Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 12,415,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,494,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 6,685,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 6,675,450 дан
БАТАФСИЛ

09-08-2018 15:00

Биринчи Ultra All inclusive меҳмонхона Абу-Дабида ноябрда очилади

914

0

1 ноябрда Бирлашган Араб Амирликларининг энг буюк меҳмонхоналаридан бири бўлиши кутилаётган Абу-Дабидаги Rixos Saadiyat Island меҳмонхонасининг узоқ кутилган очилиш маросими бўлиб ўтади.

Rixos Saadiyat ҳашамат муҳитига ошно бўлишни ва юқори сифатли шинамликни ҳис қилишни таклиф этади!

Қулай, шинам ва чиройли хоналар, Ўртаер денгизи услубидаги люкс хоналар, Форс кўрфазига ажойиб манзара ва кўплаб кутилмаган совғалар шу йилнинг ўзидаёқ меҳмонларни кутади! Виллаларда дам олиш талабчан мижозлар учун унутилмас онларни ҳадя этади.

Rixos Saadiyat Island – бу меҳмонларга чексиз фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этувчи ресторан ва барлар.

 

Бу энг кичик ёшдаги дам олувчиларнинг вақтларини чоғ ўтказиши мумкин бўлган болалар аквапарки ва бассейн, болалар учун ўйин хоналари.

Болалар аквапаркда маза қилиб чўмилаётган пайтларида ота-оналар SPA-марказга йўл олишлари мумкин. Бу ерда уларни ҳақиқий турк ҳаммоми, уқалаш ва соғломлаштириш ҳамда ёшартириш муолажалари кутмоқда.

Шунингдек, ташкилотчилар кўплаб қизиқарли кўнгилочар тадбирларни ва денгиз ҳамда бассейн бўйидаги унутилмас дамларни ваъда қилишмоқда!

 

Rixos Saadiyat Island ўз меҳмонларини кутиб оладиган жой ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш лозим. «Саадият» – бу бахт, саодат деган. Орол Абу-Даби марказидан 7 дақиқа ва Амирлик аэропортидан 20 дақиқа узоқликда жойлашган. Яқин-яқингача у деярли ҳеч кимга маълум бўлмаган орол эди. Ҳозирда эса у жаҳон даражасидаги курорт минтақага ва дунё сайёҳлик марказига айланган.

Ушбу оролда қизиқарли тарихий ва бадиий галереяларга эга Минорат ал-Саадият сайёҳлик маркази жойлашган.

Саадият гольф-клуби ҳам алоҳида диққатга сазовор жой ҳисобланади. У оппоқ қумли денгиз соҳилида гольф ўйнаш учун ихтисослашган биринчи пляж гольф-клубидир.


Айнан шу ерда Абу-Даби Луври жойлашган. Йўқ, бу ўша Париждаги машҳур музей филиали эмас, шунчаки Франция музейлари бирлашмаси Абу-Дабига 10 йилга ўз экспонатларини ижарага берди, Лувр эса ўзининг машҳур номини 30 йилга ҳадя этди.

Хўш, ҳашаматли меҳмонхонанинг илк мижозларидан бирига айланишни хоҳлайсизми? У ҳолда бизга қўнғироқ қилинг. Биз Сизга энг юқори даражадаги дам олишни ташкил этиб берамиз! Бизнинг телефон рақамларимиз +99871 200 55 44. Facebook даги манзилимиз – бу ерда. Шунингдек, Telegram-каналимиз ҳам бор бўлиб, энг яхши таклифлардан бохабар бўлиб боришни истасангиз, у ҳолда бизга обуна бўлинг!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top