Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 11,286,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 9,623,500
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 7,334,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,025,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,310,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,460,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Новогодние приключения в Баку
от UZS 5,016,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Праздничный Стамбул
от UZS 8,806,500
ПОДРОБНЕЕ

28-03-2018 11:00

Зое кетган дам олиш ёки сайёҳларнинг янглиш фикрлари

866

0

Бугунги кунда Интернет – бу ҳақиқий, асл маълумотни танлаш мушкул бўлган улкан тармоқ. «Одамлар қанча бўлса, фикрлар ҳам шунча» дерсиз. Қисман ҳақсиз. Дейлик, бир сайёҳ Малайзияга бориб Лангкавининг ажойиб маймунлари-ю ширин меваларидан хурсанд ҳолда уйга қайтса, шу оролда жойлашган бошқа дам олувчи меҳмонхонадаги хонасига калтакесак кириб қолганлиги учун ғазабланган ҳолда қайтиб келган. Айнан шу ҳолат иккинчи сайёҳни TripAdvisor, Facebook, Instagram га салбий фикрларни ёзишга, туроператорга мурожаат этиб, ҳовуридан тушишга мажбур қилади...

Бу ерда кўп нарса инсоннинг у ёки бу ҳолатга муносабати ва йўналишни тўғри танлаши катта аҳамиятга эга. Агар борди-ю судралиб юрувчи ҳайвонлардан қўрқсангиз, нега Лангкавини танладингиз? Бу ахир чакалакзорли ва турли-туман жонзотларга эга оролку. Беш юлдузли меҳмонхонага жойлашган тақдирингизда ҳам, маъмуриятнинг илтимосларини бажармасангиз (у ерда ойналарнинг ўзидаёқ – ушбу ойналарни чивинга қарши тутиладиган тўрсиз очманг деб ёзиб қўйилган), қандайдир калтакесак ёки пашша кириб қолиши табиий. Агар Сиз бу ғалваларни хоҳламасангиз, каттароқ шаҳарга боришингиз ёки ҳеч бўлмаса Куала-Лумпурда қолишингиз тўғрироқ бўлармиди?!

Жаҳли чиққан сайёҳнинг ижтимоий тармоқларга жойлаган бундай маълумотини сайтга ташриф буюрувчилар шунчаки ўқиб қўя қолишса ҳам майлига. «Яқинда бир танишим Лангкавига бориб келди. Айтишича, у ер шунчалик ёмон эканки... Тасаввур қиляпсанми, агар у... умуман, мана бу ерда ўқидимки, у ерда ёқимсиз нарсалар жуда кўп экан» ва яна юзлаб фараз ва тахминларни жойлаштиришадики, охир-оқибатда Лангкавида сайёҳлар оч қолишади ва уларга тимсоҳлар ёки бошқа ёввойи ҳайвонлар ҳужум қилишади, деган хулосага келиш мумкин.

Нотўғри фикрлар ва турли тахминлар мана шундай пайдо бўлади. Буларни ўқигач, хаёлимизга турли даҳшатли ўй-фаразлар келаверади.
Ёки кимдир (атайлаб ёки ўзи билмаган ҳолда) миш-мишларни ўйлаб топади ва буни ОАВ дарҳол илиб кетади. Масалан, ўтган йили ёзда Туркияда Косаки номли вирус тарқалгани ҳақида хабар берилди. Анталияга аллақачон тур сотиб олган кўплаб сайёҳлар турфирмаларга қўнғироқ қилиб сафарларидан воз кечишди. Кейинроқ эса ҳеч қандай эпидемия бўлмаганлигини маълум қилишди. Энтеровирус инфекциялари (Косаки ҳам шуларга тегишли)нинг тарқалиши эса ҳар йили бутун дунёда содир бўлиб турар экан! Ушбу касаллик билан касалланганлар эса ундан осонликча халос бўлишаркан. Нега айнан Косаки вируси ҳақида миш-миш тарқатилди, деган савол туғилади. Чунки номи чиройли ва таҳдидли бўлгани учун, тахмин қилди бир шифокор.

ОАВ эса бундан ҳақиқий фожиа ясаб юборди. Ҳар ҳолда ўзларига юқори рейтинг ва аудиторияни орттириб олишди. Кейинчалик эса, дарҳақиқат, кўпчилик ўз сафаридан воз кечди ва ёзги дам олишни телевизор қаршисида ўтказишга мажбур бўлди.

Анталияда дам олиш болаларининг иммунитетини оширишга ёрдам бергани ҳақида эса ота-оналарнинг ўзларидан сўранг! Ишонинг, улар сафардан фақат ютишди! Уларнинг фарзандлари йил давомида бир марта ҳам касал бўлишмаганига ишончимиз комил!

Келинг, бизда пайдо бўлиши мумкин бўлган мана шундай янглиш фикрларга бир назар соламиз.


Денгиз саёҳати хавфли!


Кўпчилик инсонлар денгиз бўйлаб саёҳат хавфли, дея нотўғри фикр юритишади. Афтидан, бу фикр машҳур «Титаник» фильмини томоша қилганликларидан сўнг пайдо бўлган бўлса ажабмас.

Дўстлар, бугунги кунда кемалар энг хавфсиз транспорт воситаси ҳисобланади. Ва ҳар қандай авария ҳолати учун ҳар бир денгиз кемасида қутқарув жилети ва йўловчилар учун қайиқлар мавжуд. Қўрқинчли нарсалар ҳақида ўйламаслик керак, бироқ, шундай бўлса-да, бу ёнаётган самолётдан омон чиқишдан кўра осонроқ. Ахир самолётда учишдан қўрқмаймизку!

Таиландда тозаликка умуман риоя қилинмайди!


Аслини олганда, таиландликлар тартибни, озодаликни жуда ҳам яхши кўришади. Ҳукумат чиқиндиларни утилизация қилиш учун ҳар йили катта маблағ сарфлайди. Кўчада овқатланиш (тозаликка риоя қилмаслик деганда айнан шу нарса ҳаёлимизга биринчи бўлиб келади) – бу ўзига хос маданият.

Миллионлаб инсонлар ҳар куни Таиланд кўчаларидаги кафеларда овқатланишади, шу сабабли кафе ва ресторан эгалари ҳар куни янги маҳсулотларни харид қилишади. Ва улар доим бир марталик пластик идишлардан фойдаланишади!

Туркияга қишда бормаса ҳам бўлади!


Бу ҳам янглиш фикр. Анталиядаги кўпчилик меҳмонхоналар йил бўйи ишлайди, улар меҳмонлар учун доим очиқ ва кўплаб кўнгилочар хизматларни тақдим этишади. Албатта, денгиздаги сув илиқ бўлмаслиги табиий. Бироқ ҳаво, таомлар ва «All inclusive» дастури бўйича истиқомат қилиш таъминланади. Ва буларнинг бари мавсум авжидагидан кўра арзонроқ бўлади. Бунинг устига, Туркияда томоша қилиш мумкин бўлган жойлар йил фаслини асло танламайди. Мисол учун, Истанбулда Босфор бўйлаб сайрлар, гастрономик турлар ташкиллаштирилади.

Амирликларда аёллар исталган кийимда юришмайди!


Одатий вақтларда Дубайда нозик хилқат вакилалари ўзларига маъқул кийимда юришади. Баъзилар кўйлакда юрсалар, бошқалар ҳеч бир тақиқсиз шим ва футболкада юришлари мумкин. Ҳар ким ўз ташқи қиёфасини ўзи танлайди.

Вьетнам пляжлари хавфсиз эмас!

 

 

Аслини олганда, Вьетнам нафақат майин қум ва илиқ денгиз, балки пляжда дам олиш учун зарур бўлган инфратузилмага эга. Мисол учун, Куа Дай пляжида олинга сурат – бу ҳақиқий фантастика. У оилавий дам олиш учун энг яхши жойлардан биридир.

Италияда ҳамма ёқда ўғрилар!

Кўпчиликни итальянларнинг ўғри эканлиги билан қўрқитишади. Бироқ сайёҳларимиздан бири бунинг умуман тескарисини сўзлаб берди. У Римга айнан шундай фикр билан йўл олди ва қаҳвахоналарнинг бирига кирди. Унинг бармоғида севимли тилла узуги бор эди. Қаҳвахонадан чиқиб, сайр қилишга қарор қилди. Қараса, узук йўқ. Қаҳвахонада қўлини юваётганда узугини қўлювгич ёнида унутиб қолдирганлигини эслади. Қайтиб боргач, қаҳвахона ходими унга узугини қайтариб берди. Итальянларнинг ўғри эканликлари ҳақидаги фикр уйдирма эканлиги ўз тасдиғини топди!

Нега буларнинг барини Сиз учун ёздик. Сизнинг тасаввурингизни ўзгартириш учун эмас. Шунчаки биз ўзингиз учун янги нарсаларни кашф қилишдан қўрқмаслигингизни истаймиз! Шу билан бирга, баъзи бир «танқидчи»ларнинг гапларига ишонавермаслигингизни ҳам хоҳлаймиз! Нимани орзу қилаётган бўлсангиз, шуни танланг! Ўзгаришлардан қўрқманг! Янглиш фикрларга учманг! Марк Твен ёзганидек, саёҳатлар янглиш фикр ва чегараланишларни барбод қилади!

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top