Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 12,415,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,494,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 6,685,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 6,675,450 дан
БАТАФСИЛ

21-05-2018 17:30

Club Mega Saray: йилдан-йилга яна ва яна қайтгингиз келувчи меҳмонхона

1033

0

TripAdvisor саҳифаларини варақлаётиб, Анталиянинг Белекида жойлашган Club Mega Saray меҳмонхонаси ҳақидаги катта мақолага кўзим тушди.

Ушбу мақолани ўқиб, меҳмонхонани ўрганиб чиқишга қарор қилдим ва бугун Сизга шу ҳақда сўзлаб бермоқчиман!

 

Демак, Club Mega Saray – бу «Ультра All inclusive» концепцияси бўйича ишловчи меҳмонхона. Меҳмонхона ҳудуди 120 000 квадрат метр майдонни эгаллайди. Меҳмонхона усмонли-салжуқийлар меъморчилиги услубида бунёд этилган бўлиб, бу унга ўзгача қиёфа бағишлайди...

Club Mega Saray оилавий дам олиш учун ихтисослашган. Шу боисдан уни асосан болалар билан дам олиш учун келганлар танлайди. Меҳмонхона ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз!

Болалар учун


Ота-оналар дам олаётган пайтларида, болалар мини-клуб ёки жуниор-клубга (ёшига қараб) йўл олишлари мумкин, у ерда улар билан тажрибали мутахассислар жамоаси ишлайди.

Концепцияси янгиланганидан сўнг Club Mega Saray да болалар янги MISI LAND да вақтларини қувноқ ўтказишлари мумкин! Энг кичик ёшдагилар ўзларини пазанда сифатида синаб кўрадилар ва уларга печенье, пицца, ширинликлар ва ҳатто кекслар тайёрлаш таклиф этилади. Денгиз қароқчиси куни, мусиқали ва олимпия ўйинлари, гипсдан буюмлар ясаш – буларнинг барчаси болаларни зериктириб қўймаслиги аниқ!

Каттароқ ёшдагилар (9 дан 14 ёшгача) учун турли спорт ўйинлари ва тоза ҳаводаги фаол машғулотлар кўзда тутилган. Хуллас, барчаси соғлом дам олиш учун! Фарзандларингиз янги ўқув йили олдидан куч-қувватга тўлиб оладилар!

Кичкинтойлар иситилувчи бассейнда ёки болалар ўйингоҳида вақтларини чоғ ўтказишлари мумкин.

Тўполончиларингизга ажойиб таомларни ўз ичига олувчи махсус болалар таомномаси таклиф қилинади.

Таомлар


Меҳмонлар ихтиёрида 6 та A la carte ресторани – хитойча, мексиканча, балиқли, гриль, усмонли ва итальянча.

Қизиқарли коктейллар, спиртсиз ичимликларни хуш кўрувчилар уларни 9 та, жумладан, бассейн атрофида жойлашган барлардан бирида ичиб кўришлари мумкин.

Сузиш


Club Mega Saray да шундай шароит яратилганки, бу ерда сувда вақтингизни чоғ ўтказасиз ва сокин, хотиржам ҳордиқ чиқарасиз. Меҳмонхона ҳудудида битта очиқ ва бешта ёпиқ бассейн бор. Кун давомида мусиқа янграб туради, турли-туман ўйинлар ўтказилади!

Ва, албатта, мусаффо денгиз ҳамда майин қумли пляжлар!

Энг фаоллар учун


Доим ҳаракатдагилар учун Club Mega Saray да барчаси икир-чикиригача ўйлаб чиқилган! Бу ерда теннис ўйнаш, волейбол, сув полоси, баскетбол, камондан ўқ отиш, бадминтон ва ҳ.к. спорт турлари билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган.

Бу ерда аэробика билан шуғулланиш учун имконият ва спорт зали ҳам бор.

Дам олиш


Бунинг учун Club Mega Saray да турк ҳаммоми, сауна, буғхона, уқалаш ва бошқа муолажалар кўзда тутилган!

Ушбу мавсумда меҳмонхона нимаси билан хурсанд қилади?


2018 йилнинг ёзида Club Mega Saray да жонли мусиқа, рақс ва тематик кечалар, караоке ва бошқа ёрқин ҳамда ранг-баранг тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган!

Айтишларича, баъзи меҳмонлар бу ерга мана 20 йил мобайнида ҳар йили ташриф буюришар экан. Бу шунингдек сайёҳларнинг фикр-мулоҳазалари ва ҳикояларида ўз аксини топган. Ишонч – бу муҳим кўрсаткич.
Tatil.uz ушбу меҳмонхонани Сизларга тавсия қилади ва дам олиш онларингизни Club Mega Saray да ўтказишни таклиф этади!

Ҳордиғингизни қандай уюштириш мумкинлиги ҳақида биз Сизларга +99871 200 55 44 рақамлари орқали сўзлаб берамиз. Қўнғироқ қилинг, биз бундан бениҳоя хурсанд бўламиз! Ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг! Бордию энг манфаатли таклифлар ва қайноқ саёҳатлар ҳақида билишни истасангиз, бизнинг Telegram каналимизга обуна бўлинг!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top