Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

МАЛАЙЗИЯ

Классик Малайзия
UZS 11,286,000 дан
БАТАФСИЛ

ГЕРМАНИЯ

Европада Рождество
UZS 4,845,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталанда даволаниш ва дам олиш (Озарбайжон)
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркияга Мега тур
UZS 9,500,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Бетакрор Италия
UZS 5,890,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Афьон (Туркия)да даволаниш + Истанбул
UZS 9,623,500 дан
БАТАФСИЛ

ВЬЕТНАМ

Фукуок ороли
UZS 8,075,000 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

Қишда Шарм ал-Шайхда дам олиш
UZS 7,372,000 дан
БАТАФСИЛ

ГРУЗИЯ

Грузияда дам олиш ва даволаниш
UZS 9,025,000 дан
БАТАФСИЛ

ИТАЛИЯ

Италия ва Францияда Янги йил
UZS 9,310,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 6,460,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Бакуда Янги йил саргузаштлари
UZS 5,016,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Байрамона Истанбул
UZS 8,806,500 дан
БАТАФСИЛ

14-12-2017 15:00

92 ёшли жаноб Ононинг $265 га сушиси...

790

0

Баъзилар Японияга осмонўпар иморатларни томоша қилиш учун боришса, бошқалар бой маданият билан танишиш мақсадида йўл олишади. Асл таом шинавандалари эса фақатгина Токиода энг мазали сушиларни татиб кўриш мумкинлигини билишади! Чунки уларни дунёдаги энг машҳур суши устаси Дзиро Оно (Jiro Ono) тайёрлайди.

 

Унинг Sukiyabashi Jiro номли кичик ресторани TripAdvisor ва Michelin рўйхатларининг етакчи поғоналаридан жой эгаллаб келади. Дзиронинг ўзида эса нақд учта Мишлен юлдузчаси бор. Ва бу Япония учун рекорд кўрсаткичдир.

Устанинг ресторанида бор-йўғи 10 та ўтириш жойи бор. Ушбу ресторан метро йўлагида жойлашган. Ўринларнинг камлигига сабаб мижозлар йўқлигида, деб ўйлайсизми? Асло бундай эмас! Дзиронинг сушиларини татиб кўришни хоҳловчилар шу қадар кўпки, жойлар камида бир ой олдин буюртма қилинади!

«Унда жойлар нега бунча кам?» – деб сўрарсиз. Гап шундаки, жаноб Оно ҳар бир мижозига шу қадар эътиборлики, қўл ҳаракатидан унинг нимани ёқтиришини билиб олар экан.

Буютрманинг энг кам ҳақи – 30 000 йендан бошланади, бу тахминан $265 атрофида. Бироқ ресторанга ташриф буюрувчиларни бу асло хавотирга солмайди: тайёрланаётган таомлар учун бундан кўпроқ берса ҳам бўлади!

Суши тайёрлаш учун уста фақат энг яхши ва энг янги масаллиқларни ишлатади. Маҳсулотларни ишончли сотувчилардан харид қилади. Дзиро ҳеч қачон пулни тежамайди, унинг учун асосийси нарх эмас, сифат. Ишонмаслигингиз мумкин, аммо у 70 йил давомида ўзи бозор қилган. Бироқ мана 22 йилдан бери у бу ишни энг ишончли вакили – ўз ўғлига ишониб топширган.

Бу ерга келишни хоҳловчиларга кеч қолмаслик уқтирилади: меҳмон буюртма қилган гуруч ва зираворлар белгиланган вақтга тайёрланади. Уста Оно ичимликлардан чойни тавсия қилади. Шунингдек, овқатланиш вақтида суратга тушишдан тийилишни сўрайди. Бу унинг сирини бошқалар билиб олишидан қўрққанлиги учун эмас, балки овқатланиш вақтида бутун диққатни таомга қаратиш кераклиги учундир. Овқатланиб бўлгач эса, бемалол суратга тушиш мумкин!

2014 йили АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ва Япония бош вазири Синдзо Абе унинг меҳмонлари бўлишган. Улар Дзиро Ононинг маҳоратига юксак баҳо беришган.

Ҳозирда уста Оно 92 ёшда. Ҳа, бунга ишониш қийин. У Японияда шу қадар машҳурки, у ҳақда фильм ҳам суратга олишган. У қилаётган ишини жуда ҳам севади.

Дзиро сушилари – бу шунчаки таом эмас. Бу фалсафа ва ҳақиқий театр томошаси. Даставвал, «биринчи акт»да тунец ва кохада «саҳнага чиқади». «Иккинчи акт»да фақатгина бугун тутилган балиқлар тортиқ қилинади, яъни барчаси мавсумга боғлиқ. Анъанавий якун – чўртанбалиқ, компио ва тухум – бу уста Оно суши-намойишининг «учинчи акти».

Айтганча, Дзиро Сизга ҳам ўз сирларини ўргатиши мумкин. Ва бунинг барчаси бепул бўлиб, 10 йил вақтингизни олади. Бироқ айтишларича, кўплаб шогирдлар бир кун ҳам чидай олишмас экан!!!

Сўнгсўз ўрнида Ононинг бутун фалсафасини ўз ичига олувчи гап: «Бутун умр шуғулланишни хоҳлайдиган касбни танланг, уни чин юракдан севинг ва ҳар сония ушбу соҳада мукаммалликка интилинг».

 

 

 

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top