Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

РОССИЯ

Кавказда даволаниш (Кисловодск, Ессентуки)
UZS 9,129,800 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Ота-оналар учун Карлови Варида даволаниш ва дам олиш
UZS 13,102,600 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Бетакрор Италия
UZS 4,870,500 дан
БАТАФСИЛ

ШВЕЙЦАРИЯ

Швейцария+Италия
UZS 5,109,250 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 8,585,450 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 10,438,150 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 6,675,450 дан
БАТАФСИЛ

ГЕРМАНИЯ

Орзулар ушалади: Мюнхен + Зальцбург + Нюрнберг
UZS 8,213,000 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Тбилиси ва Бакуга бир ҳафтага саёҳат
UZS 8,002,900 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузия марваридлари
UZS 8,547,250 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузиядаги унутилмас таътил
UZS 3,753,150 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Баку + Тбилиси + Истанбул
UZS 13,007,100 дан
БАТАФСИЛ

05-10-2017 12:30

Қандай қилиб мен Таиландда Ravindra Beach Resort & Spa меҳмонхонаси менежери Тошкентлик Ноди билан танишганим ҳақида

1874

0

Ўз шаҳрингиз ёки мамлакатингиздан юзлаб ёки минглаб километр олисга борганингизда ҳамюртингизни учратиб қолишингиз жуда ҳам ёқимли. Биргина нигоҳдан ёки ҳеч қандай қўшимча саволларсиз ушбу инсон сенга руҳан яқин эканлигини англайсан. Қадрдон инсонни Таиландда учратиш менга ҳам қанчалик қувончли бўлганлигини тасаввур қиляпсизми?

Ravindra Beach Resort & Spa меҳмонхонаси билан танишиш вақтида шарқона кўринишга эга қиз, ушбу меҳмонхонанинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими менежери Нодини учратиб қолдим.

 

Узоқдан туриб унинг ўзгача илиқлик таратаётгани сезилиб турган эди. Табассум, самимийлик, сўзларидаги ўзига хос оҳанг. «Ҳеч шубҳасиз, юртдошим», – ўйладим мен. Ва адашмадим.

 

Ноди, яъни Нодира асли тошкентлик. Ўзбекистон Миллий университетининг жамиятшунослик факультетини тамомлаган. Тақдир тақозосига кўра эри ва болалари билан Таиландга кўчиб боришига тўғри келган. Ва ҳозирда бутун дунёдан ташриф буюрган меҳмонларни Паттайяда хурсандчилик билан қарши олиб, уларнинг Ravindra Resort & Spa меҳмонхонасидаги ҳордиғини қулай ва унутилмас қилишга ёрдам бермоқда.

 

«Бизнинг ўзбекистонликлар бу ерга келишадими?» – сўрадим мен. «Албатта, бу ер уларга жуда ёқади», – жавоб берди Нодира.

 

Менга меҳмонхонанинг ўзи ҳам сокин ва осойишта дам олиш учун маъқул келадигандек кўринди. Ушбу меҳмонхона ҳеч қачон ухламайдиган сершовқин  Паттайядан ўн беш дақиқалик йўл масофасида жойлашган. Жомтьен пляжигача эса – 2 дақиқа. Айтганча, пляж тоза, сокин ва ниҳоятда гўзал.

 

Атрофда пальмалар ўсмоқда. Гўзал манзара...

 

Денгиз ва пляжларни ёқтирмайдиганлар учун ажойиб бассейн бор.

 

Хоналар шинам, меҳмонхона ходимлари ҳам шунга яраша очиқкўнгил. Менга бу ер оилавий дам олиш учун жуда қулай жойдек кўринди.

 

Менга айниқса виллалар ёқди, чунки уларнинг ўз бассейни бор ва меҳмонларда қулай ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган.

 

Бу ерда фитнес-марказ бор, SPA-муолажаларни қабул қилиш ҳам мумкин. Меҳмонхонада яшовчилар учун чегирмалар ва махсус таклифлар ҳам мавжуд. Бу ернинг таомлари ҳам ажойиб, барчаси тайча меҳмоннавозлик билан тайёрланган. Бу ерда мен мазали том ям ва қироллик қисқичбақаларини татиб кўрдим, эсингизда бўлса бу ҳақда ўтган сафар ҳикоя қилиб берган эдим.

 

...Тошкентга қайтгач, мен Google га Ravindra Beach Resort & Spa да ишловчи Нодининг исмини киритдим. Шуни таъкидлашим керакки, Tripadvisor да ҳамюртимиз ҳақида ёзиб қолдирилган фикрларни ўқиш жуда ҳам ёқимли бўлди. «Рус тилида сўзлашувчи Нодига алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчи эдим. Жуда ҳам ёқимли қиз. Доим ёрдамга шай», – деб ёзган экан россиялик Ирина. «Ҳозиржавоблик ва диққат-эътибор учун рус тилида сўзлашувчи менежер Нодига катта раҳмат» – бу энди тошкентликлардан Tripadvisor да билдирилган фикрлар. Сайёҳлардан бири эса saletur.ru сайтида бизнинг Ноди «ёқимли, доим табассум қилиб юрувчи», меҳмонхонанинг «энг асосий фазилатларидан бири» дея изоҳ қолдирган. Мендан ҳам Сизга каттакон раҳмат, Ноди!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top