Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

28-05-2018 18:00

Дам олиш учун нарх: у нимага боғлиқ?

1342

0

Бугунги кунда ҳаётимизда деярли ҳамма нарса пулга бориб тақалади. Жумладан, саёҳат ҳам. Биз кўпинча кам маблағ сарфлаб сифатли дам олишни истаймиз. Ўзимиз учун энг мақбул нархларни излаймиз. Кейин эса: «Алданиб қолмадимми? Пулимизни олиб, меҳмонхонага тўлашмаса-чи? Кутиб олишмаса-чи? Меҳмонхонанинг ёрқин суратлари аслиятга мос келмай қолса нима бўлади?» деб қайғура бошлаймиз.

Tatil.uz га шундай сўровлар билан кўп мурожаат этишади, шу сабабли биз Сизларга саёҳатга нарх нималардан тўпланиши ҳақида сўзлаб бермоқчимиз.

1-харажат – чипталар


Саёҳатга нархнинг катта қисми авиачипталарга тўғри келади. Авиачипта нархи ҳам, ўз навбатида, олиб борувчи авиакомпания, рейс тури (доимий ёки чартер)га боғлиқ. Бунда доимий рейсга чиптани ҳар бир инсон исталган авиакассадан сотиб олиши мумкин ва бу, одатда, қимматроққа тушади. Чартер парвоз эса махсус йўналишлар бўйича сайёҳларни олиб бориш учун ташкил этилади. Мисол учун, сайтимизда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясидан Бодрумга тўғридан-тўғри турларни топишингиз мумкин, бироқ миллий авиаташувчи жадвалида ушбу рейс кўрсатилмайди.

Чартерлар ҳам ҳар хил, шу жумладан тежамли бўлади. Айни вақтда биз Анталияга икки хил саёҳат турини таклиф этамиз. Улардан бири тежамли бўлиб, «Sunday Airlines» авиакомпаниясида Чимкентдан учишни назарда тутади ва нархи 5,5 миллион сўмдан бошланади. Шунингдек, Тошкентдан чартер рейс орқали турлар ҳам бор.

2-харажат – меҳмонхона


Дам олишнинг иккинчи муҳим ташкил этувчиси – бу меҳмонхона ва хонанинг ўзи. Кўпинча сайёҳлар бизга мурожаат этиб, ўзлари Интернет орқали барчасини ўрганиб чиқишган ва ҳамма ерда нархлар ҳар хил эканлигига гувоҳ бўлишганлигини айтишади. Бир меҳмонхонанинг ўзига ҳам ижобий, ҳам салбий фикрлар билдирилади. Ва доим ҳам беш юлдузли меҳмонхона ижобий баҳога лойиқ кўрилавермайди.

Шу боисдан бундай масалаларда сайёҳлик менежери билан маслаҳатлашиш керак. Сайёҳлик менежери ўзи сайёҳларни жўнатаётган меҳмонхонага борган, у фақатгина ишончли ҳамкорлар билан ишлайди ва Сизга айнан қайси меҳмонхона тўғри келишини билади.
Ҳар куни сайёҳлик фирмасига ўзининг илгариги салбий дам олиш тажрибасига эга ўнлаб кишилар келишади. Мисол учун, Туркияга саёҳат харид қилган бир оила ўзларига умуман тўғри келмаган меҳмонхонага жойлаштирган туроператор ҳақида сўзлаб берди. Меҳмонхона оилавий дам олиш учун мўлжалланмаган эди. Яъни бу ерда туроператорлар, юмшоқ қилиб айтганда, адашишган.

Энди қайси омиллар меҳмонхонадаги хона нархини шакллантириши ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Биринчи навбатда, бу юлдузлар сони.

Агар биз пляжли меҳмонхоналар ҳақида гапираётган бўлсак, унинг денгиздан узоқлиги муҳим аҳамиятга эга. Биринчи қирғоқ чизиғи бир неча баравар қиммат туради. Бироқ меҳмонхона савияси ҳам шунга яраша баланд бўлади.

Жойлаштириш тури ҳам муҳим. Масалан, саёҳат нархи, одатда, икки кишининг у ерда яшаши шарти билан бир киши учун кўрсатилади. Дейлик, агар Сиз бир ўзингиз Европадаги меҳмонхонада яшашни истасангиз, икки кишига мўлжалланган бутун бошли хона учун тўлашингиз лозим бўлади. 

Таомлар – меҳмонхона харажатларининг яна бир муҳим қисми. Шу боис, мисол учун, Сочида нонушталар базасидаги меҳмонхоналар «All inclusive» тизимида ишловчи меҳмонхоналардан анча арзон туради.

3-харажат – суғурта


Сайёҳлик фирмаси Сизни суғуртасиз саёҳатга қўйиб юбора олмайди, чунки у Сиз учун жавоб беради. Шу сабабли суғурта нархини ҳам тўлаш лозим бўлади. Бироқ суғурта – бу исталган фавқулодда ҳолат юз берганда Сизга ишончли тиббий хизмат кўрсатилишининг гаровидир.

4-харажат – трансферлар


Трансферлар ҳам нархнинг ҳосил бўлишига таъсир кўрсатади. Ахир Сизни аэропортнинг ўзида, унинг устига гуллар билан кутиб олишлари ёқимлику. Ва меҳмонхонага элтиб қўйишади. Аэропортдан такси доим қиммат бўлишини ҳам ҳисобга олинг.

5-харажат – экскурсиялар


Агар биз Европа ҳақида гапирар эканмиз, одатда, тур нархига экскурсиялар, трансферлар ва ички авиапарвозлар киритилади. Бироқ мўлжалланган жойга боргач, музейга чипталарни қаердан олиш ёки яхши гидни қаердан топиш мумкинлиги борасидаги муаммолар Сизни асло безовта қилмайди. Сайёҳлик фирмаси барчасини ўз зиммасига олади.

6-харажат – болалар кўнгилочар машғулотлари


Бу кўпроқ Анталияда дам олишга тегишли. Албатта, фарзандлари билан дам олишга бораётган ота-оналар болалари маромидагидек ҳордиқ чиқаришларини хоҳлайди. Шу боис Сиз яхши болалар концепцияси ва аквапаркларга эга Туркияга болаларингиз билан боришни истасангиз, меҳмонхоналар қимматроққа тушишини назарда тутинг.

7-харажат – энг кичик харажат


Бу фирма хизмати. Бироқ уларсиз асло мумкин эмас, сабаби Сизга турни танлаш ва тайёрлаш учун сайёҳлик менежери катта кўламдаги ишни бажаради. Бунга сайёҳлик фирмасининг бошқа харажатларини ҳам қўшиш керак бўлади.

Ҳурматли сайёҳлар, саёҳатни харид қилишда юқоридагиларнинг барчасини эътиборга олинг. Биринчи навбатда ўз саёҳатингизнинг хавфсизлиги ва кўнгилсизликлардан холи бўлиши ҳақида ўйланг! Сайёҳлик фирмасини танлаётганда эътиборли бўлинг, вақт билан синалган тажрибали инсонларга суянинг! Ушбу ёзингиз аъло кайфиятда ўтсин!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top