Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 11,345,400
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,870,500
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 7,831,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,495,450
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,117,500
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 7,372,600
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 11,173,500
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,359,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,494,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Новогодние приключения в Баку
от UZS 8,509,050
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Праздничный Стамбул
от UZS 9,148,900
ПОДРОБНЕЕ

Узбекистан

Отдых и лечение в TIBET MOUNTS FLORA (Узбекистан)
от UZS 1,000,000
ПОДРОБНЕЕ

05-04-2019 17:58

Ўзгача Европа, Лихтенштейнга саёҳат

297

0

Сайёҳ кўнгли доим янги саргузашт ва кашфиётларни истайди! Ҳар бир саёҳатдан сўнг ўзингиз учун яна бошқа йўналишларни очгингиз келаверади! Янги таассуротларни хоҳлаб қоласиз! Шу боис Tatil.uz сизни ҳайрон қолдиришга қарор қилди. Ишонамизки, лол қолишга тайёрсиз!

 

«Бетакрор Италия» узоқ вақт давомида бизда Европа бўйлаб энг машҳур автобус саёҳатларидан бири бўлди ва ушбу тур доирасида сайёҳлар Рим, Флоренция, Пиза, Венеция, Сан-Марино ва Риминини бевосита томоша қилишлари мумкин.

 

Умуман олганда, бундай катта экскурсион дастур анъанавий сайёҳлик йўналишини қамраб олишга ва асосий тарихий обидаларни томоша қилишга имкон беради. Шу вақт мобайнида саёҳатдан кўнгли тўлмай қайтган биронта ҳам сайёҳ бўлмади. Кўплаб миннатдорчилик сўзлари билдирилди. Йўналишни кенгайтириш ва Италия билан яна қайсидир давлатни бирлаштириш таклифлари ҳам билдирилди...

 

Мана энди биз эътиборингизга митти, эртакнамо Лихтенштейн Қироллигини ўз ичига олувчи янги «Швейцария + Италия» турини ҳавола этамиз.

 

«Бетакрор Италия» тури доирасида сафар қилган сайёҳларимиз «Яна Италиями?» – дея норозилик билдиришлари мумкин. Лекин янги таклифимизда ушбу давлатни умуман ўзгача қиёфада кашф қиласиз. Унда Треви фаввораси ва Колизей ёнидаги сершовқин навбатлару Ватиканнинг машҳур обидалари йўқ. Бу саёҳат давомида ҳар бир киши ўзи учун ҳақиқий итальян маданияти ва шаҳарларини кашф қилиши мумкин.

 

Ҳа, албатта, Милан – бу умуман бошқача Италия: фаол, ишбилармон, замонавий. Бу шаҳарнинг ҳавосида абадий баҳор шабадаси уфуради, қаҳвахоналардан эса қайноқ қаҳванинг муаттар ҳиди балқиб туради. Чунки Милан – бу пишириқ ва таомлар маркази!

 

Италия тарихини намоён этиб берувчи кўплаб қизиқарли обидалар бор. Булар готик услубдаги Дуомо, Виктор Эммануил II Галереяси қадимий савдо пассажи, ўрта асрларга мансуб Сфорца қасри, манзарали Семпьоне парки ва Леонардо да Винчининг «Сирли Вечеря» фрескаси.

 

Аёллар машҳур савдо марказларида шопинг қилишлари мумкин!

Бошқача Италия – бу Турин, буюк маданий мерос ва қизиқарли тарихга эга, замонавий санъат пойтахтларидан бири. Бу ерга Миср музейи, Савойя сулоласи саройлари, архитектор Филиппо Юварранинг Мадама палаццоси, шунингдек, Европадаги энг баланд ғиштли бино, Турин тимсоли Моле Антонеллиана минорасидаги Кино музейини томоша қилишга келишади. Умуман, Туринда 40 дан ортиқ музей бор. Иоанн кафедрал черкови шаҳарнинг эътиборли жойларидан биридир.

 

Экскурсия ўтказувчилар сайёҳларни олиб боришлари мумкин бўлган сирли жойлар кўп. Шулардан бири Пьяцца Статуто майдони бўлиб, унинг ёнида бир вақтлар Нострадамус яшаган уй бор.

Туриндаги таомлар – ўзгача маданият. Равиоли, пишлоқлар, винолар – Туринда буларнинг ҳаммасини татиб кўриш имконияти бор!

 

Лихтенштейн митти князлигининг пойтахти Вадуц умуман бошқа ҳаёт билан кун кечиради. Унинг майдони бор-йўғи 160 квадрат километр бўлиб, лихтенштейнликларнинг ўзи пойтахтларини «Кичик шаҳар», давлатларини эса «Кичик давлат» деб аташади.

Вадуцда ҳаёт сокин ва хотиржам кечади, бу ерда гўзал боғлар, болғалаб ясалган шийпончалардаги узумзорлар, шинам кафе ва ресторанлар ва ҳаттоки қаср мавжуд бўлиб, у ерда ҳамон князь яшайди! Мана шундай эртакнамо мамлакат!

 

Ҳар кимнинг ўз сирли, янгиликларга тўла ва тадқиқ қилинмаган Швейцарияси ҳам бўлади! Бу ерда бетакрор пейзажлар – тоғлар, кўл ва дарёлар, бадавлат инсонларнинг уйлари бор!

 

Цюрих – Швейцариянинг машҳур шаҳарларидан бири бўлиб, у ерда ўрта асрларга тегишли бинолар кўп. Нидердорф кўчаси, буюк Ратуша ва Фраумюнстер аббатлигидан албатта ўтиш керак.

 

Берн – бу ҳам эртакнамо жой. Сиру синоатга тўла қадимий шаҳар ўзининг қизиқарли иморатлари билан лол қолдиради: чиройли витражларга эга Берн черкови, Соат минораси – Цитглогге, 16 асрга тегишли фавворалар...

 

Доим ҳайрон қолиш ва қолдиришни севувчи сайёҳларимизга мана шундай ноодатий саёҳатни тайёрлаб қўйдик!

 

Агар сиз бошқа давлатларни ҳам ўз йўналишингизга қўшишни хоҳласангиз, саёҳатингиз доим қизиқарли ва эсда қоларли бўлиши учун уни албатта кенгайтирамиз! Шу боис бизнинг «Италия + Швейцария» туримиз билан танишинг, Telegram-каналимизга обуна бўлинг ва офисимизга ташриф буюринг!

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

E-mail: info@tatil.uz

Top