Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 13,696,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 7,300,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,798,400 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,008,000 дан
БАТАФСИЛ

09-02-2018 18:45

Анталияда шопинг: чегирмалар, нархлар ва шахсий тажриба

1749

0

Tatil.uz нинг блог ва ижтимоий тармоқлардаги янгиликларини кузатиб борувчилар сафаримдан олдин Facebook орқали менга ўзларини қизиқтирган саволларни юборишлари мумкинлиги ҳақида ёзган эдим. Кўпчилик томонидан жўнатилган айнан шундай саволлардан бирига бугун жавоб беришга ҳаракат қиламан. Яъни ҳозир Анталиядаги шопинг ҳақида сўз юритамиз.

 

Демак, даставвал йўл ҳақида. Белекдан Анталияга транспортда бориш керак. Меҳмонхонадан чиқиб, қўл кўтариб автобус ёки маршрутка тўхтатсангиз, Белек марказигача боришингиз мумкин. Бироқ у ерда Туркиянинг асосий шопинг-марказларидан бири саналувчи Анталиядагидек қизиқарли эмас.

 

Туркияда бензин анча қиммат: литри бир ярим доллар. Шу сабабли Белекдан Анталияга йўл кирага кўп тўлашингиз керак бўлади: машинага ўртача 80 доллар. Машина одатда 7 киши учун мўлжалланган. Яхшиси, дам олиш пайтида меҳмонхонада танишган инсонларингиз билан келишиб олиб маблағни тенг тақсимланг. Пулингизни тежаб қолишингиз аниқ! Йўлда ҳам зерикиб қолмайсиз!

Айни вақтда Анталияда ва умуман Туркияда чегирмалар мавсуми. Анталияда барчаси бўлиб бешта савдо маркази фаолият юритади. Мен бу ерда энг катта савдо марказларидан бири ҳисобланувчи Terra City га кирдим.

 

Terra City эрталабки 10:00 дан кечки 22:00 гача ишлайди. Унинг ичида 150 та дўкон ва 30 та ресторан бор. Савдо марказининг умумий харитаси мана бундай.

 

Бу ерда Adidas, Zara, Mango, Swarovski, Hugo Boss каби бутун дунёга машҳур брендлар мавжуд. 70 % гача чегирмалар тақдим этилади!

 

Демак, нархлар ҳақида билиб олишингиз учун бир нечта дўконни таҳлил қилиб чиқамиз. Даставвал, пул курси ҳақида бир оғиз сўз. Ҳозирда Туркияда 1 АҚШ доллари 3,71 турк лирасига тенглигидан келиб чиқамиз. Турк лираси мана бундай белгига эга.

 

Mavi турк дўконида нархлар қуйидагича. Аёллар джинсисини бу ерда 139 лирага харид қилишингиз мумкин, агар кўпроқ олсангиз – арзонроқ бўлади. Иссиқ курткани 155 лирага сотиб оласиз. Бу эса ҳаттоки 50 доллардан ҳам кам, яъни 400 минг сўм атрофида. Эркаклар курткасини эса 76 лирага топа оласиз (тахминан 20 доллар ёки 164 минг сўм), сифатли джинсиларни – 159 лирага (тахминан 42 доллар ёки 344 минг сўм).

 

Colin’s – бу дунёнинг 38 мамлакатида фаолият кўрсатувчи машҳур кийимлар дўкони. Бу ерда замонавийлик, сифат ва янгиликлар акс этувчи кийимлар сотилади. Аёллар кўйлагини ушбу дўконда 39,95 лирага оласиз (90 минг сўм), аёллар курткаси 50% чегирма билан 79,95 лирага (тахминан 170 минг сўм) сотилмоқда. Қалин эркаклар курткаси – 199 лирадан.

 

Савдо марказининг энг йирик дўконларидан бири – Waikiki оилавий турк бренди.

 

Бу ерда ҳамма учун исталган турдаги кийимни топишингиз мумкин ва булар анча арзон нархларда! Ҳатто шарҳлаб ҳам ўтирмайман, шунчаки суратларни бир томоша қилинг.

 

Шахсанг менга De Facto ёқди. Чунки у ерда офис ходими учун турли кўйлаклар, шимлар шу қадар кўпки, қайси бирини танлай олмай бошингиз айланиб қолади. Мисол учун, иккита кўйлак ва битта свитер Сизга 17 долларга тушади, бу 140 сўмдан ҳам кам дегани.

 

Қуйидаги суратлар эса харидлар амалга оширилувчи сокин ва ёқимли атмосферани ҳис қилишингизга ёрдам беради.

 

Шу боисдан Истанбул орқали уйга қайтаётганимда албатта бу ерга яна келиб бир қанча харидларни амалга ошираман.

Айтганча, савдолашишни яхши кўрувчилар бозорда керакли нарсаларни сотиб олишлари мумкин. Бироқ Анталияда бозорлар ҳар куни ишламайди ва ҳар доим янги жойга кўчиб юради. Бундай фаол кўчиб юрувчи бозорни қандай қилиб топиш мумкин деб сўраганимда, меҳмонхона ресепшнига мурожаат қилсам, керакли маълумотларни олишим мумкинлигини айтишди.

Нархлар борасида Сизга асқотиши мумкин бўлган маълумотларни оз бўлса-да бера олдим ва бу мақола Сизга фойдали бўлди, деб умид қиламан. Янги харидларда Сиз азизларга омад тилайман!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top