Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,286,000 дан
БАТАФСИЛ

ГЕРМАНИЯ

Европада Рождество
UZS 4,845,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркияга Мега тур
UZS 9,500,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Бетакрор Италия
UZS 5,890,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 10,440,500 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,334,000 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 9,025,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Италия ва Францияда Янги йил
UZS 9,310,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,460,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 5,016,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 8,806,500 дан
БАТАФСИЛ

22-02-2018 18:30

Барселонада шопинг: нима, қаерда ва қанча?

1067

0

Барселона – бу нафақат тарихий обидалар, Гауди архитектураси, замонавий бинолар бўйлаб экскурсияларга қизиқувчилар учун ажойиб танлов. Барселона шопинг билан ҳам сайёҳларнинг эътиборини тортиши мумкин. Ким ҳам ўзи ва яқинларига саёҳатдан турли буюмлару совғалар олиб келишни хоҳламайди? Бугунги кунда Барселонага бўлган қизиқиш ортиб бораётганлиги сабабли биз Сизларга Каталониянинг марказий шаҳридаги шопинг ҳақида сўзлаб бермоқчимиз.

 

Қаерда харид қилиш мумкин?


Барселонада савдо нуқталари ниҳоятда кўп. Деярли ҳар қадамда бутиклар, дўконлар, сершовқин бозорлар ва савдо марказларига кўзингиз тушади. Кўпроқ нарса харид қилишни хоҳлаганлар учун соатлаб сайр қилишга мўлжалланган аутлетлар ҳам бор.

Адашиб қолмаслик учун исталган киоск ёки китоб дўконида «Харидлар бўйича гид» (испан тилида Guia de Compres)ни ўзингиз билан олишингиз мумкин. У ерда барча дўконлар алифбо тартибида берилган.


Қачон бориш керак?


Уйғониб, нонушта қилиб олгач, дарҳол шопингга отлансангиз бўлади. Дўконлар, одатда, 9:30 дан бошлаб очилиб, 22:00 да ёпилади. Бироқ шопинг қилишни якшанба ва байрам кунларига қолдирманг. Бу пайтда, баъзи мини-маркетларни инобатга олмаганда, дўконлар ишламайди.

Энди эса батафсил


Passeig de Gracia – Chanel, Gucci, Yves Saint Laurent, Hermes, Dolce&Gabbana, Carolina Herrera, Furla, Louis Vuitton, Valentino ва бошқа нуфузли бутиклар жамланган Барселонанинг ҳашаматли хиёбони.

Rambla de Catalunya – бу ерда Сиз испан брендларини топасиз (айтганча, улар жуда ҳам сифатли).

Carrer de Pelai – сокин шароитда дўконларни айланиш, тамадди қилиб олиш учун мўлжалланган савдо кўчаси.

Bulevard Rosa – шаҳарнинг қоқ марказидаги савдо комплекси. Бу ерда ҳам кийим-кечак, ҳам заргарлик буюмлари бор.

Maremagnum – бу ҳам Барселона марказидаги савдо комплекси, бироқ нархлари анча ҳамёнбоп.

El Cortes Ingles – энг машҳур испан савдо маркази тармоғи.

La Boqueria бозори – энг машҳур озиқ-овқат бозори. Бироқ нархлар ўртачадан бироз қимматроқ. Шундай бўлса-да, барчаси янги ва мазали.

Sant Antoni Market – шу ерга борганингиз маъқул, чунки сайёҳлар камроқ ва озиқ-овқатлар ҳам сифатли.

Чегирма асосида сотиб юбориш


Январь бошидан март сўнггига қадар чегирма асосида сотиб юборишнинг биринчи тўлқини авж олади. Июль бошидан сентябрь охиригача – иккинчиси. Чегирмалар 90% гача етиши мумкин.

24 майдан эътиборан Тошкентдан Барселонага пойтахтимиздан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси тўғридан-тўғри парвоз этишни бошлайди. Шу боис ёзги чегирмаларга улгуриб қолинг!

Қандай қилиб етиб бориш мумкин?
Барселона маркази – бу фақатгина ажойиб архитектура асарлари деб ўйласангиз адашасиз. Айнан марказда асосий дўконлар жамланган. Харид шинавандалари учун бу ерда махсус Barcelona Shopping Line маршрути йўлга қўйилган. Ҳар бир бекатда тушиб харидларни амалга оширишингиз мумкин.
Нималарни харид қилиш мумкин?
Кийимга ўчлар бу ерда деярли барча жаҳон брендларини топишади? Пойабзал ва кийимлар мақбул нархларда.

Маслаҳат. Испанияда чармдан ажойиб буюмлар тайёрланади, шу сабабли ҳатто унчалик машҳур бўлмаган бренддан сумка ёки туфли сотиб олсангиз ҳам унинг сифатига асло шубҳа қилманг.

Тақинчоқ ва заргарлик буюмлари. Бу ерда жаҳонга машҳур заргарлик буюмлари бор. Бироқ нархлар анча қимматлигини унутманг.
Косметиканинг иложи борича зайтун ёғи асосидагисини сотиб олган маъқул. Бунинг учун дорихонага киришингиз кифоя.

Ва албатта яқинларингизга Барселонадан пишлоқ, зайтун ёғини олиб келишни унутманг.

Агар лозим топсангиз гўшт маҳсулотларини ҳам – хамон, чорризо, шунингдек, туррот ширинлигини олинг.

Бугун Сиз азизлар учун мана шундай маслаҳатларни тайёрладик. Барселонадаги шопинг Сизга олам-олам қувонч олиб келади, деган умиддамиз!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top