Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ўз

ВЬЕТНАМ

Нячанг экзотикаси
UZS 13,520,000 дан
БАТАФСИЛ

ЧЕХИЯ

Эртакнамо Европа
UZS 7,072,000 дан
БАТАФСИЛ

ТУРКИЯ

Туркия олтин учбурчаги
UZS 7,280,000 дан
БАТАФСИЛ

ОЗАРБАЙЖОН

Нафталан (Озарбайжон)да даволаниш ва дам олиш + Баку
UZS 7,269,600 дан
БАТАФСИЛ

МИСР

UZS 7,404,800 дан
БАТАФСИЛ

18-02-2020 17:46

2020 йилда ўзбекистонлик сайёҳларни нималар кутмоқда?

338

0

Дўстлар, бизнинг ишончли ҳамкоримиз ва дўстимиз, Leisure Business Travel (LBT) компанияси раҳбари Илимдар Риза одатга кўра мавсум бошланишидан аввал Тошкентга келди ва кўплаб иш ҳамда учрашувларни амалга оширди. Вақти тиғизлигига қарамай, у Tatil.uz блоги учун бир нечта саволларга жавоб берди. Бугун у билан уюштирган суҳбатимизни сизларга ҳавола қиламиз.

 

Илимдар, Leisure Business Travel компанияси учун ўтган йил омадли бўлдими?

  • Шубҳасиз, 2019 йил энг омадлиларидан бири бўлди. Биз ҳар бир йўналиш бўйича сайёҳлар оқими камида 30-40% га ошганининг гувоҳи бўлдик. Бу, албатта, хурсанд қилмай қолмайди.

Компаниямиз дунёнинг йирик туроператорлари билан ҳамкорлик қилади, жумладан, 2019 йили биз Ўзбекистондаги Anex Tour нинг расмий ҳамкорига айландик. Бу биз учун катта тажриба, чунки биз географик жиҳатдан ҳам, технологик тарафдан ҳам ривожланяпмиз, ўзбек ҳамкорларимизга янги режалар устида ишлашни ва Anex Tour ўз йўналишлари бўйича таклиф қилаётган хизматлар соҳасида ишлашни таклиф қила олишимиз мумкин.

 

Шунингдек йил ўзбекистонлик турагентлар билан ишлаш нуқтаи назаридан сермаҳсул бўлди. Жумладан, Тошкентда биз 2 та воркшоп ўтказдик – Грузия ва Туркия меҳмонхоналари менежерлари иштирокида WELCOME TO GEORGIA ва WELCOME TO ISTANBUL.

 

Чиқиш сайёҳлиги бўйича Leisure Business Travel нинг Тошкентда операторлик офиси очилишини ўтган йилнинг ажойиб якуни бўлди деб ҳисоблайман. Унинг мақсади – Leisure Business Travel маҳсулотларини Ўзбекистонда оммалаштириш. Энди биз ҳамкорларимиз билан янада яқинлашдик. Турагентлар билан тўлов, координация ва ўзаро алоқа жараёнлари енгиллаштирилди. Бизнинг компаниямиз учун бу муҳим воқеа ва ўзбекистонлик сайёҳларнинг нақадар қадрли эканлигининг ўзига хос кўрсаткичи.

 

Жорий йилдан бошлаб эса биз оддийлиги ва қулайлигини барча турагентлар етарлича баҳолаш имконига эга бўладиган янги онлайн-бронлаштириш тизимини йўлга қўйяпмиз. У Туркияга чартер рейслар ва доимий учишлар, шунингдек, бошқа йўналишлар бўйича барча турларни бирлаштиради.

2019 йилда қайси йўналишлар айниқса оммабоп бўлди?

Бу ерда етакчилик Истанбулда, бу нафақат бизнинг статистикамизга кўра, балки умуман Туркиядаги қабул қилувчи компаниялар маълумотларига биноан олинган. Ушбу шаҳарга бўлган эътибор заррача камайган эмас, аксинча, ҳар йили ўсиб бормоқда. 2019 йил буни яна бир бор тасдиқлади. Жумладан, кўплаб рус авиакомпаниялари доимий рейслардан ташқари мавсумда қўшимча рейсларни ҳам йўлга қўйишди. Яқин вақт ичида Европанинг бир нечта лоукост-компаниялари Истанбулга янги рейсларни очишни мўлжаллашмоқда.

 

Кўпчилик сайёҳларимиз Антальяга деярли ҳар йили учишади ва биз уларга бир-икки ҳафтага Истанбулда тўхташларини маслаҳат берамиз. Улар бу сафар у ерда зерикиб қолишмайдими?

Аминманки, зерикиб қолишмайди! Истанбул – ноёб шаҳар. У доим ўзгариб туради ва тўғрисини айтганда, биринчи сафарнинг ўзидаёқ уни ўрганиб, тушуниб ва англаб бўлмайди.

 

Уни батафсил ўрганиш учун ҳамманинг оғзида бўлган машҳур обидалар – буюк Мовий ранг масжид ва Айя-София черковини ўз ичига олган Султон Аҳмад майдони, Тўпқопи ва Долмабохча саройларини гид билан ёки усиз бир зумда айланиб ўтиш, Галата минорасига кўтарилиш ва Эминеню районида балиқ тановул қилишнинг ўзи кифоя эмас...

 

Бу Истанбул билан бор-йўғи илк танишувингиз бўлади. Ҳақиқий Истанбул – бу ҳар бир кўчада мавжуд бўлган тарих ва сиру синоат. Бу ерда йил давомида турли тадбирлар ўтказилади. Жумладан, дунёнинг машҳур музейлари кўргазмалари, марафонлар, байрамлар. Яқин кунлар ичида бу ерда лолалар фестивали ўтказилиб, унга ўзбекистонликларни ҳам таклиф қилиб қоламиз.

 

Июнь ва июль ойларида биз ҳаммани шопинг фестивалида кутамиз. Бу кунлар дўконлар соат тунги 2-3 гача ишлайди, 70% гача чегирмалар таклиф қилади ва турли конкурсларда иштирок этиб, совғалар ютиб олиш имкониятини тақдим қилади.

 

Сўнгги вақтларда Истанбулга гастрономик саёҳатлар оммалашмоқда. Албатта, турк таомлари – бу ўзгача ранг-баранглик, мазали гўштли таомлар, ширинлик ва ичимликлар эканлигини ҳамма билади. Бироқ ижтимоий тармоқлар сабаб бутун дунё машҳур ошпаз ва рестораторларни билиб олди. Улар боис сайёҳлар минглаб километрлардан учиб келишмоқда!

Бунга мисол қилиб «тузланган йигит» Нусратни келтириш мумкин. У стейкларни ўзгача услубда кесиши ва тортиқ қилиши билан машҳур.

 

Истанбуллик яна бир машҳур ошпаз Бурак Оздемир бутун дунёга ўзининг самимий табассуми ва улкан ўлчамли таомлари билан ном таратган.

 

Истанбулда муқаддас Рамазон ойида ўзгача муҳит ҳукмрон бўлади. Истанбулга бутун дунёдан сайёҳлар ташриф буюриб, Мовий ранг масжидда, Фотиҳ ва Султон Айюпа масжидларида тоат-ибодат қилишади. Ҳамма ёққа ярмарка ва чодирлар ўрнатилиб, ифторлик вақтида таом улашилади.

 

Сизни тинглаб, Истанбулга сафар ҳақида орзу қила бошлаяпман! Илимдар, ўтган мавсумда ўзбекистонлик сайёҳларнинг сўровлари ўзгардими?

Умуман олганда, йўқ. Анъанага кўра ўзбекистонлик сайёҳлар оилавий саёҳат қилишади. Улар учун Туркия энг машҳур йўналиш бўлиб қолмоқда. Бироқ 2019 йилда биз келин-куёвлар ва корпоратив саёҳатлар учун қизиқарли йўналишларни ишлаб чиқдик.

Ўйлашимча, бу йили янгиликни хоҳловчилар учун муқобил сифатида Тбилисида тўхтаб ўтиш билан Батумида пляжли дам олишни таклиф қиламиз, турга турли-туман экскурсион дастурларни, болаларга оид жиҳатларни ёки табиатда дам олишни қўшамиз.

 

Нима деб ўйлайсиз, Туркия 2020 йилда Ўзбекистон бозорида ўз ўрнини бериб қўймайдими?

Аминманки, йўқ. Мен Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган воқеа ва янгиликларни диққат билан кузатяпман. Аксинча, рейслар янада кўпаяди. Яқинда 1 апрелдан эътиборан мамлакатда бешта янги авиакомпания тузилишини эшитиб қолдим. Бу амалдаги йўналишлар бўйича парвозлар тезлигини янада ошириш ва янги йўналишларни очиш имкониятини яратади. Ўйлашимча, ўзбекистонликлар кўпроқ ва тезроқ саёҳат қилишади, ахир бунинг учун ҳукуматингиз томонидан кўплаб ишлар қилинмоқда.

Туркиянинг Эгей денгизи соҳилларига боришни ният қилганлар кўпаяди, деб ўйлайман. Бунда нафақат Бодрум, балки Мармарис, Фахтия, Даламан ва бошқа туманларимиз эътибордан четда қолмайди.

 

Бу ерларда, албатта, Ўртаер денгизи меҳмонхоналари машҳур бўлган анимацион ва кўнгилочар дастурлар у қадар кўп эмас, бироқ ўз ютуқларига эга. Мисол учун, юқори намлик йўқ, ажойиб дизайнерлик меҳмонхоналари, юқори савиядаги сокин ва осойишда дам олиш. Ўйлайманки. Эгей денгизи соҳилларидаги ҳордиқ ўзбекистонлик сайёҳларнинг кўнглидан жой олади!

 

Биз ҳали бормаган бошқа йўналишлар ҳақида нима дея оласиз?

Бизда ҳамма ерда қизиқарли! Яқин вақтлар ичида Бакудаги «Жара» фестивалига сайёҳларни таклиф қиламиз. Умуман, Озарбайжон бўйича биз географияни кенгайтирмоқчимиз. Илгари асосан Бакуга турлар ёки Баку ва Нафталан қўшма турларини таклиф қилганмиз.

 

Яқин кунларда биз сайёҳларимизни қадимий ноёб обидаларни томоша қилиш мумкин бўлган Ганжа, Шеки, Шемахи каби тарихий шаҳарлар бўйлаб турлар билан хурсанд қиламиз.

 

Табиат қўйнида дам олишни орзу қилаётганлар учун биз Гейгёль манзарали кўлига йўл олишни таклиф қиламиз.

 

Айтганча, Озарбайжонда Шоҳтоғ номли машҳур тоғ-чанғи курорти бўлиб, у ерга ҳозироқ боришингиз ҳам мумкин!

 

Ёзда биз шунингдек сайёҳларимизга Озарбайжонда пляжли дам олишни таклиф қиламиз. У ерда тавсия қиладиган меҳмонхоналаримиз сони у қадар кўп эмас, лекин биз Баку атрофида ва шаҳарнинг ўзидаги ишончли меҳмонхоналарни танладик. Булар Bilgah Beach Hotel, Ramada Baku Hotel, Sapphire Hotel Baku ва Regnum Hotel Baku бутик-меҳмонхонаси.

 

Грузия пляжлари ҳақида нима дея оласиз?

Ҳа-ҳа, бу йили биз Грузияда ўзбекистонликларни бажонидил кутиб оламиз. Батуми – яхши меҳмонхона базасига эга Грузиянинг энг ривожланган минтақаси. Ўтган мавсумнинг сотувлар бўйича етакчиси – luxury-сегмант меҳмонхонаси Paragraph Resort&Spa Shekvetili.

 

Бу ерда шунингдек Radisson, Sheraton каби машҳур номларни учратиш мумкин, бу йили La Meridian тармоғи меҳмонхонаси ҳам очилмоқда. Яна ажойиб дизайнерлик бутик-меҳмонхоналари ҳам бор.

Батумида кўплаб кафе ва ресторанларни ўз ичига олган ривожланган сайёҳлик инфратузилмаси мавжуд, Кабулетти, Гонио ва Шекветили районларида ажойиб пляжлар бор. Бу ерда бутун оила бўлиб дам олиш мумкин, чунки кўп нарсалар – парклар, аквапарклар ва ҳ.к. болалар учун ўйлаб чиқилган.

 

Leisure Business Travel ни ажойиб соғломлаштириш ва релакс-турларни ташкил қилувчи компания сифатида ҳам билишади. Бу йўналишда сайёҳлар нималарни кутишлари мумкин?

Озарбайжон бўйича биз икки янги курорт минтақа – Галаолти ва Ленкоранларни ўрганиб чиқдик. У ерларда юқори сифатли меҳмонхоналар, ажойиб соғломлаштириш муолажалари ва шифбахш булоқлар бор.

 

Ўзбекистон бозори Цхалтубо ва Саирме каби грузин шаҳарлари билан кам таниш. Улар собиқ Иттифоқ даврида жуда машҳур ва талабгир бўлишган. Мисол учун, Цхалтубо умуман ёпиқ жой бўлган, чунки бу ерда юқори даражали амалдорлар, генераллар, илмий ва давлат арбоблари дам олишган. Бугун эса бу ерга, яъни янгиланган санаторий-курорт комплексларига исталган киши келиши мумкин.

 

Грузиянинг гўзал масканларидан яна бири Саирмени Боржомига қараганда камроқ билишади. У ерда ҳам жуда юқори савияли даволаниш муолажалари ўтказилади.

 

Айтганча, курортдаги меҳмонхоналар билан биз фақат Ўзбекистон фуқаролари учун махсус, жуда ҳам фойдали шартлар борасида келишиб олдик.

 

Илимдар, сиз ёшлар билан мулоқот қилишни ёқтиришингизни кўп бора айтгансиз. Ва биз бугун сизнинг Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро туризм факультети талабалари билан учрашувда иштирок этганингиздан хабардормиз. Ўз таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

Ҳа, сиз тўғри таъкидладингиз, ёшлар билан, сайёҳлик соҳасидаги бўлажак кадрлар билан мулоқот – бу доим қизиқарли, жонли ва мароқли жараён. Ўтган йили биз Қабардин-Болқор давлат университетида ажойиб учрашув ўтказганмиз.

 

Бугун эса – тошкентлик талабалар билан.

 

Ёшлар билан суҳбатимиз қизиқарли ўтди, улар диққат билан эшитиб, саволлар беришди, улар билан тажриба алмашдим. Ўйлашимча, шундай мутахассислар боис бизни келажакда кўплаб ижобий ўзгаришлар кутмоқда. Ўзбекистонда сайёҳлик шиддат билан ривожланаётганини кўриб турибман, шу боис ҳозирги талабаларга танлаган касбларида ривожланиш ва такомиллашиш учун янги имкониятлар очиляпти.

 

Бизни ҳозир ўқиётганларга тилакларингиз...

2020 йил бизнинг ҳурматли сайёҳларимиз учун саёҳат ва таассуротларга бой ва ёрқин йил бўлишини тилайман! Ҳамкорларимизга эса енгил ва сермаҳсул мавсум ҳамроҳ бўлсин. Leisure Business Travel компанияси саёҳатлар юқори даражада ташкиллаштирилиши учун қўлидан келган барча ишни қилади!

Мақола муаллифи: Александра Терёхина

БИЗНИНГ ТЕЛЕГРАМ - КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ

Изоҳ

МАВЗУ БЎЙИЧА ТУРЛАР

АЛОҚА

Бизнинг манзил:

100031 Тошкент, Ўзбекистон
Яккасарой тумани,
Юсуф Хос Ходжиб кучаси, 69 уй

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top