Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

19-12-2019 17:59

Қандай қилиб Нюрнбергга Янги йил руҳиятини излаб борганлигим ҳақида

419

0

Ҳақиқий Рождествони кўришни истасанг, Германияга бор! У ерда, Бавариядаги кичик Нюрнберг шаҳарчасида бутун Рождество руҳияти ўз аксини топган! Бизнинг менежеримиз Камола Расулева пойтахтимиз Тошкентга жуда ҳам етишмаётган байрамона муҳитни ҳис қилиш учун у ерга йўл олди. Унинг қисқа ҳикояси ва энг сара суратлари – блогимизда.

 

Нюрнберг – йилнинг исталган пайтида болалар эртагидаги суратни ёдга солувчи шаҳарча: кичик, чиройли уйчалар, кўчалар, ратуша ва соборлар...

 

Нюрнбергда Рождество ярмаркаси Германиянинг ва умуман, дунёдаги энг қадимий байрам бозори ҳисобланади. У Christkindlesmarkt деб номланади.

 

Ҳар йили ушбу воқеа учун ярмарка ўтказиладиган кунда Нюрнбергга 2 миллиондан кўп сайёҳ ташриф буюради!

 

Ярмарканинг асосий воқеалари Нюрнбергнинг марказий бозор майдончасида бўлиб ўтади.

 

Бутун шаҳар бўйлаб Рождествонинг тимсоли бўлган гирляндалар – Фаришталар осилиб чиқилади.

 

Ва, албатта, Рождество қўғирчоқ театри ўрнатилади.

 

Ярмаркада ҳунармандлар томонидан ясалган буюмлар, ўйинчоқлар, кичик ўйинчоқ уйлар, ёриткичлар ва бошқа хил сувенирларни топиш мумкин бўлган кўплаб ёғоч киосклари бор.

 

Нюрнбергча пряниклар ва ширинликлар сотилувчи киосклар ёнидан индамай ўтиб кетиш мумкинми?!

 

Ярмаркада соатлаб сайр қилиш мумкин, шу боис бу ерда тамадди қилиб олиш учун имкониятлар кўп. Жумладан нюрнбергча сосиска ва глинтвейнлардан тортиб шоколадли вафлилар ва қайноқ қаҳвагача ҳаммаси бор.

 

Болалар учун мўлжалланган кўнгилочар паркларга ҳам катта ўрин ажратилган.

 

Нюрнбергнинг деярли бутун Эски шаҳар қисми пиёда йўлакли, шу боис байрам кунлари бу ерга келишни хоҳлаб қолсангиз, эртакнамо безатилган кўчалар бўйлаб сайр қилишни маслаҳат бераман.

 

Нюрнбергда католик черковлар ва ибодатхоналар шаҳарга ўзгача қиёфа бағишлайди.

 

Айтганча, майдонда XIV асрга оид ноёб «Ажойиб булоқ» номли фаввора бўлиб, ундан ҳеч қачон сув чиқмаган. Уни 4 та ярусда жойлашган 40 та шакл безаб туради.

 

Умуман олганда, Нюрнберг – бу ушбу шаҳарнинг ҳар бир бурчагида яшовчи ва бу ерга келганларга ажойиб кайфият улашувчи ҳақиқий эртак!

 

Қадрли Tatil.uz ўқувчилари ва сайёҳлари, ўз суратларим билан байрамнинг бир қичмини бўлса-да сиз азизларга улаша олдим, деган умиддаман.

Мақола муаллифи: Камола Расулева

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top