Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ЧЕХИЯ

Ота-оналар учун Карлови Варида даволаниш ва дам олиш
UZS 10,505,000 дан
БАТАФСИЛ

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,345,400 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 7,831,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 10,495,450 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,117,500 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,372,600 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 11,173,500 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,494,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 8,509,050 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 9,148,900 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

TIBET MOUNTS FLORA (ЎЗБЕКИСТОН)ДА ДАМ ОЛИШ ВА ДАВОЛАНИШ
UZS 1,000,000 дан
БАТАФСИЛ

07-05-2018 17:00

Анталия - фарзандлар билан дам олишнинг 5 та асосий сабаби

1748

0

Туркия бутун дунё сайёҳларини ўзига ром этиб келмоқда. Бу бежиз эмас, сабаби бу ерда пляжда дам олиш учун мукаммал шароитлар яратилган ва ҳар йили ўз меҳмонларига янгидан-янги совғаларни ҳадя этмоқда. Шу сабабли сайёҳлар бу ерга қайтиб келаверишади. Туркияни ёқтиришларининг яна бир сабаби – бу ерда оилавий, ҳатто энг кичик ёшдагилар билан ҳам ажойиб дам олиш мумкин. Бугун биз Анталия – ҳар бир кичкинтой учун жаннатмакон ўлка эканлигининг бешта сабабини келтириб ўтамиз.

Болангиз билан қулай дам олиш учун зарур бўлган шароит


Минглаб оналар Туркияда болаларга алоҳида ғамхўрлик қилишларини доим таъкидлаб келишади. Мисол учун, Анталияда барчаси майда икир-чикиригача ўйлаб чиқилган: ресторандаги ўриндиқлардан тортиб коляскалар учун махсус нишабларгача!

Эслатиб ўтамиз, 2016 йили Анталияда Туркияда ўхшаши бўлмаган The Land of Legends тематик парки очилганлиги ҳақида ҳикоя қилган эдик. Бу ерда болалар учун махсус қурилган беш юлдузли Kingdom меҳмонхонаси жойлашган бўлиб, у ерда болалар ўзларини эртакдагидек ҳис қилишлари учун барчаси муҳайё этилган. Мисол учун, улкан қасрдаги хоналар. Ҳар бир бурчакда болалик яширинган – ажиб обакидандон-қандиллар, улкан ҳаво шарлари, эгри кўзгулар ва ғайриоддий қаҳрамонлар. Болалар учун замонавий кўнгилочар ўйинлар ҳам мавжуд – мультфильмлар, Playstation ва ҳ.к.

Болалар соғлиғини мустаҳкамлаш учун энг яхши шароит


Туркияда болангиз мириқиб ҳордиқ чиқариши учун керакли шароитлар яратилган. Миллионлаб инсонлар, минглаб оилалар дам олиш вақтида ўзлари ва болаларининг соғлиқларини тиклаш ва иммунитетларини мустаҳкамлаш учун айнан Анталияга ташриф буюришади. Анталия – бу денгиз, шаршаралар, тоғ ва ўрмонлар, ишлаб чиқариш корхоналари ва зарарли тутунлардан холи ҳудуд.

Экологик тоза зумрад кўрфазлар ва қарағайзорли ўрмонларга эга

Анталия қирғоғи ҳам ўз турида дунёда ягона ҳисобланади (айтганча, биз Туркияда мовий ранг байроқли пляжлар ҳақида ёзган эдик, бу ҳақда бу ерда маълумот олишингиз мумкин). Бу ерда сайр қилган болангиз уйига тетик, куч-қувватга тўлган ҳолда қайтади ва касаллик ҳақида камида бир йилга буткул унутади!

Мазали ва тўйимли овқатлар


Бордию Сиз фарзандингиз билан Туркияга боришни истасангиз, таомлар ҳақида асло қайғурмасангиз ҳам бўлаверади. Боиси турк таомлари ранг-баранглиги ва мазаси билан мана бир неча асрлардан буён ҳамманинг кўнглидан жой олиб келмоқда.

Турк ширинликлари ҳар бир болага ёқиши шубҳасиз.

Айтганча, меҳмонхонада энг кичик ёшдагилар учун ҳам таомлар бор. Мисол учун, Rixos Premium Belek да болалар учун махсус ошхона фаолият юритади.


Юқори сифатли сув саргузаштлари


Бундайлари Анталияда сон-саноқсиз! Масалан, The Land of Legends тематик паркида ҳақиқий сув диснейленди мавжуд! У нафақат турли горкалар, балки сув аттракционлари, дельфинлар билан сузиш, сув ости сафарисини ўз ичига олади!

Анталияда Aqualand номли яна бир ажойиб аквапарк фаолият юритади. Бу ерда болалар ва катталар учун мўлжалланган бассейнлар бор, шунингдек, қайиқда саёҳат қилиш ҳам мумкин.

Белекдаги Troya тематик аквапарки ҳам кичкинтойларга манзур бўлади.

Бир дақиқа ҳам бўш вақтингиз бўлмайди!


Анталияда болаларингиз нафақат яхши дам олишлари, балки уларнинг интеллектуал ривожланишига ва дунёқарашини кенгайтиришига ёрдам берувчи кўплаб жойлар бор.
DinoPark ўзининг кичкинтой меҳмонларига асл катталикдаги динозаврларни тақдим этади. Бу ердаги барча жонзотларнинг фигуралари анимацион кўринишга эга: улар ириллашлари, тишга тўла оғизларини очишлари ёки мисол учун қўлларини қимирлатишлари мумкин. Аниматорлар болаларга динозаврлардан бирининг скелетини қазиш ишларида иштирок этишларига ёрдам беради. Яна бу ерда арқонли аттракцион, кинотеатр бор.

Океанариумда денгиз жонзотлари ҳақида билиб олиш мумкин.

Ноёб MiniCity паркида бутун Туркияни икки соат ичида айланиб чиқса бўлади. Бу ерда болалар ўзларини лилипутлар мамлакатига тушиб қолган гулливерлардек ҳис қилишади.

Sandland қумли ҳайкаллари комплекси ҳам болаларда қизиқиш уйғотишига шубҳа йўқ.

Анталияга боганингизда ҳайвонот боғига ҳам кириб ўтинг. Болаларга ҳайвонларни томоша қилиш қизиқарли бўлади!

Rixos Premium Belek да болалар учун Rixy Club ташкиллаштирилган бўлиб, у ерда кичкинтойлар ўз билимларини орттиришлари мумкин. Клубда улар билан энг яхши мутахассислар ишлашади. Бу ерда, шунингдек, ресторан, бассейн, бадиий устахона, ўйин приставкалари хонаси, энг кичик ёшдагилар учун махсус хона, болалар шоуси ва ҳаттоки мини-амфитеатр бор. Шу боисдан, Rixos Premium Belek ни танлаб, ота-оналар хотиржам бўлишлари мумкин, болажонларнинг бўш вақтлари ҳақидаги ғамхўрликни эса Rixy Club ўз зиммасига олади!

Қадрли ота-оналар, кўриб турганингиздек, Анталия – болалар билан дам олиш учун энг мукаммал жой эканлигига яна бир бор амин бўлдик!

Анталияга бутун оила бўлиб боришни истайсизми? Ундай бўлса Tatil.uz га мурожаат этинг! Айни вақтда Анталияга турлар билан танишишингиз мумкин! Бизга +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилинг ёки Facebook даги саҳифамизга ёзинг!


Ушбу ёзни ёрқин, қувончли, қизиқарли ва унутилмас тарзда ўтказинг!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top