Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 14,008,800 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

Трускавецда даволаниш
UZS 16,473,600 дан
БАТАФСИЛ

ЎЗБЕКИСТОН

UZS 457,600 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 13,696,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 7,300,800 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,798,400 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

UZS 8,008,000 дан
БАТАФСИЛ

10-02-2018 23:45

Ҳа, мен Анталияда $ 10 000 ютиб ололмадим! Бироқ бунинг имкони бор эди!

1801

0

Тўрт кун давомида ажойиб Maxx Royal Belek Golf Resort меҳмонхонасида истиқомат қилдим. Дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган биз меҳмонларни I win дастури доирасида дам олишимизни ажойиб тарзда ташкиллаштириш мақсадида ҳамкорларимиз – Mai Excellent консьерж-хизмати бир жойга тўплади.

Биз ушбу учрашув доирасида ишладик.

Дам олдик.

Ўзаро суҳбатлашдик ва ҳамкасблар билан алоқаларни йўлга қўйдик.

Спорт билан шуғулландик.

Шоколад тайёрладик.

Боулинг ўйнадик.

Умуман олганда, қизиқарли ва унутилмас таассуротларга эга бўлдик!
Сўнгги кунимиз эса бизни ажойиб кечки овқат кутмоқда эди. Мазали таомлар, қизиқарли дастурлар, машҳур инсонларнинг чиқишлари, ҳазил-мутойиба, рақслар...

Бизнинг Maxx Win travel турфирмамиз йигитлари Mai Excellent раҳбарига зарбоф тўн кийдиришди.

Тўн орқасига эса махсус Big boss ёзуви туширилган эди. Бирхан Зафер бундай кутилмаган совғадан жуда ҳам хурсанд бўлди!

Кечки овқатнинг энг кутилган лаҳзалари совғалар, жумладан $ 10 000 нинг ўйналиши бўлди. Иштирокчилар олдиндан лотерея чипталарини олишди. Учинчи соврин – гўзал заргарлик буюмини энди қозоғистонлик Сабина Умар тақиб юради. Иккинчи совға қозоғистонлик Айжан Каримовага насиб этди. У Каппадокияга саёҳатни қўлга киритди. Айтганча, айнан Айжан ўтган йили асосий совринни қўлга киритган эди. Энг асосий мукофот – 10 000 АҚШ доллари эса қарағандагалик Наталья Егоровани хурсанд қиладиган бўлди! Ҳа, бу кеча қозоғистонликларга омад кулиб боқди. Ҳамкасблар, сизларни табриклаймиз! Менга эса, доимгидек, лотереяда омад кулиб боқмади.

Бироқ энг асосийси – бу сафардан қолган унутилмас таассуротлар, ижобий ҳис-туйғулар ва дунёнинг турли бурчакларидан келган инсонлар билан танишувлар!

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top