Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

26-03-2018 17:45

Денгиз ва пляжсиз Анталия: шундай ҳам бўлиши мумкинми?

1322

0

Бир танишим яқинда Париждан бир йилга етарли олам-олам таассуротлар билан қайтди. Бироқ унинг бироз ўтиб айтган сўзлари эътиборимни тортди: «Бироқ Туркияда ундан-да яхшироқ!». Мен ажабланиб, нега дея сўрадим. У эса: «Чунки Туркияда ўзингни уйдагидек ҳис қиласан, Парижда эса мен меҳмонга боргандек бўлдим» деди.

Дарҳақиқат, кўплаб ҳамюртларимиз дам олиш манзили сифатида Туркияни танлашади, боиси ушбу мамлакатни ҳордиқ чиқариш учун энг яхши деб ҳисоблашади. Уларнинг асосий танлови Анталия бўлмоқда, айниқса, оилавий дам олувчилар учун ушбу шаҳар қулайдир. Шунингдек, Анталия – бу меҳмонхоналардаги юқори даражали хизмат, «All inclusive» тизимини ўз ичига олувчи кўплаб кўнгилочар масканлар...

Мен ҳам шу пайт Анталияни ёдга олдим... Унга меҳр қўйишга улгурган эдим. Қуёшли, илиқ, меҳрибон ва ёрқин... Бироқ бугун меҳмонхона ва пляжлар ҳақида сўз юритмаймиз. Ҳозир Сизларга Анталияда сайр қилиш, яъни қаерга бориш мумкинлиги ҳақида сўзлаб бермоқчиман.
Анталиянинг эски шаҳри – Калейсига албатта кириб ўтинг. Манбаларга кўра, бу жой милоддан 100 йил аввал пайдо бўлган (рақамларга эътибор беринг!). Бугун бу ерда кўришингиз мумкин бўлган бинолар 19 асрга бориб тақалади. Шу сабабли тор кўчалар бўйлаб сайр аста-секин унутилмас саёҳатга айланиб кетади...

Эски шаҳар Лара ва Коньяолти туманлари оралиғида, Анталиянинг асосий порти ёнида жойлашган.

Кўз олдингизда Адриан Дарвозалари. У Анталия Рим империясига ўтган ва гуллаб-яшнай бошлаган даврдан буён сақланиб келмоқда. Порт қалъа деворлари ва дарвозалари билан ўралган бўлиб, фақат дарвозалар бугунги кунгача сақланиб қолган. Ушбу дарвозалар Сизни эски шаҳарга киришда қарши олади.

Айтганча, Калейчи райони – бу кичик Туркия, Анталиянинг юраги ва унинг бутун бошли тарихи дейиш мумкин. Қадимий иморатлар – масжид, мадраса, деворлар, уйлар, ҳаммомлар Калейчига Рим, Византия, Салжуқийлар, Усмонлилар империясидан мерос. Шу боис Анталиянинг эски шаҳри ниҳоятда ранг-баранг, қизиқарли ва чиройли...

Ва деярли барча уйнинг ўз апельсинли, ўрикли, лимонли, пальмали боғи бор... Бу ердан асло кетгингиз келмайди.

Шунингдек, Анталия – бу шинам қаҳвахоналар, ресторанчалар, дўконлар, савдо марказлари ва фаввораларга эга кўчалар.

Ноанъавий архитектура.

Оддий турар жойлар.

Оддий турар жойлар.

Ишга ёки ўқишга шошаётган одамлар.

Сизларни билмадиму, мен Анталияда ўзимни уйдагидек ҳис қилдим! Мана Сизга денгиз ва пляжсиз Анталия! У ерда нимани қолдириб кетганимни биласизми? Юрагимнинг бир парчасини!
Анталия бўйлаб саёҳат қилишни истайсизми? Tatil.uz Сизга ёрдам беради! +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг! Биз айнан Сизга мос келувчи таклифни тайёрлаб қўямиз. Шунингдек, Telegram-каналимизга обуна бўлинг. Биз Сизни кутиб қоламиз!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top