Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

07-09-2017 12:00

ДАМ ОЛИШГА ҚАРОР ҚИЛИБ ДУГОНАЛАРИ БИЛАН СИНГАПУРГА УЧИБ КЕТГАН ТОШКЕНТЛИК ОНАНИНГ САЁҲАТИ

1608

0

Бугун Tatil.uz блогига Талуас Абдалиева ёзди. У меҳрибон ва жонкуяр рафиқа, икки нафар ажойиб фарзандлар – Гульзарина (5 ёш) ва Амирбек (5 ой)ларнинг ёш онаси.  Бугун у бизларга оналар ҳам гоҳида дам олишлари кераклиги ва қандай қилиб дугоналари билан олис Сингапурга кетганлиги ҳақида сўзлаб беради!

Биз дугоналаримиз билан анчадан бери дам олиш учун қаергадир боришни режалаштириб юрган эдик ва ниҳоят иссиқ ўлкалар – Сингапур, Пхукет (Таиланд) ва Малайзияга боришга қарор қилдик. Бугун мен Сизларга Сингапур ҳақида сўзлаб бераман!

Биз у ерга учиб бордик. Бизни «Чанги» аэропортида кутиб олишди ва меҳмонхонагача кузатиб қўйишди. «Чанги» дунёдаги энг яхши аэропорт ҳисобланади ва унинг ўзи ҳам Сингапурда учратишингиз мумкин бўлган биринчи диққатга сазовор жой бўлса керак.

Илк таассуротларим – димлик ва ўзига хос ҳидлар. Биз, албатта, бунга тез кўникдик, чунки океанга яқин бўлган ҳолда намликдан қочишнинг иложи йўқ.

Меҳмонхонага келгач, биз ҳордиқ чиқариш ва очиқ ҳавода жойлашган сув ҳавзасининг ажойиб манзарасини кузатишга қарор қилдик.

Сентоза оролида жойлашган Universal Studios Singapore аттракционлар боғидан унутилмас завқ-шавқ олдик.

Уйдан кетаётиб, қизимга Миньон ўйинчоғини олиб келишни ваъда қилган эдим. Ва тўсатдан Universal Studios да мана буни кўриб қолдим...

Ушбу дўконда миньонларга тегишли исталган нарсани топиш мумкин!

Агар Сиз Universal Studios га боришга қарор қилган бўлсангиз, Сизга вақт ва сабр-тоқат керак бўлади, чунки у ердаги ҳар бир аттракционда узундан-узун навбатда туришингиз керак, барча аттракционларда учиш учун бир кун вақтингиз кетиши аниқ. Лекин у ердаги инсонлар буни тўғри тушунишади. Бу ҳам маданиятнинг бир белгиси бўлса керак. Бу ерга келгач, ўзингизни мультфильмлар оламига тушиб қолгандек сезасиз.

Одамлар такси пойлашга ҳам ўрганиб қолишган ва хотиржамлик билан навбатда туришади. Ҳамма бир-бири билан хушмуомала, ҳеч ким олдинга ўтиб кетишга ҳаракат қилмайди. Навбат ва тартиб – барчасидан устун. Бу ерда Taxi Q (taqi que нинг қисқартмаси) номли бекатлар бор.

Сингапурда ҳар хил нархлардаги турли таксилар бор, маҳаллий аҳоли қайси рангдагилари қиммат ва қайсилари арзон эканлигини билишади. Айтишим мумкинки, уларнинг барчаси арзон эмас, мисол учун биз меҳмонхонадан боғгача $ 20 га келдик, қайтишда эса $ 25 тўладик.

Universal Studios дан олдин биз Aquarium Singapore га бордик.

Сингапур мустақиллигининг 50 йиллигига бағишлаб у ерда бундай композиция бор.

Эртаси куни RIVER SAFARI ва NIGHT SAFARI лардан бирини танлашга тўғри келди, биз тунги сафарига боришга қарор қилдик.

Ростини айтсам, мен бундан бироз афсусландим. Чунки кундузи ҳайвонот боғига бориш қизиқарлироқ бўлар эди. Бироқ, умуман олганда, буниси ҳам ажойиб бўлди. NIGHT SAFARI да кичкина поездчага ўтирасиз ва ҳайвонларнинг ёнига шунчалик яқин келасизки, қўлингизни чўзсангиз бемалол етади. Фил, шер, бегемот, кўплаб кийикларни кўрдик. Барча ҳайвонлардан фақатгина йўлбарс қафасда эди, қолганлари эса – эркинликда.

Бундай томошадан сўнг биз шаҳарни айландик ва Marina Bay нинг 57-қаватига кўтарилдик.

Marina Bay биз яшаётган меҳмонхона яқинида жойлашган эди, шу сабабли биз бироз айландик ва жуда кўплаб қизиқарли жойларни кўрдик.

Умуман олганда, Сингапур, албатта, зўр таассурот қолдиради. Мен, балки, яна кўп марталаб у ерга боришни хоҳларман! Кейинги сафар эса Пхукет ҳақида сўзлаб бераман.

Мақола муаллифи: Талуас Абдалиева

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top