Tatil.uz Brand
+99871 200 55 44
Ру

Малайзия

Классическая Малайзия
от UZS 10,336,000
ПОДРОБНЕЕ

Таиланд

Пхукет - яркий праздник жизни
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Германия

Рождество в Европе
от UZS 4,845,000
ПОДРОБНЕЕ

Азербайджан

Лечение и отдых в Нафталане (Азербайджан)
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Мега-тур в Турцию
от UZS 9,500,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Прекрасная Италия
от UZS 5,890,000
ПОДРОБНЕЕ

Турция

Лечение в Афьоне (Турция) + Стамбул
от UZS 10,925,000
ПОДРОБНЕЕ

Вьетнам

Остров Фукуок
от UZS 8,075,000
ПОДРОБНЕЕ

Египет

Отдых в Шарм-эль-Шейхе зимой
от UZS 6,802,000
ПОДРОБНЕЕ

Грузия

В Грузию — на лечение и отдых
от UZS 9,025,000
ПОДРОБНЕЕ

Италия

Рождество в Италии и Франции
от UZS 9,310,000
ПОДРОБНЕЕ

Чехия

Сказочная Европа
от UZS 6,460,000
ПОДРОБНЕЕ

15-11-2018 18:10

Ўзбекистонликлар учун Фукуокда дам олиш қанчага тушади?

459

0

«Нархи қанча?» номли рубрикамизни соғинишга улгурдингизми? Биз ўзбекистонлик сайёҳлар учун дам олиш нархлари борасидаги қисқача йўлкўрсаткич учун навбатдаги давлатни танлаш ҳақида узоқ ўйладик ва иссиқ, қуёшли ва экзотик Вьетнамга навбат беришга қарор қилдик! Бугун сайёҳлар орасида машҳур бўлган Фукуок оролидаги нархлар билан сиз азизларни таништирмоқчимиз.

Мамлакат ҳақида


Қандайдир 20 йил аввал Вьетнам ҳақидаги фильмларни томоша қилганимизда, у ҳеч нимаси билан ажралиб турмайдиган қишлоқ хўжалигига асосланган давлатдек таассурот уйғотарди. Бироқ ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб бу ерда сайёҳлик жадаллик билан ривожлана бошлади ва 5 йил ичида (1999 дан 2004 йилгача) бу ерга келувчи сайёҳлар сони нақ 63 % га ошди! Бора-бора бу рақам янада ўсди! Ўз навбатида, меҳмонхоналар сони ҳам кўпайиб борди. Ҳам орол курортлари, ҳам катта шаҳарлар ривожланди. Бугунги кунда Вьетнам бутун дунё сайёҳларини кенг қулоч очиб кутиб олмоқда. Уларни бу ерга кўп нарса жалб қилади. Биринчидан, Жануби-Шарқий Осиёни дунёга машҳур қилган мусаффо денгиз ва озода пляжлар. Иккинчидан, ривожланган сайёҳлик инфратузилмаси. Учинчидан, экзотика ва ниҳоят тўртинчидан эса (кўпчилик учун бу энг катта плюс) Вьетнам ўзининг арзон нархлари билан ажралиб туради!

Курортлар асосан Вьетнамнинг жанубий ва марказий қисмини эгаллаган бўлиб, бу ерда дунёдаги энг арзон нархлардаги дайвинг, энг шинам пляжлар ва манзарали кўрфазлар мавжуд. Мамлакат шимоли диққатга сазовор жойларни айланиш, Вьетнам уруши давридан қолган партизан катакомбалари (ер остидаги айланма йўллар) ёки шаҳар-музейларни томоша қилишни истовчилар учун қизиқарли бўлиши мумкин. Сўнгги йилларда Вьетнамда тиббиёт сайёҳлиги фаол ривожланмоқда, жумладан, бу ерда мақбул нархларда кенг текширувдан ўтиш ёки соғлиғингизда мавжуд маълум муаммони бартараф этиш учун барча имкониятлар бор.

Фукуок ҳақида


Вьетнамдаги Фукуок – бу Таиланддаги Пхукет каби. Бу ғарблик сайёҳлар томонидан обдон ўрганилган мамлакатнинг энг йирик ороли. Фукуок ороли Таиланднинг Самуи оролига бетакрор гўзаллик улашиб турувчи Сиам кўрфази оралиғида жойлашган.

Эҳтимол, «орол» сўзи урбанистик ва замонавий эшитилмас, аммо Фукуок – бу қандайдир пляжли қишлоқча эмас, мамлакатнинг халқаро аэропорт, турли дид ва чўнтакка мос меҳмонхоналар, кўнгилочар парклар, гольф клуб ва казиноларга эга тараққий топган қисми. Солиштириш учун: бутун бошли шаҳар-давлат Сингапурнинг майдони – 721 км2, Фукуок эса (Вьетнам ичидаги бир катта орол) – 574 км2. Унинг ўлчамини тасаввур қиляпсизми?! Айтганча, Фукуокнинг Дуонг Донг номли ўз пойтахти бор, шу сабабли «Фукуок» сўзини терсангиз, Google сизга «Дуонг Донг»ни чиқариб берса ажабланманг.

Табиатни бу ерда Таиланддан кам бўлмаган даражада асрашади (бу ерда маълум турдаги гул ва ўсимликларни давлатдан олиб чиқиш ман этилади). Шу боис Фукуокни ўраб турувчи ва миллий боғ таркибига кирувчи қалин бутазорларни ҳеч ким чопмайди ва бунинг ўзига хос фазилати бор.

Демак, агар сиз Вьетнамга боришга қарор қилсангиз, бу ернинг пул бирлиги – вьетнам донг (VND)и эканлигини билиб олинг ва... узун рақамларга тайёр туринг. 1 АҚШ доллари – бу 23290 VND, яъни Вьетнамда 100 $ билан сиз 2 328 966 донгли бойликка эга бўласиз! Айтганча, борди-ю узоқ рақамларда чалкашиб қолишдан қўрқсангиз ва пул алмаштириш шохобчаларига югуришни хоҳламасангиз, долларда тўласангиз ҳам бўлади: Вьетнамда бунга нормал муносабатда бўлишади. Фақат банкоматдагидан камроқ курс таклиф қилишади. Бироқ евро билан у ерга яхшиси бормаганингиз маъқул: Европа валютасини бу ерда негадир олишмайди.

Қаерга жойлашиш мумкин?


Юқорида айтганимиздек, Вьетнам мамлакат бўйлаб сайёҳлик инфратузилмасини фаол ва сифатли ривожлантириб келмоқда ва бу билан мамлакатга хориж валютасини жалб этмоқда. Шу сабабли бу ерда меҳмонхоналар жуда кўп ва қаерда яшайман деган савол сайёҳларни умуман хавотирга солмайди.

Хостеллардан бошлаймиз. Икки киши учун бир кечага нарх 10 $ дан (80 000 сўм) бошланади. Бу, мисол учун, шаҳар марказида, пляждан бир дақиқалик масофада жойлашган Phu Quoc Backpackers хостели.

Албатта, 10 долларга яйраб-яшнолмайсиз. Шу боис агар хостелда жойлашмоқчи бўлсангиз, сифатли ва қимматроғини танланг. Мисол учун, 35 $ (тахминан 290 000 сўм)ли шинам Tommy’s Beach House. Унинг ёнида нафақат пляж ва Су-Муон ибодатхонаси, балки Vinpearl Land Phu Quoc аттракционлар парки, балиқ соуси заводи ва Сосо дайвинг-маркази жойлашган.

Ёки сайёҳлик Фукуокининг қоқ марказидаги 9 Station хостели. Бу ерда меҳмонлар учун бассейн, ресторан, бар мавжуд. Яна маҳаллий маъмурият русча гаплашади! Буларнинг бари бир кеча учун 40 $ (330 000 сўм) эвазига!

Яна бироз қўшинг ва 160 $ (1,3 млн сўм)га шахсий пляжига эга Dusit Princess Moonrise Beach меҳмонхонасида икки ўринлик ажойиб хонага эга бўлинг.

Шинамликка эга бўлишни ва бироз тежаб қолишни хоҳлайсизми? Унда Куакан пляжидаги Fusion Phu Quoc га хуш келибсиз! Бу ерда француз ойналарига эга шинам хоналар, очиқ бассейн, ресторан, боғ ва ҳаттоки бепул трансферлар, SPA-марказ, болалар майдончаси бор. Буларнинг барчаси бир вилла учун бор-йўғи 125 $ (1 млн сўм)га!

Ҳақиқий вьетнамча дабдабани истайсизми? У ҳолда ажойиб безакка, муҳташам хоналарга, учта ресторан ва барга, хусусий пляжли очиқ бассейнга эга JW Marriott Phu Quoc Emerald Bay ни қўрқмасдан танлайверинг. Бир кеча учун икки кишига 520 $ (4,3 млн сўм) эвазига!

Таомлар ҳақида


Вьетнам Жануби-Шарқий Осиё таомларининг умумий мазмунини ўз ичига олувчи ва минтақанинг ўзгача зийнати, хислати ва колоритини акс эттирувчи мазали таомлардан иборат. Шунингдек, яна бир бор қайтарамиз: бу ерда ҳам бошқа мамлакатларда бўлгани каби айнан ушбу ҳудудга тегишли, анъанавий таомлардан татиб кўриш керак. Фукуокда маҳаллий таомлар ҳаммага маъқул келади. Мисол учун, пляжда жойлашган машҳур кафеда мол ва товуқ гўшти ёки балиқли шарикчали угра ош – Фо шўрвасининг бир порциясини 60–65 000 донг (23 000 сўм)га татиб кўришингиз мумкин. Агар шаҳарда сайёҳликка оид бўлмаган кафе топсангиз, ушбу шўрвани 25 минг донг (9 000 сўм)га ҳам топасиз! Бутун Жануби-Шарқий Осиёда машҳур бўлган гарнир – сабзавотли қовурилган гуруч 2 доллар (16 000 сўм)га тушади.

Фукуокда асоси денгиз маҳсулотлари ҳисобланган мазали ва арзон таомларни топиш мумкин. Бу ерда бироз экзотиклари ҳам бор. Масалан, хом ҳолда ейилувчи денгиз типратикани – нхум. Ёки балиқли хнонг, бироқ бу ерда уни негадир пирожний деб номлашади.


Умуман, Фукуокда бир киши учун ўртача нонушта 6–7 $ бўлади. Агар сиз тушликка ўша машҳур Фо шўрвасини ичган, грилдаги балиқни еган ва фреш ичган бўлсангиз, 12–14 $ атрофида тўлайсиз. Денгиз маҳсулотлари, асосий таом ва ичимликдан иборат ассорти 15–18 долларга тушади.

Қимматроқ ресторанлар – Itaca Restaurant, Mango Bay, Xin Ciao Restaurant ва бошқаларда бир киши учун чек – 25–30 $ дан 150 $ гача.

Фукуокда қандай ҳаракатланамиз?


Орол айни пайтда ривожланишда давом этмоқда, шу сабабли Куала-Лумпур ёки Сингапурдагидек ривожланган транспорт инфратузилмаси билан мақтана олмайди. Бироқ, шунга қарамай, ҳаракатланишда ҳеч қандай муаммоларга дуч келмайсиз.

Сайёҳлар учун энг мукаммал ва қулай вариант такси ҳисобланади. Расмий такси тармоғи – бу Vinasun, Mai Linh, маҳаллий оператор Phu Quoc Taxi, Gia Taxi. Улар ҳар 500–700 метрга 8000 дан 14 000 донггача (3000 – 5000 сўм) олишади. Бироқ ҳар бир оператор ўз нархига эга, шу сабабли жойнинг ўзида йўналишни аниқлаштириб олиш лозим.

Хоҳишга кўра кунига 100 000 – 150 000 донг (35 000 – 53 000 сўм)га мопед ёки камида 50 $ га машинани ижарага олиш мумкин.

Кўнгилочар дастурлар


Эҳтимол, Фукуокка борганингизда бу ерда жаннатмакон пляжлар ва майин қум, қуёш тафти ва мазали ичимликларни кўриб фаол дам олиш ҳақида ўйлашни ҳам хоҳламай қоларсиз. Бироқ агар ўйин-кулгини истасангиз, қуйидаги тахминий нархларни эътиборга олинг.

Айтганимиздек, Фукуокда дайвинг ниҳоятда чиройли ва бошқа жойлар билан солиштирганда қиммат эмас – нархлар 80–90 $ (ўртача 750 000 сўм)дан бошланади.

Жанубий оролда снорклинг ва балиқ овлаш 17–22 $ (140 000 – 180 000 сўм).

Шимолий оролларга каякингда экскурсия – 25 $ (207 000 сўм).

Шунингдек, оролда аквапарк, аттракционлар, океанариум, фудкорт ва бошқаларни ўз ичига олувчи Vinpearl Land кўнгилочар парки бор. Катталар учун бу ерда кириш чиптаси 500 000 донг (177 000 сўм), бўйи бир метргача бўлган болалар учун эса – кириш бепул. Таассуротлар эса миллионга арзирли бўлади!

Сизга дунёнинг энг чиройли бурчакларидан бири – Фукуок оролини мана шундай қиёфада кўрсатишга қарор қилдик. У ерга сиз ҳам боришингиз мумкин! «Фукуок ороли + Куала-Лумпур» қўшма тури сайтимизда. +99871 200 55 44 рақамига қўнғироқ қилиб барча зарур маълумотларга эга бўлинг.

 

Автор статьи: Александра Терёхина

ПОДПИСЫВАЙТЕСЬ НА НАШ КАНАЛ В TELEGRAM

Комментарии

ТУРЫ ПО ТЕМЕ

КОНТАКТЫ

Наш адрес:

100031, Узбекистан, город Ташкент
Яккасарайский район,
улица Юсуфа Хос Ходжиба, 69.

Тел: (+998 71) 200 55 44

Тел: (+998 98) 300-55-44

E-mail: info@tatil.uz

Top