЯ

Европада Рождество
UZS 4,845,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркияга Мега тур
UZS 9,500,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Бетакрор Италия
UZS 5,890,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 9,623,500 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,334,000 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 9,025,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Италия ва Францияда Янги йил
UZS 9,310,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,460,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 5,016,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 8,806,500 дан
БАТАФСИЛ

28-02-2018 17:00

Dubai Parks and Resorts: болалар ва катталар эртаги

1166

2

Сизга Дубай ёқадими? Бизга ҳам! Ўзимизга ёқмаган нарсани Сизга ҳеч қачон тавсия қилмаймиз! Dubai Parks and Resorts улкан кўнгилочар боғлар комплекси – бу албатта ташриф буюришингиз лозим бўлган жой. Яқин Шарқда ноёб саналган ушбу комлекс ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишингиз учун биз Dubai Parks and Resorts нинг савдо менежери Регина Исмайловадан интервью олдик.

- Dubai Parks and Resorts қайси йили очилган?


- Dubai Parks and Resorts – бу 284 гектар майдонда жойлашган йирик кўнгилочар парклар комплекси бўлиб, ўзида ноёб аттракционлар, сув парки, савдо-ресторан ҳудуди ва меҳмонхонани бирлаштиради.

Бу ердаги объектлар вақт ўтгани сари қурилиб ниҳоясига етказилган. Шу тарзда LEGOLAND® Dubai ва Riverland™ Dubai 2016 йилнинг 31 октябрида, Bollywood Parks™ Dubai 2016 йилнинг 17 ноябрида, MOTIONGATE™ Dubai – 2016 йил 16 декабрда қуриб битказилган. Lapita™ Hotel меҳмонхонаси 2016 йилнинг 31 декабрида ўз меҳмонларига эшикларини очган. 2017 йилнинг январида эса LEGOLAND® Water Park нинг очилиш маросими бўлиб ўтган.

- Бундан чиқди, Dubai Parks and Resorts ҳали жуда ҳам ёш экан. Бу ерга қанча инсон ташриф буюради?


- Кўп! Мисол учун, 2017 йил мобайнида бу ерда 2,3 млн киши меҳмон бўлган бўлса, шулардан 796 минг кишининг ташрифи сўнгги уч ойга тўғри келади.

- Дубайда шу ўлчамдаги бошқа кўнгилочар комплекслар борми?


- Dubai Parks and Resorts – Яқин Шарқдаги энг йирик тематик боғлар комплекси. Бунинг устига, биз янада «ўсишни» режалаштиряпмиз. Жумладан, 2019 йилда Six Flags Dubai комплексининг очилиши режалаштирилмоқда, бу шу номдаги бренднинг ушбу минтақадаги биринчи тематик боғи бўлади.

- Dubai Parks and Resorts БААдаги бошқа кўнгилочар комплекслардан нимаси билан фарқ қилади?


- Dubai Parks and Resorts, юқорида айтганимдек, минтақадаги энг йириги. Бу ерга бирданига учта тематик боғ – MOTIONGATE™ Dubai, Bollywood Parks™ ва LEGOLAND™, шунингдек, битта сув боғи – LEGOLAND® Water Park киради.
Riverland™ Dubai дарё қирғоғида жойлашган 50 дан ортиқ тематик дўконлар, ресторан ва дам олиш масканларини таклиф этади. Бу ҳудудга кириш бепул. Комплекс 100 дан ортиқ аттракционни ўз ичига олади, келажакда унинг ҳудудини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

- Dubai Parks and Resorts қайси ёш тоифалари учун мўлжалланган?


- Бу парк ҳамма учун! Масалан, LEGOLAND® Dubai – LEGO® га бағишланган ва 2 дан 12 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган, йил давомида ишлайдиган боғ.

LEGOLAND® Water Park аквапарки ҳам айнан шу ёш тоифаси учун мўлжалланган.

MOTIONGATE™ Dubai ва Bollywood Parks™ да ёшидан қатъи назар барча қидирганини топади.

- Dubai Parks and Resorts да катталар зерикиб қолишмайдими? Ота-оналар учун нималар таклиф қилинади?


- Асло зерикишмайди! Dubai Parks and Resorts да барча ёш тоифаси учун аттракционлар бор. LEGOLAND® Dubai да ота ва оналарга «Кичик давлатлар» ҳудудига ташриф буюриш ва 20 миллион дона LEGO® деталчаларидан қурилган Дубай ҳамда Яқин Шарқнинг афсонавий шаҳар манзараларини томоша қилиш қизиқарли бўлади.

Бешта тематик ҳудудга бўлинган MOTIONGATE™ Dubai да меҳмонларни бешта американча тепалик, қоронғиликдаги мультимедиали аттракцион, интерактив ўйинлар, театр намойиши ва турли ҳаракатли кўнгилочар томошалар кутмоқда.

Аттракционлар бизни Голливуднинг энг машҳур 30 та фильм ва мультфильмлар оламига олиб кетади. Хусусан, Сизларга «Мадагаскарда телбача пойга» ва «Капитолийга экспресс» аттракционида учишни таклиф қиламан.

Bollywood Parks™ Dubai – Болливуднинг ҳақиқий руҳиятини акс эттирувчи дунёдаги биринчи тематик боғ. Катталарга «Крриш: қаҳрамоннинг парвози» айниқса ёқиши шубҳасиз.

Ва албатта, Jaan-E-Jigar – бродвей услубидаги биринчи Болливуд мюзикли томошасини ўтказиб юборманг.

- Dubai Parks and Resorts нинг асосий ғояси нимада?


- Dubai Parks and Resorts – учта тематик боғ, битта сув боғи ва кўнгилочар ҳудудни ўзаро бирлаштирувчи минтақадаги ягона курорт.
MOTIONGATE™ Dubai – Голливудга бағишланган Яқин Шарқдаги энг йирик тематик боғ. Бу ерга келган турли ёшдаги меҳмонларни севимли фильмларнинг сеҳрли оламига таклиф этишади. Парк учта афсонавий киностудиялар – DreamWorks Animation, Columbia Pictures ва Lionsgate ни ўзаро бирлаштиради. Паркка келганларга экраннинг нариги тарафида бўлиш ва Голливуд сеҳрини ҳис қилиш имконияти яратилади.

Bollywood Parks™ Dubai Болливуднинг ҳақиқий руҳиятини акс эттиради. Болливуд муҳити бешта тематик ҳудуд – «Болливуд хиёбони» (Bollywood Boulevard), «Мумбай бозори» (Mumbai Chowk), «Ҳинд қишлоғи» (Rustic Ravine), «Қироллик майдони» (Royal Plaza) ва «Болливуд киностудияси» (Bollywood Film Studios)да тасвирланган.

LEGOLAND® Dubai – 40 та интерактив аттракционлар, сув пойгалари, 60 миллиондан ортиқ LEGO® ғиштчаларидан терилган 15 000 та моделни таклиф этувчи йил давомида фаолият кўрсатувчи парк.
Парк олтита тематик ҳудудни ўз ичига олади – LEGO CITY (LEGO ШАҲРИ), KINGDOMS (ҚИРОЛЛИКЛАР), IMAGINATION (ТАСАВВУР), ADVENTURE (САРГУЗАШТ), MINILAND (КИЧИК МАМЛАКАТ) ва FACTORY (ФАБРИКА).

LEGOLAND® Water Park – 2 дан 12 ёшгача болалари бўлган оилалар учун мўлжалланган минтақадаги биринчи ва Карлсбад (Калифорния), Уинтер-Хевен (Флорида) ва Жохор-Бару (Малайзия)лар билан бир қаторда дунёдаги тўртинчи сув томошалари парки.
Сув парки 20 дан ортиқ аттракцион ва сув пастликларини ўз ичига олади.

- Таомлар борасида нима дея оласиз? Dubai Parks and Resorts да қаерда овқатланиб олиш мумкин?


- Riverland™ Dubai – бу Dubai Parks and Resorts марказидаги ноёб савдо-ресторан ҳудуди. Унга кириш бепул ва ўзининг қулай жойлашиши туфайли унга барча тематик боғлардан борса бўлади.

Riverland™ Dubai да тўртта тематик ҳудуд бўлиб, ҳар бири маълум бир тарихий даврни тасвирлайди: 1950-йиллардаги Американи (Boardwalk), ўрта асрлар француз қишлоқчасини (French Village), 20-йиллар Ҳиндистонини (India Gate) ва XIX аср Европасини (Peninsula).

Riverland™ Dubai да меҳмонлар ихтиёрида – 50 дан ортиқ дўкон ва умумий овқатланиш жойлари.
Шунингдек, дам олувчилар ҳар бир паркдаги ресторанлар хизматидан фойдаланишлари ҳам мумкин.

- Сиз Dubai Parks and Resorts таркибига меҳмонхона ҳам киради дедингиз. У ҳақда ҳам сўзлаб берсангиз.


- Lapita™ Hotel – бу Autograph Collection by Marriott тармоғининг бир қисми ҳисобланувчи полинезия услубидаги тематик курорт. У Dubai Parks and Resorts комплекси марказида жойлашган.

У аттракционларга яқинроқ бўлишни хоҳловчи оила ва шунчаки меҳмонлар учун мўлжалланган.

Меҳмонхонада 504 та хона, шунингдек, 60 та сьют ва 3 та вилла бор. Барча хоналар полинезия декоратив элементлари билан безатилган, ранг палитраси ёрқин ва илиқ ранглардан иборат, шу сабабли меҳмонлар ўзгача муҳитга тушиб қолишади. Барча хоналарда паркни томоша қилишга имкон берувчи балконлар мавжуд.

Саёҳатингизга ажойиб таъм бағишлаш ниятида Lapita бешта турли ресторан ва барларни таклиф этади. Бу унутилмас оилавий таътилни ўтказиш учун ажойиб маскан, бунинг учун зарур инфратузилма ва шарт-шароит яратилган: майдончалар, болалар, ўсмирлар ва катталар учун бассейн, болалар мебели ва ресторанлардаги махсус таомнома, бутун оила учун SPA-марказлар ва ҳ.к.

- Меҳмонхонада дам олувчилар учун қандайдир афзалликлар борми?


- Lapita™ Hotel мижозлари меҳмонхонада дам олиш кунлари сонига тенг бўлган кунга барча паркларга кириш чипталарини қўлга киритишади.


- Болалар аттракционларда учаётган пайтларида ота-оналар харидларни амалга оширишлари мумкин. Dubai Parks and Resorts да бунинг учун қандай дўконлар бор?


- Улар жуда кўп. Мисол учун, Boots Pharmacy, I Love Dubai, Maharaja, Tarsam Image. Шунингдек, комплекс яқинида Outlet Village жойлашган.

- Dubai Parks and Resorts да қандайдир қизиқарли тадбирлар ўтказиладими?


- Албатта. Шулардан бири яқинда Riverland™ Dubai да Хитой Янги йилига бағишлаб ўтказилган катта томошадир. Шунингдек, фейерверклар шоуси, цирк актёрлари намойишлари, турли ярмаркалар ва ҳаттоки экстремал шоулар ташкиллаштирилади.

- Dubai Parks and Resorts да дам олиш қанча вақтни эгаллаши мумкин? У ерга неча кунга боришни тавсия қилган бўлар эдингиз?


- Dubai Parks and Resorts га камида бир кунга бориш керак. Иккита боғда дам олиш мумкин. Lapita™ Hotel меҳмонхонасида тўхташни ёки қуйидаги тоифадаги чипталарни харид қилишни маслаҳат бераман: «1 кун – 2 та парк» (MOTIONGATE™ Dubai, Bollywood Parks™ Dubai, LEGOLAND® Dubai ва LEGOLAND® Water Park ларнинг ичидан исталган иккита парк) ёки «2 кун – 4 та парк» (кейинги икки кунда MOTIONGATE™ Dubai, Bollywood Parks™ Dubai, LEGOLAND® Dubai ва LEGOLAND® Water Park га кириш).
- Tatil.uz мижозларини кутасизми?
- Биз Сизларни қарши олишдан жуда хурсанд бўламиз! Келинг, кўринг, завқ олинг ва Dubai Parks and Resorts да ҳақиқий ҳаёт қувончларидан баҳра олинг! Бу ердан кетгингиз ҳам келмай қолишига ваъда берамиз! Бу нафақат болалар, балки катталарга ҳам тегишли!
Қадрли дўстлар, бордию Сиз Dubai Parks and Resorts нинг мўъжизавий ва қувончли муҳитига тушиб қолишни истасангиз, Tatil.uz Сизларга буни ташкиллаштириб бериши мумкин! +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг, Facebook даги саҳифамизга ёзинг! Қизиқарли янгиликлар ва сўнгги саёҳатлардан бохабар бўлишни истасангиз Telegram ва Instagram даги каналимизга обуна бўлинг.

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

Абдумалик

Мен боришни жуда хохлайман.

Абдумалик

Мен боришни жуда хохлайман.

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top