Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

05-12-2018 17:40

Carlsbad клиникасини танлаш учун 5 та сабаб

853

0

Бугун биз Чехияда, аниқроғи Карлови Варида жойлашган Carlsbad клиникаси ҳақида сўз юритмоқчимиз. У ерда даволаниш нафақат соғлиқ учун фойдали, балки мароқли ҳам. Демак, сизнинг ҳам у ерга даволаниш ёки профилактика муолажаларини ўтказишга боришингиз учун 5 та сабабни келтириб ўтмоқчимиз.

 

Замонавий тиббий муассаса

Carlsbad Clinic – Чехия ва унинг ташқарисида машҳур бўлган соғломлаштириш муассасаси. Клиника 2007 йил 2 апрелда очилган ва дарҳол ўз сафига юқори малакали мутахассисларни жалб қила бошлаган. Бугунги кунда бу ерда замонавий тиббий асбоб-ускуналар мавжуд ва даволаш ҳамда ташхиснинг илғор усулларидан фойдаланилади.

Аниқ текшириш

Тўғри ташхис – муваффақиятли даволаниш гаровидир. Carlsbad Clinic да кардиология, эндокринология, гинекология, урология, ортопедия, гастроэнтерология, жарроҳлик, эстетик жарроҳлик, радиология, денситометрия, диабетология, неврология, қайта тикланиш, дерматология каби йўналишларда ташхис ўтказилади.

 

Замонавий ташхис усуллари орасида – юрак-қон томир тизимини текшириш, ультратовуш дензитометрияси, сонография, гастроэндоскопия, сигмоскопия, ректоскопия ва бошқалар мавжуд.

 

Мисол учун, Carlsbad Clinic ка ташриф буюрувчиларнинг асосий қисмини ошқозон-ичак тракти касаллиги билан оғрувчи беморлар ташкил этади. Ушбу касалликнинг олдини олиш ва уни даволаш учун бу ерда гастроэнтерологик марказ фаолият юритади. Дастлаб, ташхис қўйилади. Бунда гастроскоп ёрдамида қизилўнгач, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичакнинг деворлари, эндоскоп ёрдамида эса йўғон ва ингичка ичак текширилади. Шунингдек, тўғри ва буйраксимон ичак, қизилўнгач, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак ҳам текширувдан ўтказилади. Сўнг даволаниш буюрилади.

Юқори малакали шифокорлар

Клиника ўз шифокорлари билан мақтана олади, улар сабабли бутун дунёдан келган минглаб одамлар Карлови Варидан соғлом ва бахтиёр қайтишади. Carlsbad Clinic да 14 та йўналишдаги шифокорлар фаолият юритишади. Улар даволанишдан олдин муҳим маслаҳатлар беришади ва беморга даволаниш сўнгигача ҳамроҳлик қилишади.

 

Кўплаб даволаниш йўналишлари

Барча таҳлилларни топшириб шифокор маслаҳатини олганингиздан сўнг соғломлаштириш муолажаларига киришса бўлади.

Масалан, криотрапия «совуқ билан даволайди» ва инсон организмига қисқа муддатли совуқ ҳароратнинг таъсирига асосланган. Натижада ҳужайралар фаолроқ ишлай бошлайди, микроциркуляция кучаяди, тери қоплами ва организмнинг ҳолати яхшиланади.

 

Косметологик хизматлар орасида – лифтинг, мезотерапия, дермабразия, лазерли ёшартириш, фотоёшартириш ва бошқалар.

Нафақат яраларни битказиш, балки яллиғланиш жараёнини камайтириш, эркин радикаллар билан курашиш, организмнинг ёшаришига кўмаклашиш, вирусларга қарши курашиш хусусиятига эга бўлган торфли ванналар катта муваффақиятга эга.

Шунингдек, пластик жарроҳлик хизматлари кўрсатилади, томирларнинг варикоз кенгайиши даволанади.

 

Нафақат даволаниш

 Фақат даволаниш билан чегараланмаймиз. Кўнгил учун ҳам яшаш керак-ку! Жумладан, Carlsbad Clinic да тананинг маълум нуқталарига таъсир қилишга асосланган тай массажига боришингиз мумкин.

 

Бўш вақтингизда салонга кириб нафақат соғлом, балки янада гўзал бўлиш имкони бор!

 

Эслатиб ўтамиз, Carlsbad Clinic Карлови Варида, Carlsbad Plaza меҳмонхонасининг шундоққина ёнида жойлашган. Карлови Варига Tatil.uz дан Чехияга тур орқали боришингиз мумкин.

Соғлик сизни асло тарк этмасин!

Суратлар Carlsbad Clinic дан олинди.

 

 

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top