Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

31-05-2018 17:00

Бодрумнинг $ 170 млн лик ҳашаматли меҳмонхонаси дам олувчиларни кутиб олишга ҳозирланмоқда

1162

0

Яқин кунларда Туркияда улкан ва ҳашаматли Lujo Hotel Art & Joy меҳмонхонасининг очилиши бўлиб ўтади. Бу Туркиянинг сайёҳлик инфратузилмаси учун муҳим воқеадир. Санъат ва кўнгилочарлик тамойилини ўзида мужассамлаштирган меҳмонхонанинг улкан лойиҳасига 170 миллион доллар маблағ сарфланган!

 

 

Қишдаёқ меҳмонхонанинг бош директори Ондер Кёрук (Onder Koruk) янги концепция санъатнинг турли соҳаларини бирлаштириши ва Бодрумга бўлган анъанавий қарашни ўзгартириши ҳақида айтиб ўтган эди. Эндиликда курорт минтақадаги дам олиш катталар ва ёшлар учун унутилмас таассуротларни олиб келиши режалаштирилган. Хўш, келинг унга бир назар ташлаб, бизни нималар кутаётганини бир кўрайлик!

Меҳмонхонанинг ноёб дизайни ҳар бир алоҳида олинган деталда кўринади. Ноёб архитектура услуби, табиий ранглар ва Эгей денгизига ажойиб манзара ҳар бир инсон ўзини уйидагидек ҳис қилувчи илиқ ва ёқимли муҳитни яратишга ёрдам беради. Меҳмонлар яшаши кутилаётган хоналарга бир қаранг.

Биз Туркиядан нималарни кутяпмиз? Албатта, мазали ва фойдали таомларни! A’la Carte All Inclusive тизими бўйича ишловчи Lujo Hotel да дам олишга руҳлантирувчи мазали таомлар тортиқ қилинади.


Асосий KOZA ресторани дунёнинг турли давлатлари таомларини ва, албатта, турк ноз-неъматларини татиб кўришни таклиф этади.

SHIBORI ресторанида Шарқий Осиё таомлари – теппаньяки, суши-бар, Робата япон грили тортиқ қилинади.

Итальян пастаси ёки ризоттони татиб кўришни хоҳлайсизми? SORRISO га марҳамат!

Гўштли таомлар шинавандаларига EL GAUCHO стейк-хаусига боришни тавсия қиламиз.

ALAGRA да фойдали денгиз маҳсулотлари ўз хўрандаларини кутмоқда.

Авлоддан-авлодга ўтиб бораётган анъанавий турк рецептларидан тайёрланган таомларни Сиз ASMA да тановул қилиб кўришингиз мумкин!

Lujo Hotel нинг Lujo lounge & Bar, Bistro, Fly-inn, Indigo Bar, Pier Lotus, Pablo Esco Bar, Escape Bar, Joy Bar, Sports Bar, Vitamin Bar ларида энг сара ичимликлар таклиф этилади.

Агар ширинликларни ёқтирсангиз, BLUETTE PATISSERIE, CHOCOLATE & COFFEE ва ICE CREAM & FROZEN YOGHURT лардан кетгингиз кетмай қолади, бу ресторанларда Lujo Hotel қандолатчилари кўз ўнгингизда кўнглингиз тусаган ширинликларни тайёрлаб беришади!

Пляжга бориб мусаффо денгиздан баҳра олиш, тобланиш мумкин. Бу ерда нақд учта пляж бор – INDIGO BEACH CLUB, ESCAPE BEACH, JOY BEACH.

Пляжга боришни хоҳламайсизми? Унда бассейн ёки аквапаркка боринг!

Янгилик истасангиз, Lujo Hotel даги тадбирларда иштирок этинг! Буларга, жумладан, макияж қилишни ўргатувчи мастер-класс киради. Ўз қўлингиз билан аксессуарлар ясашда Сизга ўз ишининг моҳир усталари кўмаклашади. Lujo Hotel даги маданий тадбирларда ҳам қатнашинг! Кечалар, шоу, рақслар, жонли мусиқа...

Нафақат дам олиш, балки ўз жисмоний ҳолатини тиклашни хоҳлаганлар билан мураббийлар шуғулланишади! Йога, пилатес, велоспорт, рақс, зумба, пляж волейболи – буларнинг барчаси дам олувчиларни Lujo Hotel да кутмоқда!

Ноёб терапия, табиий косметик муолажалар, хушбўй атирларни ўз меҳмонларига Sensum Spa таклиф этади.

Энг кичик дам олувчилар учун Lujo Hotel да алоҳида концепция тайёрланган! KIJO CLUB 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларни ўз атрофида бирлаштиради. Бу ерда ҳар бир хоҳловчи ўзига яқин бўлган машғулотни топиши, жумладан, кўнгилочар ёки таълимий тадбир ва семинарларда қатнашиши, илмий лабораторияда тажриба ўтказиши ёки ўйин майдончасида рекорд ўрнатиши мумкин.

Ёзни бассейн ва аквапаркда чўмилишсиз тасаввур қилиб бўладими?!

Lujo Hotel концепцияси ҳар бир болага индивидуал ёндашувни назарда тутади, шу боис кичик меҳмонлар комплектациясига оилавий ва виллалардаги хоналарда махсус ҳожатхона анжомлари, Play Station приставкаси ўрнатилди, болалар мультфильмлари намойиш этилувчи каналлар қўшилди.
Бу ерда ҳаттоки чақалоқларга ҳам шароитлар яратилган! Онанинг хоҳишига кўра унга болалар косметикаси, махсус ошхона таклиф этилади, бутилкани иситиш учун имконият яратилади. Шунингдек, энага хизмати ҳам бор.


Меҳмонхонада истагингизга кўра тўй, туғилган кун ёки бошқа тадбир ҳам уюштирилиши мумкин. Буларнинг бари юқори кайфиятда ва эртак муҳитида ўтади!

Агар Сиз қачонлардир Maxx Royal Kemer Resort га борган ёки у ҳақда эшитган бўлсангиз, у ерда меҳмонлар учун юқори савияли хизмат кўрсатилишини билишингиз шубҳасиз. Эндиликда мана шундай юқори савияли меҳмонхона ўз мижозларини Бодрумда ҳам қарши олишга тайёр. Ва унинг номи – Lujo Hotel.

Сиз ҳам Lujo Hotel нинг илк меҳмонларидан бири бўлишни хоҳласангиз, Tatil.uz га мурожаат қилинг! Биз Сиз учун Бодрумда ҳеч қачон унутилмас дам олишни ташкиллаштириб берамиз! Бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook га ёзинг! Биз Сизга орзуингиздаги ёзни туҳфа этамиз!

Расмлар Lujo Hotel сайтидан олинди.

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top